3:17

Ҳаракатларингизни ўзгартиринг

MP3

Ассалому алайкум қадрдонлар. Сизларни шундай соғиндим-ки. Мен Лола ҳар сафаргидек сизлар билан бирга суҳбатлашиб турганимдан хурсандман. Бугун аввалги суҳбатимизда якунлай олмай қолган баъзи бир фикрлар ҳақида суҳбатлашамиз. Бу фикрлар бизнинг бошқалар билан муносабатимизни яхшилашда, Исо Масиҳ каби «Худо ва бандаларнинг меҳрини қозон»ишда ёрдам беради. Учинчи босқичга ўтишдан олдин бундан олдинги икки босқич ҳақида эслатиб ўтсам. Исо Масиҳга ўхшаш бўлиш учун заковатда ўсиш ҳақида гаплашгандик. Кейинги босқич эса одамлар билан муносабатларимизни яхшилаш учун хизмат қилади. Бунинг учун биз ўз фикрлаш усулимизни ўзгартиришимиз лозим. Чунки биз қандай фикрласак, шунга кўра ҳаракат қиламиз. Бундан қочиб қутулиб бўлмайди. Шунинг учун энг яхши йўл, фикрлашни яхши томонга ўзгартириш. Агар ким ҳақидадир ёмон фикрда бўлсангиз, дарҳол уни яхши фикрга ўзгартиринг. Шунда ўша одамга бўлган муносабатингиз ўзгарганини кўрасиз. Иккинчи қадам бу оғзимизга эътибор қилиш. Яъниким сўзлаётган сўзларимизга эътибор қаратиш. Оғзимиздан ярамас, бошқаларни дилини хира қиладиган сўзлар чиқмасин. Агар фикрлашингизни ўзгартирган бўлсангиз, сўзларингизни ўзгартириш ҳам қийин бўлмайди. Ҳар сафар сўзлаганингизда дилга ором берадиган сўзларни айтинг. Кимнингдир кўнглини кўтаринг, далда беринг, донолик билан сўзланг. Сиз билан сўзлашган киши борки ўзини енгил ҳис қилсин, сиз билан суҳбатдан сўнг яшнаб кетсин. Агар онгинизда ёмон фикрлар айланаётган бўлса, яхшиси оғзингизни очмаганингиз маъқул. Эндиги босқич эса ҳаракатларингизга эътибор қаратиш. – Исо Масиҳ каби «Худо ва бандаларнинг меҳрини қозониш»нинг биринчи йўли бу – ҳаммага хизмат қилишдир. Бизга Худованд томонидан берилган хизмат қилиш бурчи бир-биримизни ҳурмат қилишни ва севишни тақозо қилади. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: «Бир-бирингизни биродарларча, самимий муҳаббат билан севинглар. Бир-бирингизни иззат-ҳурмат қилишга ўзишгандай ҳаракат қилинглар.» (Рим 12:10). Исо Масиҳга ўхшаш бўлишни истаган одам У каби ҳаракат қилиши ҳам керак. Каломда яна шундай ўгитлар бор: «Рақобат руҳи ва шуҳратпарастлик билан ҳеч нарса қилманглар. Аксинча, камтарлик билан бир-бирингизни ўзингиздан юқорироқ ҳурматга сазовор ҳисобланглар. Ҳар бир киши ўз манфаатинигина эмас, балки бошқаларнинг манфаатини ҳам кўзласин.» (Фил 2:3-4). Биз ҳадеб ўзимиз ҳақимизда ўйлашни бас қилиб, бошқалар ҳақида ўйлашни ҳам ўрганишимиз керак. Ҳадеб ўзи ҳақида ўйлайвериш, худбинликнинг белгиси. Юрагида бошқаларга нисбатан Худонинг муҳаббатига эга бўлган киши ўзини қўйиб, бошқалар ҳақида ўйлайди. Биз ичимиздаги муҳаббат билан яхши одатларни ўзлаштириб оламиз, чунки ичимиздаги севги «худбинлик қилмас, аччиқланмас ва кек сақламас». Каломда шундай ёзилган: «…Севги ҳасад қилмас, кеккаймас, шишинмас. Севги бебошлик қилмас, худбинлик қилмас, аччиқланмас, кек сақламас.» (1 Кор 13:5). Сиз Худонинг каломига қулоқ солиб, чиндан ҳам Унинг кўнглидагидек аёл бўлишингизга умид қиламан. Ҳа, айтгандек, бизнинг www.najot.com сайтимиз сизларга аёллар, спорт, фарзанд тарбияси, эркаклар мавзуси ва бошқа сизни қизиқтираган ҳар қандай мавзуни тақдим эта олади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top