Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар! Сиздек азиз биродарларимиз билан “Дилкаш” радио тўлқинларимиз орқали соғ-омонликда учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз радио тингловчи биродарлар, жамоат ўзига Худо шуҳрати учун тайинланган мутлақо жамият деб қараши зарур. Масалан, Америкадаги жамоатлар бу буюк тайинловни йўқотиб, гуманитар идора даражасигача тушиб кетди, деб айтишимиз мумкин.
Жамоат, ўзининг мақсади одамларга ёрдам бериш ва уларга руҳий зарарсиз тинчлантирувчи дори беришдек, бошқача нарсани таклиф қилиш, деб ҳисоблайди. У одамларнинг муҳтожликларига мурувват қилиб, уларнинг аҳволини яхшилашга интилиб, асосий диққатни психология, ўзини намоён қилиш, кўрсатиш ва вақтичоғликка оид жуда кўп бошқа тадбирларга қаратяпти, деб айтишимиз мумкин.
Жамоат, Худони улуғлаш ва таниб-билишга эътибор берадиган тирик, фаолият кўрсатувчи организм бўлиш ўрнига, одамларга ўзларини яхши томондан кўриб чиқадиган ташкилот хизматигача тушиб кетди. Лекин агар сиз Худони билсангиз ва Уни улуғласангиз, унда ўзингизнинг ҳамма муҳтожликларингиз ва саволларингизга жавоб оласиз. “Доноликнинг бошланиши Худованддан қўрқишдир” деб ёзилади Ҳикматлар китобининг 9 боби 10 оятида.
Азизлар, агар биз Худо билан тўғри муносабатни сақлаб қолсак, ҳаммаси жойида бўлади, деб сизларни ишонтира оламиз. Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, мен муҳтожликларга эътибор бермаслик керак деяётганим йўқ. Биз одамларга худди Худо ғамхўрлик қилгандек ғамхўрлик қилишимиз лозим. Аммо бу муносабатда мувозанатга риоя қилиш ниҳоятда муҳим. У эса Худо ҳақида юксак тасаввурдан бошланади.
Ҳурматли биродарлар, биз Худога тўла жиддий муносбатда бўлишимиз лозим.
Худони ўз тахтидан қулатиб ва Уни уларнинг барча талаблари ва инжиқликларини амалга оширадиган мажбурий қулга айлантирмоқчи бўлган воизхонлар ва бошқа одамларга нисбатан ҳаққоний ғазабни сезяпман. Одамлар хурмат-эътибор етишмаслигидан азоб чекадилар, улар Худога сажда қилишни билмайдилар. Баъзилар, сажда бу илиқ туйғу уйғотадиган нарса деб ҳисоблайдилар.
Улар Худо ҳақида яхши билмайдилар. Бундай холат эса Худо билан бўлган муносабатларимизни сусайтириб юборади. Азиз дўстлар, биз доим одамларга хизмат кўрсатиш билан шунчалик банд бўлганимиздан, Исонинг оёқлари олдида ўтиришга вақтимиз ҳам йўқ. Биз Худонинг Каломини эъзозламаймиз. Худо бизни Ўз шуҳрати учун ишлатишида, Унинг муқаддаслигига қарашга ва гуноҳкорлигимизга қарши туришга йўл қўймаймиз. Бундай ҳолат эса жуда ачинарли ҳолатдир. Азизлар, руҳий ҳаётда энг муҳими Худованд билан мустаҳкам алоқада бўлишимиздир.
Шунинг билан азиз радио тингловчи биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр.