2:58

Уй гуруҳлари 178

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида соғ-саломат учрашиб турганимиз учун Раббимиз Исо Масиҳга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, Раббимиз Исо Масих Ўзининг шу ўн иккита инсондан иборат бўлган кичик гуруҳ учун ўз руҳий ҳолати ҳақида чуқур ўйлашга муҳит яратиб берди.

Агарда Муқаддас Каломга эътибор қаратсак, кўпинча шогирдларни Раббимиз Исонинг ҳаракатларини ва таълимотини тушунишга ҳаракат қилаётганларини кўришимиз мумкин. Мана шунинг учун кичик уй гуруҳларидаги чўпонлар ва хизматчиларнинг шахсий ва руҳий ҳаётлари гуруҳ аъзолари учун муҳим саналади.

Азизлар, ёдингизда бўлса, бир куни шогирдлар Галилея денгизидан ўтаётганда ўзлари билан қайиққа овқат олиб келишни эсдан чиқаришди. Шунда Раббимиз Исо Масиҳ уларнинг унутувчанликларини ўргатиш учун ишлатади. Раббимиз Исо уларни огоҳлантирди:

“Эҳтиёт бўлинглар, фарзийлар билан Ҳироднинг хамиртурушидан сақланинглар.” Марк Хушхабар китобининг 8 боби 15 ояти. Албатта, шогирдлар Раббимиз Исо Масиҳ нимани назарда тутганлигини тушунишмади ва улар ўзига яраша ҳар хил фикр юритишди. Раббимиз Исо Ўз шогирдларини тинчлантирди.

У уларнинг эътиборини умумий маданиятнинг ва айниқса уларнинг устидан фарзийларнинг нотўғри таълимотига қаратади. Бу мисолда, гуруҳнинг биргаликда фикралашида ва суҳбатлашда Ўқитувчи Устанининг таъсири янги тушунча олиб киради. Бизнинг кичик уй гуруҳимиздаги чўпонлар ҳам шундай донолик ила биродарларни бошқара олишлари керак.

Чунки кичик уй гуруҳи бўладими, катта бинога эга бўлган жамоатлар бўладими, ҳар бир жойда ўзига яраша муаммолар бор. Бу муаммоларни ечимида эса бошқарувчиларнинг юқори даражадаги донолиги керак бўлади. Бошқа бир пайтда шогирдлар ўзаро ким энг буюк бўлиши ҳақида бир-бири билан баҳслаша бошлашди, деб ёзади Луқо Хушхабар китобининг 22 боби 24 оятида.

Шогирдлар орасида: “Қайси биримиз катта ҳисобланишимиз керак?” деган баҳс пайдо бўлди. Исо эса уларга шундай жавоб берди: “Мажусийларнинг шоҳлари қўл остидагилари ўз халқи устидан ҳукмронлик қиладилар. Уларнинг ҳукмдорлари ўзларини, халқ ҳомийларимиз, деб ҳисоблайдилар. Сизлар эса ундай қилманглар. Аксинча, орангизда ким катта бўлса, ўзини кичикдай тутсин. Ким йўлбошчи бўлса, хизматкордай бўлсин”.

Луқо Хушхабар китобининг 22 боби 24- 25 ҳамда 26 оятлари. Азизлар, Раббимиз Исо Масиҳ ушбу гапларни аниқ чўпонларга ва хизматчиларга айтганлиги ҳеч биримизда шубҳа уйғотмаса керак. Шунинг билан азизлар, эшиттиришимиз ҳам ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com

Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top