3:23

Болаларнинг ўсишига ёрдам 335

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарларимиз. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз, бу учун Отамиз ва Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин. Довуд Худони севарди, шунинг учун Унга итоат этишга интиларди. Бир куни оқшом пайти Довуд ётоғидан чиқди-да, сарой томига кўтарилиб сайр қила бошлади. Бехосдан унинг кўзи чўмилаётган бир аёлга тушди. Аёл жуда гўзал эди. Довуд бу аёлни ёқтирганидан, уни олиб келишни буюрди. У бу аёл билан бирга бўлди. Унинг исми Батшева эди. Ўша пайтда Батшеванинг эри, Уриё урушда эди. Кўп ўтмасдан Батшеванинг ҳомиладор бўлганини Довуд эшитиб, лашкарбошиси Йўобга, Уриёни шоҳ ҳузурига жўнатиш учун хабар йўллади. Уриё саройга келди.

Довуд ундан лашкарлари ҳақида ва урушнинг қандай бораётганлигини сўраб, бир қанча инъомлар бериб, уйида дам олиш учун жўнатди. Лекин у ўз уйига бормасдан, шоҳнинг соқчилари билан сарой дарвозаси ёнида ухлади. Бундан хабар топган

Довуд уни чақиртириб, нега уйига бормаганлигини сўради. Уриё унга шундай жавоб берди: “Барча сафдошларим урушда, улар оилаларидан йироқда, мен ҳам еб-

ичиш ва хотиним билан ётиш учун зинҳор уйимга бормайман”. Эртасига Довуд Уриёни чақириб, еб-ичирди меҳмон қилди. Уриё маст бўлиб қолди.

У тағин уйига кетмасдан, соқчилар билан бирга ухлади. Кейинги куни эрталаб Довуд лашкарбошига бир мактуб ёзиб, Уриё орқали бериб юборди. Мактуб Уриёнинг ҳалок бўлиши учун қаттиқ уруш бўлаётган жойга юборилиши ҳақида эди. У урушда ҳалок бўлди. Кейинчалик Довуд Батшевага уйланди.

Бир қанча вақт ўтгач, Худо Довуд ҳузурига пайғамбар Натанни юборди.

У Довудга шундай ҳикояни айтиб берди: “Бир шаҳарда иккита одам яшаган

экан. Уларнинг бири бoй, иккинчиси камбағал экан. Бой одамининг чорваси

жуда кўп экан. Камбағал одамнинг эса биттаю битта қўзичоғидан бошқа ҳеч

вақоси йўқ экан. У қўзичоқни кичкиналигидан сотиб олиб боққан экан.

Қўзичоқ камбағал одамнинг болалари билан бирга ўсар, унинг нонидан ер,

косасидан сув ичар, қўйнида ухлар экан. Хуллас, ўзининг фарзандидай

экан. Бир куни бой одамникига бир саёҳатчи келибди. Бой саёҳатчига овқат

тайёрламоқчи бўлибди-ю, қўй ва хўкизларидан сўйишга кўзи қиймабди. У камбағал бечоранинг қўзисини олиб чиқиб сўйибди-да, саёҳатчини меҳмон

қилибди… ”

Довуд бу ҳикояни эшитиб: “Бундай одам ўлимга лойиқ…”, деб ғазаби

қайнабди. Шунда Натан: “Сен — ўша одамсан”, деди Довудга. Довуд:

“Раббим, олдида гуноҳ қилдим,” деб афсусланди. У тавба-тазарру қилгач,

Натан унга: “Худо сенинг гуноҳингдан ўтди, сен ҳалок бўлмайсан. Аммо бу

ишинг билан Худонинг душманларига Уни ҳақорат қилишлари учун баҳона

топиб бердинг. Шунинг учун туғилган ўғлинг нобуд бўлади”.

Шундай қилиб Довуднинг гуноҳи кечирилди-ю, лекин жазосиз қолмади.

Бу борада Довуд ғамли тавба қўшиғини яратиб, куйлади:

“Мени ювгин, қордан ҳам оқ бўлай… Менда пок юрак ярат, эй Худо;

ичимда янги, собит руҳни бунёд қилгин” . Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top