Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчилар. Яна сизлар билан мен, эфирда “Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тинглаб дам олинг. Азизлар, бу мактубда Павлус айтиб ўтган қурол Худо Каломи бўлган руҳий қиличдир. Қилич бу қурол-яроқлар ичидаги ҳужум қилиш учун ишлатиладиган ягона қурол ҳисобланади.
Ҳазрати Исонинг Ўзи ҳам бу қуролни иблисга қарши ишлатганлигини Луқо Хушхабар китобининг 4 боби 1оятидан 13 оятигача бўлган жойдан ўқиб кўришингиз мумкин. Калта, икки томонлама ўткир тиғланган қилич оғир қуролланган Рим аскарига душманни яқин масофадан туриб, яксон қилишга имкон берган.
Имонлининг қиличини “Руҳ берган” ёки “Руҳ ишлатадиган” деб айтишимиз мумкин. Сал кейинроқ, Павлус қилични Ибронийларга мактубининг 4 боби 12 оятида “Худо каломига” қиёслайди. Бу парчадаги грекча “калом” термини жами Худо Каломига тегишли бўлган “логос”ни эмас, балки Муқаддас Каломнинг маълум бир парчалари ёки танлаб олинган оятларига тегишли бўлган “рема”ни билдиради.
Бу ерда Муқаддас Руҳ маълум бир муҳтожликларимизни тўлдириш учун Муқаддас китобнинг ўзига хос ва керакли оятларини онггимизга етказиши ҳақида гап кетаяпти. Ҳазрати Исо ҳам саҳрода иблис билан олишган пайтда, Иккинчи Қонун китобидаги маълум бир оятлардан фойдаланган ва бу нарса юқоридаги фикрни тасдиқлайди.
Жонли калом қудратли, таъсирли ва тарбия бериш учун фойдалидир, деб ёзилган Ибронийларга мактубининг 4 боби 12 оятида, бундан ташқари иккинчи Тимўтийга мактубининг 3 боби 16 ва17 оятларида ҳам шу ҳақида ёзилганини кўришимиз мумкин. Павлус Худонинг барча қурол-аслаҳалари ҳақидаги фикрларини якунлар экан, дуонинг ўта муҳим эканлигини таъкидлаб ўтади.
У бу оятларда уч карра Эфеслик имонлиларга дуо қилишни буюради. Дуо Худо билан бизнинг орамизда ўзаро муносабатлар эшигини очиб беради. Руҳий жанг кетаётган пайтда, биз имонлилар, ўз Йўлбошчимиздан кўрсатмалар ва руҳий далда олиб туришимиз учун У билан алоқамизни узмаслигимиз керак. Бир-биримиз учун қиладиган дуоларимиз муҳим бўлибгина қолмай, шунингдек “кучли ва таъсирли” ҳамдир, деб ёзилган Ёқуб мактубининг 5 боби 16 оятида.
Дуо алоҳида қурол сифатида рўйхатга киритилмаган, бироқ у бошқа қуроллар билан бирга ишлатилиши керак. Имонли киши жангга ҳозирлик кўраётганда ҳам, жанг қилаётганда ҳам, жангдан кейин дам олаётган пайтда ҳам тинмай дуо қилиши керак. Бу ҳақида азизлар, биринчи Салоникаликларга мактубининг 5 боби 17 оятидан ўқиб олишингиз мумкин.
Шунинг билан азизлар, бугунги эшиттиришимиз ўз поёнига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Азизлар, яна радио тўлқинларимизда учрашгунча хайр саломат бўлинглар.