3:40

Раҳбар учун маслаҳатлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Сизлар билан жуда кўп мавзуларда суҳбатлашганмиз. Аммо бугунги мавзумиз қандай қилиб яхши раҳбар бўлиш ва сизни ажратиб кўрсатадиган нарсалар ҳақида бўлади. Агар эътибор қилсангиз, ҳаттоки, арзимаган нарсалар ҳам ҳаётимизга катта таъсир кўрсатади. Бир неча сўз кимнингдир турмушини ўзгартириб юбориши мумкин! Мана, сиз ўз ходимларингизга, касбдошларингизга, оила аъзоларингизга, дўстларингизга ва барча сизга яқин бўлган кишиларингизга ҳар куни айтишингиз керак бўлган ўша сўзлар. «Мен шундай, деб ўйлайман». Сиз – раҳбарсиз, лекин бу сиз ўз ходимларингиздан ақллироқ, донороқ ёки зийракроқсиз, дегани эмас. Ўзингизнинг қарор ва буйруқларингизни чиқаришда амалингиздан фойдаланибгина қолмай, балки уларни мантиқан ҳам асосланг. Табиийки, қарорларингизни тушунтиришингиз билан нафақат уларнинг муҳокама ёки танқид қилиниши учун, балки шу билан бирга янада такомиллашишига ҳам йўл очасиз.

Narrator 2 Амал сизни доимо «ҳақ» қилади, ҳамкорлик эса ҳар кимни ҳақ қилади ва биргаликда ишлашга ёрдам беради. «Мен ноҳақ эдим». Ҳаммамиз ҳам нотўғри қарорлар қабул қилишимиз мумкин. Тилда чиройли кўринган нарса, амалда биз ўйлагандек чиқмаслиги мумкин. Ўз хатоларингизни ҳаттоки ходимларингиз олдида ҳам тан олишга уялманг. Балки сиз аҳмоқона кўринарсиз, лекин ҳеч қачон одамларнинг ҳурматини йўқотиб қўймайсиз, аксинча, унга янада кўпроқ эга бўласиз. «Ажойиб!» Ҳеч ким мақтовга тўймайди, уни эшитиш ҳар доим ёқимлидир. Кимдир яхшилик қилган бўлса, унга бу ҳақда албатта айтинг: «Қойил, сен буни зўр қилдинг!» Бироз орқароқ вақтга қайтиб, кимдир бир-икки ҳафта олдин ниманидир аъло даражада бажарганини унга эслатиб ҳам қўйиш мумкин: «Ўтган ой сен топшириқни аъло даражада уддалаганинг эсимда…».

Narrator 1 Бундай сўзлар ходимни янада юксак ишлар қилишига туртки бўлади ҳамда одамлар кўз ўнгида уларга бўлган эътиборингизни кўрсатади, ахир сиз уларнинг қилган ишини эслаб қўйдингиз. Мақтов бу шундай совғаки, уни айтаётган кишига у бепул тушади, эшитаётган одамга эса катта қувонч келтиради. «Раҳмат ва арзимайди».  Шундай ҳолатлар бўладики, сиз бир инсонга совға берасизу, у инсон эса сиздан уни олишга хижолат бўлаётгандек бўлади. Шубҳасиз, бу ҳолат кайфиятингизни бироз тушириши мумкин. Худди шу вазият сизга совға бераётган одам билан ҳам содир бўлиши мумкин. Қувончли лаҳзаларни бузишнинг кераги йўқ, сиздан фақатгина у инсоннинг кўзига қараб, «раҳмат» дейиш талаб этилади, холос. Агар совға сизнинг бирор хизматингиз учун миннатдорчилик тариқасида берилаётган бўлса, унда «Арзимайди! Ёрдам берганимдан хурсандман», дейиш кифоя қилади, холос.

Narrator 2 «Ёрдам бериб юборолмайсизми?». Агар сизга ёрдам керак бўлса, нимага кераклиги, кимдан сўрашингиздан қатъий назар, «Ёрдам бериб юборолмайсизми?», дея самимий сўранг. Сиз, албатта, ёрдам оласиз. Бунда сиз ёрдам сўраган одамингизга бироз боғлиқлигингиз, унга ҳурматингиз ва уни эшитишга тайёрлигингиз намоён бўлади. Бу эса, буюк етакчи ва дўстларга хос бўлган сифатдир.»Илтимос, менга кўрсатиб юборинг». Маслаҳатлар вақт ўтиши билан унутилади, билимимиз эса биз билан абадий қолади. Нима қилиш кераклигини билиш, албатта, яхши, бироқ нимани қандай қилишни билиш бебаҳодир. Сиз бирор одамдан ниманидир қилишни ўргатишини, кўрсатишини сўраб мурожаат қилганингизда иккита ҳолат рўй беради: биринчидан, сиз амалий ёрдам сўраб мурожат қилган кишингизга бўлган ҳурматингизни кўрсатасиз, иккинчидан эса сиз ўзингиз учун кўпроқ даражада қийматга эга бўлган билимларни қўлга киритасиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top