3:26

Ғалаба 6 қисм

MP3

Дунёда қайғу алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар. Мен дунёни енгдим (Юҳ. 16:33). Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳий бўлиш ажойибдир, лекин бу ажойибликни дунё афсус кўра олмайди. Қуйидаги дастуримиз, “Охиригача тура олиш” деб номаланади. Ҳар бир масиҳий бир кун эмас бир кун, қувғинга, ёки имони билан боғлиқ қийинчиликларга дуч келиши табиийдир. Чунки, қул ўз хўжайинидан устун бўлмас. Раббимизни қувғин қилишган экан, демак, биз ҳам шунга доим тайёр бўлишимиз керак. …Худодан умид қилганлар эса

Янгидан куч олади, Бургут сингари қанот қоқади. Улар югуриб, чарчамайди,

Юриб ҳам ҳеч толиқмайди. (Иш. 40:31).

Бургут бўрон яқинлашаётганини бошланишидан анча олдин билади. У жуда тепага кўтарилиб, шамол бўлишини кутади. Бўрон бошланганда бургут шундай йўналишни эгаллайдики, бунда шамол унга текканда, у гўё бўрон устида бўлади. Пастда бўрон эсаётганда, бургут унинг устида парвоз этади. У бўрондан қочишга уринмайди. У фақатгина шиддатли шамолдан юқорига кўтарилиш учун фойдаланади. Бургут бўрон олиб келган шамол кучи билан кўтарилади. Бизда қачонки бўронли шамол пайдо бўлса, ўз ақлимиз ва Худони тинглаш учун ўз имонимизни жамлаб улар узра кўтарила оламиз. Бўрон шамоли бизни синдира олмаслиги лозим. Худо кучига бизни ушлаши ва бўрондан юқори кўтаришига йўл беришимиз керак. Худо ҳаётимизга хасталиклар, фожеалар, мағлубиятлар ва васвасалар олиб келувчи бўрон шамоли узра парвоз қилишимизга имкон беради. Биз бўрон узра парвоз қила оламиз. Эсда тутинг, бизга ташвишлар юки ёки вазифа оғирлиги эмас, бу юкка ва оғирликка бўлган муносабатимиз тазйиқ ўтказади. Бизнинг қатъийлигимиз сири, муаммосизликда ёки фаровонликда эмас, таъқибларни доноларча қабул этишда ётади. “Агар Масиҳ номи туфайли сизларни ҳақорат қилишса, бахтиёрсизлар! Чунки Худонинг Руҳи, шон–шараф Руҳи сизларда маскан қилади” (1 Бут. 4:14).

Коринфликларга биринчи ва иккинчи мактубида Павлус ўзининг Исодаги ҳаёти ҳақида сўз юритади. Бу тинчлик ва тотувлик, қулайлик ва машҳурлик тарихи эмас, бу қийин ҳаёт, бутунлай маҳрумлик, юз ўгириш ва ҳаттоки тушкунлик тарихидир. Павлус лойдан бўлган идиш бўла туриб, одамларга Исо Масиҳ Хушхабарини етказиб, жангдан муваффақият ила чиқади. Бу шароитга мос келувчи характерни биз қанча тез шакллантирсак, ғолибдан ҳам аълороқ бўламиз. Айнан шундай, бир–биримизга дунёвий эмас, балки Исода, янги ижод каби, Исо шуҳратини намоён қилишга мўлжалланган заиф лой идишлар каби ёндашишни қанча тез ўргансак, шунча тез ғалабани англаймиз. Шунинг учун, биз гуллаб–яшнаш Хушхабарини воизлик қилмаяпмиз. Биз хочда ғалаба қилган ҳақиқий Худога топинамиз ва Унинг енгилмас Ўғлига, У шундай деган: “… Қул ўз хўжайинидан юқори бўлмас… “…” Дунёда қайғу–алам чексизлар; лекин дадил бўлинг: Мен дунёни енгдим” (Юҳ. 15:20; 16:33). Азизлар, афсус, бугунги дастуримиз ўз ниҳоясига етди. Бордию сизда ҳам, бирон бир қизиқарли хикоя бўлса, бизнинг dilkashradio.com сайтига кириб ҳабар қолдиринг. Хайир, омон бўлинг. Раббимиз севгиси барчангизга ёр бўлсин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top