Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи дўстлар. Эфирда уй жамоатлари ҳақидаги эшиттиришларимиздан бири. Азизлар, сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги кунда кичик уй жамоатлари орқали Хушхабар етқазиш қандай кетяпти? Умуман Хушхабар тарқатиш учун кимлар маъсул саналади?
Шулар ҳақида суҳбатлашсак, азизлар, Хушхабар нималигини содда қилиб айтганда, Хушхабар айтиш ёки Хушхабарлаштириш бу Инжил Хушхабарини одамларга етказиш, уларга гапириб беришдир. Инжил Хушхабари, яъни биз фақат Масиҳ орқали нажот топишимиз ва бу нажотга ҳар бир одам эга бўлиши мумкинлиги ҳақида Хабар биз ҳаётимизда эшитган энг шодиёна, қувончли янгиликни ўзида намоён қилади.
Бироқ Хушхабарлаштиришнинг мақсади одамларга шунчаки Хушхабарни етказиш эмас, унинг мақсади — Масиҳдаги янги ҳаёт гуллаб-яшнайдиган ва имонлиларнинг янги биродарлиги барпо бўладиган ва фаол ривожланадиган пойдеворни қуришдир. Хушхабарни етказиш жараёни ўзида ўта муҳим йўлни акс эттиради ва бу йўлда Худо Муқаддас Руҳ орқали масиҳийларни Осмон Шоҳлигини Исо Масиҳнинг Жамоатини барпо қилишга даъват қилади.
Масиҳийлар Хушхабарни тарғиб қилиш ишларини кўринарли ва очиқ ҳолда бажаришларига қараб, Муқаддас Руҳ ҳам одамларнинг бизга кўринмайдиган қалбларида Ўз ишини амалга оширади. Хушхабарлаштириш тадбирлари вақтида, биз одамларга Инжил Хушхабари ҳақида гапириб берамиз. Ҳўш, бу ўзи қандай Хабар?
Ҳаворий Павлус бизга Инжил Хушхабарининг мағзини, юрагини ажойиб тарзда қисқа ва лўнда қилиб ифодалаб берган: “Мен Худодан қабул қилганимни дастлаб сизларга топширган эдим, яъни Муқаддас Битикларга мувофиқ Масиҳ гуноҳларимиз учун ўлди, яна Муқаддас Битикларга мувофиқ У кўмилди ва учинчи куни тирилди…” 1Коринфликларга мактубининг 15 боби 3 ва 4 оятлари.
Азиз биродарлар, агар биз ҳар биримиз инсонларнинг нажотга муҳтож эканлигини маъносини тушунсак, унда Инжил Хушхабарининг маъносини ҳам тушунган бўламиз. Демак, Янги Аҳддаги Хушхабар инсонлар фақатгина эшитибгина қолмасдан, балки бир-бирига Исо Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни етказиш кераклигини Раббимиз Исо Масиҳ ўргатаяпти.
Ишайя ҳам айнан шу ҳақида шу ҳақида башорат қилган эди. Ишайя китоби 52 боб 7 ояти. Азиз биродарлар, кичик уй гуруҳларидаги ҳар бир биродарнинг Хушхабар етқазиш хизмати жуда муҳим. Айнан шу хизмат орқали кичик уй жамоатлари тез ривожланиб боради.
Шунинг билан азиз биродарлар ,мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили:dilkash@najot.com Азизлар, албатта ўз фикр ва мулоҳазаларингизни ушбу манзилимизга ёзиб юборасиз деган умиддамиз. Ҳозирча хайр саломат бўлинг.