3:46

Менинг Раббим Қайсар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бу гувоҳликни эшитганимда бир оят ёдимга тушди. “Худованднинг Каломини ичимда сақлаб юрганим сари қийналиб кетаяпман. Унинг Каломи суякларимгача ёндираяпти”. Агар шундай нарсани ҳис қилган одам бўлса, бунинг нақадар қийинлигини жуда яхши билади. Эътиборингизга худди шу ҳолатни бошларидан кечирган баъзи имонли биродарларнинг гувоҳликларини ҳавола қиламиз. Улардан бири шундай дейди: “Мен ўшанда 19-20 ёшларда эдим. Худони таниганимга бир неча йил бўлганди. Бир куни метродан чиқиб кетаётиб, кўзим йўл четида турган ўзим тенги қизга тушди. У сигарета тутатарди. Унинг олдидан ўтиб кетаётганимда, Худованд менга “Мен уни яхши кўришимни айт”, деди. Мен ҳайрон бўлдим.

Narrator 2 У мени жиддий қабул қилмайди. Йўлда учраган бегона инсонга гапириб кетолмайман, деб йўлимда давом этдим. Аммо Худованд мени ортга қайтишга мажбур қилди. Мен қайтиб келиб, секингина ўша қизнинг олдига яқинлашдим. Унга: “Худованд сизни севишини айтишимни сўради. Мен унга қаршилик қила олмадим”, деб гап бошладим. У аввал менинг сўзларимдан ажабланди. Кейин эса ўзи ҳақида гапирди. Айтишича, унинг отаси ҳам бир жамоатда чўпон бўлган экан. Аммо у вафот этгач, қизнинг ҳаёти бутунлай ўзгариб кетибди. У қиз билан кўп гаплашмадик, аммо Худованднинг муждасини унга етказганимдан кейин ўзимни жуда енгил ҳис қилдим. Бу менинг биринчи қадамим эди. Яна бир воқеани эшитинг. Бир биродаримиз шундай дейди: “Мен хизмат сафарларида жуда кўп бўламан. Шу боис тез-тез самолётда учишимга тўғри келади. Энг ёмон кўрганим самолётга чиқиш вақтини эълон қилишларини кутиб ўтириш.

Narrator 1 Бир куни хизмат сафаридан қайтаётганимда, доимгидай кутиб ўтиришлар вақтида тўғримда бир мош-гуруч соқолли ва сочларига ҳам анчагина оқ оралаган, ногиронлар аравачасида ўтирган чолни кўриб қолдим. У уйига кетаётган шекилли бетоқатлик билан атрофга қараб қўярди. Унинг тўзиб ётган сочларидан ва кийимларининг бир аҳволидан ҳеч кими йўқ кишига ўхшарди. Шу пайт Худованд менга: “Тароқ олиб, унинг сочларини тараб қўй”, деди. Мен ҳайрон бўлиб, Худога ибодат қилдим: “Худовандим, мен қандай қилиб бегона одамнинг сочларига тегаман? Бу мумкин эмас. Унинг жахли чиқади. Аммо Худованд Ўз сўзида туриб олди. Кейин эса ўша чолнинг олдига бориб секингина Узр, менинг Раббим жуда қайсар. У сизнинг сочларингизни тараб қўйишимни сўраяпти”, дедим. Унинг сабрсиз юзи бирданига ўзгариб аввал ҳайрон қолди, кейин эса сочлари тўзиб ётганидан ҳижолат ҳолда қўллари билан сочларини текислай бошлади: “Сочларим тўзиб кетгани табиий. Мен узоқ вақт рафиқамни кўрмадим.

Narrator 2Операциядан сўнг шифохонада ўзимга оро беришга ҳафсалам бўлмади. Сумкамнинг кичик чўнтагини қарасангиз, тароқчам бор. Майли, кампиримнинг олдига чиройли бўлиб боришим керак-ку, бу ҳақида ўйламаган эканман. Атрофга қарасам бир стюардесса қиз биз томонга ҳам таажуб ҳам ҳайрат билан қараб турган экан. Мен оҳисталик билан чолнинг сочларини тараб қўйдим. Чол қандай операция бўлгани, уйида қанча вақт бўлмагани, қайтишга ва кампирини кўришга қанчалик ошиқаётганини айтиб берди. Ниҳоят, бизнинг рейсга чиқиш эълон қилинди. Маълум бўлишича, ўша чол билан бир рейсда кетар эканмиз. Унинг аравачасини итариб самолётга олиб чиқиб қўяётганимда бояги стюардессани кўрдим, у ҳам бизнинг рейсимизда хизмат қиладиган стюардессалардан бири экан. Самолётга чиққанимиздан кейин у олдимга келиб, “Кутиш залида нега ҳалиги чолдан сочини тараб қўйишни сўрадингиз?” – деб сўради. Мен эса унга юзимда кулгу билан воқеани айтиб бердим. Кейин эса қўшиб қўйдим: “Менинг Раббим жуда қайсар. У айтганини қилдиришни яхши кўради”, дедим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top