Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун аввалги эшитган гувоҳлигингизнинг давомини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Яқин Шарқда туғилиб ўсган биродаримиз шундай дейди: “Инжилдаги Қуръонга мос келмайдиган ҳар қандай ёзувларни бузилган таълимот сифатида автоматик равишда рад этардим. Руҳий изланишларим бир неча ой давом этди. Кўпинча, Қуръондан юпанч топардим. Лекин шу билан бирга бу китобда жавоб топишдан кўра кўпроқ саволларга ҳам дуч келдим. Масалан, Қуръондаги баъзи оятлар, айниқса имонсизларга ва шу қатори яҳудий ва масиҳий одамларга қарши ёзилган оятларни Инжилдаги севгига урғу бериб ёзилган оятлар билан солиштирганимда, бу мени ташвишга сола бошлади. Шулардан бири Моида сураси 51-оят эди. Кўп масиҳийлар билан яхши дўстона алоқам бўлгани учун бу оят мени қаттиқ ташвишга солди. “Эй имон келтирганлар! Яҳудийлар ва насронийлар билан дўст тутинмангиз! (Уларнинг) баъзилари баъзилари билан дўстдирлар.
Narrator 2 Сизлардан кимки, улар билан дўст тутинса, у албатта улардан (бўлиб қолур). Албатта, Оллоҳ золимлар қавмини ҳидоят қилмагай”. Аммо Қуръоннинг энг қийин ва ҳавотирли қисмлари Муҳаммад пайғамбарнинг табиатига боғлиқ оятлардир. Аҳзоб Сураси (33-сура) 37-оятга кўра, Худо Муҳаммадга ўз асранди ўғлининг ажрашган хотинига уйланиш хоҳишини амалга оширишга рухсат беради: “Токи мўминларнинг асранди болалари ўз хотинларидан ҳожатларини адо этишгач (талоқ қилишгач), уларга уйланишларида қийинчилик бўлмаслиги учун (шундай қилдик). Оллоҳнинг амри эса бажарилувчидир”. Қуръонни ўқий туриб шу оятга биринчи марта дуч келган вақтимни аниқ эслайман. Ўшанда уят ва аламдан қаттиқ йиғлай бошладим. Қуръонда “очиқликлар” айнан пайғамбарнинг манфаатига хизмат қилганлигини кўрсатувчи кўплаб мисоллар бор бўлса-да, шу пайтгача бутун ҳаётимда менга Муҳаммад ҳақида “энг бенуқсон инсон ва бутун инсоният учун юксак маънавий намуна”, деб айтиб келишган эди!
Narrator 1 Тезда уйга онамга мактуб йўллаб, мен дуч келаётган ва мени ташвишга солаётган шу каби саволлар ҳақида ёздим. Таниқли бир дин арбобидан менга жавоб хати келди ва у ўз хатида диний нарсаларга кўпам эътибор бермасдан, фақат дунёвий билимлар олишда давом этишим кераклиги ёзилган эди. Бошқа томондан эса менинг Инжил ҳақидаги билимларим анча ўсгани боис кўп саволларимга жавоб топа бошлаган эдим. Ҳатто мусулмон бўлишимга қарамасдан, Масиҳнинг хочга михлангани рад этиб бўлмас тарихий факт эканига ишона бошладим. Тарихий далиллар билан ишлайдиган виждонига қулоқ солувчи ҳар қандай инсон буни рад эта олмасди. Исо Масиҳнинг Ўзи ҳам Ўз табиати билан, масалан тоғдаги ваъзида кўрсатган Унинг юраги, менда катта таассурот уйғотиб борарди. Бироқ Масиҳ ҳақидаги мени энг ҳайратда қолдирган нарса бу Тавротда Халоскор Масиҳнинг келиши ҳақидаги сон-саноқсиз кароматлар эди.
Narrator 2 Бу кароматларнинг баъзилари шунчалик ўзига хос бўлиб, уларнинг барчаси Исонинг ҳаётида тўла амалга ошган эди. Бу орқали эса Худонинг яҳудийлар тарихида юзлаб йиллар давомида Масиҳнинг келишига ҳозирлик кўрганини кўриш мумкин эди ва бу мени ҳайратга солди. Масиҳнинг насл-насаби, қай йўсинда ва қаерда туғилишидан бошлаб, Унинг ҳаёти, фаолияти ва хочга михланиб ўлдирилишидаги ҳолатларгача башорат қилинган. Исо мени Ўзига мафтун этган эди, лекин мен барибир ўз урф-одат ва ўтмишимни рад этолмасдим. Агар масиҳийликни қабул қилсам, оилам ва исломий меросларга хиёнат қилган бўламан, деб ўйлардим. Шунчалик танг аҳволда қолган эдимки, ўзимни гўё бу икки имон ўртасида иккига бўлинган одамдек ҳис қилардим.