Ассалому алайкум азиз радио тингловчи мухлислар! Яна сиз қадрли тингловчиларимиз билан радиомиз қаршисида соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, “Дилкаш” радиоси яна эфирда. Азиз биродарлар, бизда ҳатто ҳаворийларнинг қарорлари ёзилган қарийб ҳеч қандай ҳужжатлар ҳам йўқ.
Бизлар йиғилишлар қилганимизда хулосаларимизни “протоколлар”га киритамиз, бироқ Худо фақат бизнинг амалга оширган “ишларимизни” ёзиб боради. Ва бизнинг “ишлар”имиз шу ёзувга муносиб бўлиши керак, чунки улар бирор шубҳа ва гумонсиз ёзилган бўлади. Бизлар Худонинг барча нарсани кўрадиган кўзи доим бизга қараётганлиги ҳисси билан яшашимиз керак.
Биз худди ҳар дақиқа Худонинг кучли, ҳамма нарсани ёрита оладиган нури билан ёритилгандекмиз. Ниҳоят даражадаги поклик ва муқаддаслик чўпонлик унвонининг энг яхши ва энг зарур хусусиятидир. Оддий маънавий устунлик етарли эмас. Бу ерда энг юқори солиҳлик талаб қилинади. Мустаҳкам маънавий ҳаёт зарур, лекин у юқоридан марҳамат билан ёритилгандек бўлиши керак.
Акс ҳолда Худонинг ва одамларнинг кўзи олдида обрўйимизни кўтарадиган нарсадан маҳрум бўлишимиз мумкин. Бир биродаримиз ўзининг “Чўпон ёки ваъзхоннинг унвони ва мажбуриятлари” асарида жамоат чўпони ҳаётининг муқаддаслиги заруриятини юқори қўяди. Унда у шундай дейди: “Агар Уззох Аҳд сандиғининг йиқилиб кетишидан ушлаб қолишнигина истаган бўлса ҳам, у Худонинг Аҳд сандиғига тегингани учун ўлиши керак бўлган бўлса;
агар фақат Аҳд сандиғига қарагани учунгина Вефсамисда яшовчилар билан ҳам шу воқеа содир бўлган бўлса; агар муқаддас ғорга яқинлашган ҳатто ҳайвонларга ҳам ўлим хавф солган бўлса, у ҳолда Худонинг ўзи билан “гаплашишга”, “Унинг олдида фаришталар каби туришга”, “Унинг номини мажусийларга етказишга”, бошқача сўз билан айтганда унинг ердаги элчилари бўлишга сазовор бўлган одамлар қандай бўлишлари керак?
“Муқаддаслик, Сенинг уйингнинг абадий кўркамлигидир! — деб айтилади Забур китобида. Жамоат идишлари, кийимлари, ҳамма нарса муқаддас бўлиши мумкин ва фақат либосида “Худо томонидан муқаддасланган” сўзлари ёзилган кишинигина, фақат биргина у муқаддасланмаган бўлиши мумкин, деб ўйлаш ғалати эмасми? Йўқ, бу кишилар агар уларнинг ваъзлари фақат ўлим ва ҳалокат келтиришини ҳоҳламасалар, “зулматда ёнаётган ва нур сочаётган чироқлар” бўлишлари керак.
Улар ўзларининг ҳаёти билан ўз таълимотларини тўлдиришлари лозим. Агар уларда муқаддаслик бўлмаса, улар Ўз халқига таълим бериш учун юборган ва қўйган Зотни ҳақорат қилаётган бўладилар. Мана шундан эҳтиёт бўлишимиз лозим. Шунинг билан азизлар, эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Азизлар, яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.