3:43

Худонинг севгиси

MP3

Narrator 1 Мен оддий бир инсонман. Покистондаги бир бой оилада туғилганман. Лекин атиги бир неча ойлик бўлганимда отам мени Саудия Арабистонига олиб келганлар. Вояга етар эканман, деярли барча одамлар ҳаётининг қайсидир босқичида дуч келадиган саволлар, жуда кўп саволлар менда ҳам туғила бошлади. Нимага бу оламдаман? Қаердан келдим? Ҳақиқатан Худо борми ва агар бор бўлса, У қаерда? Нимага У гапирмайди? Қуръонни ўн икки ёшимдан ўрганишни бошлаганман. Мен “ислом – жаннатга бориш учун ягона йўл” деб таълим олганман. “Агар буни ёки уни қилсанг, жаннатда жуда, жуда кўп марҳаматларга эга бўласан”, — дейишган менга. Шундай қилиб, Қуръон ва Ҳадисдан пайғамбарлар ҳақида синчиклаб ўқий бошладим, саволларимга жавоб ахтардим. Лекин мени Исо Масиҳ шахси бошқалардан кўра кўпроқ қизиқтириб қўйди. Масиҳийлар Исо Масиҳни Худонинг Ўғли, деб ишонишлари ҳақида эшитган эдим.

Narrator 2 Нимага улар бунга ишонишади, деб роса ҳайрон бўлдим. Шунинг учун Исо ҳақида кўпроқ билишга киришдим. Бир вақтлар мен билан бирга ўқиган бир масиҳий дўстим бор эди. Ундан Инжилини менга беришини сўрадим. У бунга ажабланди ва деди: “Кечирасан, уни олишинг мумкин эмас”. “Буни ҳеч ким билмайди, бу фақат икковимизнинг орамизда қолади”, — дея уни кўндирдим. Лекин отам Инжил ўқиётганимни, бу нарса бизнинг уйимизда содир бўлаётганини билиб қолдилар. Улар бундан қаттиқ ғазабландилар. Менинг фақат битта масиҳий дўстим борлигини билгани учун, отам тоғам билан бирга мени ўша дўстимнинг уйига олиб боришди ва уларга дўқ уриб дейишди: “Агар бу нарса яна такрорланса, яна мусулмон боласига масиҳийликни тарғиб қилишга уринсангиз, огоҳлантириб қўяй, кейин пушаймон бўласиз. Мен жуда хавотирга тушдим. Ахир дўстимнинг оиласини бундай аҳволга солмаслигим керак эди.

Narrator 1 Отам билан тоғам мени ҳам огоҳлантириб, ҳар доимгидай кунига беш марта номоз ўқишим ва бир марта мачитга чиқишим кераклигини уқтиришди. Мен улар айтганидай қилдим. Кўпинча мачитда ҳеч ким йўқлигида йиғлардим ва Худодан “менга кўрсат, бу Исо ким, Сен Ўзинг кимсан?” деб сўрардим. Бир куни тушки номоз пайти эди, мен мачитда номоз ўқиб турардим. Ўша вақтда Исо Масиҳ ҳақида ўйламаётган эдим. Бирдан биз номозда бош эгадиган ерда бир чиройли кишининг сиймоси кўринди. Мен ҳангу манг бўлиб қолдим. Бунақа нарсани олдин ҳеч кўрмаган эдим. Ички бир овоз менга Унинг Исо Масиҳ эканини айтди. Бу Раббий! Бу қандай бўлиши мумкин, бу нима бўлиши мумкин, дея қаттиқ хавотирландим; Қуръонда Оллоҳ — ягона ва Ундан бошқа худо йўқ, деб ўрганганман, лекин масиҳийлар Исо Масиҳни Худонинг Ўғли ва Унинг Ўзини ҳам Худо, деб тан оладилар. Бу эса исломда кечириб бўлмас гуноҳ ҳисобланади.

Narrator 2 Мана шу сабабли мен номозимни охирига етказмай, туриб кета олмадим. Уни тугатганимдан кейин бу ҳақда ўйлай бошладим. Исо Масиҳни билишга бўлган чанқоғим борган сари ошиб борарди. Мачитга ибодат учун борганимда Исо Масиҳнинг ўша қиёфасини ҳали ҳам тез-тез кўриб турардим. Бир куни қисқа йўлдан дўконга қараб борар эдим. Бу йўлда одам йўқ эди. Мен ўйланиб, Худодан қилаётган ишим тўғрими, дея сўраб борардим. Шунда орқамдан бир овоз эшитилди: “Ўғлим, сен тўғри йўлдан боряпсан”. Ҳайрон бўлдим. Бундай ҳолат менда аввал ҳеч содир бўлмаган эди.  Муқаддас Китобни таниб-билганим сари мен ўзимни бахтлироқ ҳис қилардим. Ундан кўп нарсаларни ўргандим. Масалан, у ерда шундай ёзилган: “Зеро Мен сен учун тузган режаларимни биламан, — дейди Худованд,— бу режалар сени яшнатиш учун, сенга зиён етказиш учун эмас, бу режалар сенга умид ва келажак беради. Кейин сен Мени чақирасан,  Менга келасан ва Менга ибодат қиласан, Мен эса сени эшитаман”. Мана шу оятлардан Худонинг менга бўлган севгисини туйдим.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top