3:27

Ўтиш ёши психологияси

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бола тарбиялашда, энг қийин пайт бу бола ўсмир ёшига етганда кузатилади. Бу ёшда бола ҳам ота-она ҳам қийналмаслиги учун, ўсмирлар психлолгияси билан таниш бўлиш фойдадан ҳоли бўлмайди. Ўтиш ёшини турли олимлар турлича чегаралайдилар. Айримлар 10-14 ёшни бошланиш ёши, 14-18 ўрта, 18-20 ни ўтиш ёшининг якуни деб ҳисоблайдилар. Замонавий тиббиёт эса организмнинг анотомик-физиологик ўзгаришларининг 7 ёшдан бошланишини ўрганиб чиқдилар. Шунга кўра, тақвим бўйича эмас, айнан организмдаги жинсий ўзгаришларига қараб ўтиш ёшини белгилаш лозим, деб ҳисоблайдилар. Организмнинг физиологик ўзгаришининг тезлашуви натижасида бу ёшда бола ўзида ҳаяжон, кўтаринки кайфиятда уйғониш ва баъзан ўз-ўзини ерга уриш ҳиссини сезади. Бу даврда бола ўзига нисбатан кўпроқ диққат-эътиборни талаб қилади.

Narrator 2 У ўзини катта одам, деб ҳисоблайди ва шахсига нисбатан катталардек муносабатни талаб қилади. Лекин мактабда, коллеж ёки лицейда ва уйда унинг мавқеи аввалгидек қолаверади. Натижада болада ўсмир ёши инқирози бошланади. Ўсмирлик ёши инқирози эмансипация, тенгдошлар билан гуруҳлашиш ва хобби реакцияларини келтириб чиқаради. Эмансипация реакцияси ҳолатида бола катталар назоратидан чиқиш ва мустақилликка эришишни хоҳлайди, унда ўзининг «мен»и пайдо бўлади. Катталар томонидан ўтказилмоқчи бўлган кичкина таъқиб ҳам боланинг хулқининг бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Тенгдошлар билан гуруҳлашиш болада ўзаро ҳаракат, жамоа тартибига бўйсиниш, ҳурматга эга бўлиш ва ўз хоҳишидаги мавқега эга бўлиш қобилиятларини шакллайди. Болада ўз-ўзини баҳолаш ҳусусияти ўсади. У тенгдошларининг фикрларини катталарнинг танқидига нисбатан кўпроқ қадрлайди.

Narrator 1 Хобби ёки бирор қизиқарли нарса билан шуғулланиш жуда катта аҳамиятга эга. Унинг шарофати билан болада қизиқишлар ва индивидуал қобилиятлар шаклланади. Хоббининг турлари: интеллектуал-эстетик, яъни мусиқа, расм, тарих, техника; бирор нарса йиғиш; эксцентрик, яъни диққат марказда туриш учун экстравагант кийимларга қизиқиш кўринишида бўлиши мумкин. Ўсмирларнинг қизиқишларини билиш улар ва катталар орасидаги ўзаро тушунишларни яхшилайди. Ўсмир психологиясида пайдо бўладиган янги ҳиссиёт бу – ўз-ўзини англашдир. Ўз-ўзини англаш ўсмир ёшининг асосий якунидир. Бу пайтда инсон ўзининг янги «мен»ини очади, кучли ва кучсиз тарафларини ўрганишга ҳаракат қилади. Ўзини бошқа одамлар билан солиштира бошлайди ва ўзига мос дўст қидиради.

Narrator 2 Қоидага кўра ўсмирда ўқитувчи ёки ота-онага нисбатан жамоанинг болага берган баҳоси кўпроқ аҳамиятга эгадир. Бу ёшда болада ташкилотчилик, ишбилармонлик ва бошқа шахсий қобилиятларини шакллантиришга яхшигина шароит яралади. В.Сухомлинский асосий шахс хусусиятлрини қуйидагича таърифлайди. Бир томондан жоҳилликка бўйсунмаслик, уни эмоционал қабул қилмасликнинг, иккинчи томондан ҳаётдаги қийин ҳолатларда ҳал қила олмаслик қобилияти билан уйғунлашади. Ўсмир яхши бўлишни хоҳлайди, идеалга интилади, лекин уни тўғри тарбиялашлари ёқмайди. Ўсмир шахс бўлишни хоҳлайди. Қандайдир қаҳрамонлик, романтик, ноодатий нарсаларни қилишни истайди. Жараёнга талабнинг борлиги ва ўзида ишонч ҳосил қилиш хоҳишининг мавжудлигига қарамай, ўсмир ҳали бунга қандай эришишни билмайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top