2:49

Худонинг сўзи 283

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли “Дилкаш” радиосининг азиз мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз. Ўйлаймизки, сизлар учун тайёрланаётган эшиттиришларимиз сиз, азиз тингловчиларга манзур бўлмоқда.

Азизлар, Джон Оуэн деган биродаримиз шундай дейди: “Агар киши ваъзни ўз юрагида ҳис қилиб кўрмаса, ҳеч қачон яхши ваъз айта олмайди”. Эҳ, азиз биродарлар, бу юрак тубидаги самимийликни сақлаб қолиш қандай мушкул! Бизнинг лавозимимиз бизнинг ички ҳаётимизни енгиллаштириш ўрнига, табиатимизнинг бузуқлиги сабабли, аксинча, уни қийинлаштиради. Буни мен кўпчиликни бошидан кечирганларини билганимиз учун тажрибамдан келиб чиққан ҳолда айтяпман.

Бу “расмийлик”ни ўзимиздан ҳайдаш учун қандай курашишимиз керак ва у бизни худди чопиб кетаётган одамга унинг узун кийими оёғига ўралашиб халакит берганидек қанчалик чалишга ҳаракат қилади! Бизнинг унвонимиздаги мана шу ва бошқа сув ости тошларидан эҳтиёт бўлинг, азиз биродарлар. Агар шу пайтгача сиз шундай йўл тутган бўлсангиз, шундай йўл тутишни то умрингизнинг охирги соатигача давом эттиринг!

Мен бу ерда бизнинг унвонимизнинг фақат бир хавфини мисол қилиб келтирдим холос, лекин уларнинг сони беҳисобдир! Жонларимиз нажотининг дарғазаб душмани жонлар чўпонининг ҳалок бўлиши учун ҳар қандай воситаларни қўллаб кўради. “Эҳтиёт бўлинг, чунки васвасачи биринчи навбатда ўзининг энг шафқатсиз ҳужумини сизга қаратади”, — дейди биродарларимиздан бири.

Агар унга қарши курашувчиларнинг сардори бўлмоқчи бўлсангиз, у Худо қанчалик таъқиқласа, фақат ўшанча сизга шафқат қилади. У сиздан, ўзига зиён келтирувчилардан жуда дарғазаб. Ҳаммасидан ҳам кўпроқ у Масиҳдан, бизнинг олий Йўлбошчимиз ва Нажоткоримиздан нафратланади. Шундан кейин эса унинг ғазаби Унинг ёрдамчиларига қарши қаратилади.

У ўзининг муваффақияти учун ибодатхонага келувчилар ўзларининг руҳий йўлбошчиларининг гуноҳ қилаётганини кўриши қанчалик муҳимлигини билади. У

курашнинг бу йўлини анча илгари танлаган, у анча илгаридан “пода қўйларининг тарқаб кетиши” учун “чўпонни яралаш”га ҳаракат қилади. Унинг муваффақияти шунчалик улкан бўлганки, бундан кейин ҳам у ўзининг бу усулини қолдирмайди.

Шунинг учун биродарларим, душман бизга алоҳида эътибор қаратмоқда. Сиз унинг томонидан кўп маккор таъқиблар, кетидан қолмайдиган ташвишлар ва шиддатли ҳамлаларни бошингиздан кечирасиз. Сиз қанчалик ақлли ва билимдон бўлманг, у сизни алдаб кетишидан эҳтиёт бўлинг. Бу ишда ҳар биримизга фақатгина Худованд мададкор бўла олади. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электорон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр соғ- омон бўлинг, азизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top