Салом азизлар. Ибодат мавзусига бағишланган дастуримизга хуш келибсиз.
Хазрати Исо, “Ибодат ёки қайғуга тушиш” деганида балки янишгандир? Наҳотки, ибодат шу қадар ахамиятли бўлса? Ха, вазият айнан шундай. Шунинг учун, ибодатнинг мақсади ва унинг афзалликлари ҳақида билиш жуда мухимдир. Шуниси аниқки, кўпчилик ибодат қилганида унинг сўзлари ва кетган вақти хақида эмас, аксинча ибодатнинг характери ҳақида бош қотирсалар яхши бўлар эди. Ҳақиқий ибодат қийин эмас, аксинча, ундай ибодат содда, енгил ва ўзи-оқар бўлади. Бунинг учун қахрамонларча жонкуярлик билан ибодат қилишнинг хожати йўқ. Фақат шундай ибодат, Худо оборувчи йўлни очиб беради, Унинг хузурида бўлишимизга ёрдам беради. Бундай самимий ибодатни эшитган Худо, биз томонга чиқади, бизга ёрдам беради, яраларимизга шифо беради, хаётимизни эса маънога тўлдиради.
Фарзий ва солиқчи қилган ибодат эсингиздами? У ерда хазрати Исо, бу икки шаҳсни қарама қарши қўяди. Улар иккаласи ҳам, ибодатларини Худога қаратади. Лекин уларнинг юраклари хар хил бўлганидек, айтилган сўзлари ҳам хар хил эди. Ўша маталнинг маъносини тушуниш учун, фарзийни қойиб қўйиш билан иш битмайди. Бунинг учун, маъбадга ибодат учун келган солиқчига диққат эътиборимизни қаратишимиз керак. Айнан унинг ибодатга бўлган муносабати ва унинг қалби, уни оқланиб уйга кетишига сабабчи бўлган. Айнан, мана шу солиқчидан биз ибодат қилишни ўрганишимиз керак. Бирининг хатосини кўриб, биз бошқасининг қилган ибодатининг устунлигини кўришимиз мумкин.
Чунки, фарзий узоқ вақт ибодат қилган, усталик билан чиройли сўзларни ишлатиб, атрофдагилар олдида ўзини кўрсатиш мақсадида баланд овоз билан Худога хитоб қилар эди. Лекин, Худо олдида, булар бефойда харакат эди. Солиқчи эса, чиройли диний сўзларни ишлатишга ўрганмаган, ундан ташқари маъбадга хам камдан-кам келади. Шунда ҳам, у зўрға ибодат учун оғзини очади ва унинг ибодати қабул қилинади. Чунки, унинг ибодати самимий ва юрагининг энг тубидан чиқар эди. Фарзий эса, бизга қандай ибодат қилмасликни ўргатади. Унинг маъбадда пайдо бўлиши, ибодат қилишлари худди репетиция қилинга сахнага ўхшар эди.
У маъбадга Худо билан яқин муносабатга эга бўлиш учун эмас, аксинча, ўзини атрофидагиларга кўрсатиш мақсадида келган эди. Унинг қўллари тепага қаратилган, кўзлари осмонга қараган, юзлари эса пок одамнинг юзига ўхшар эди.Ўша пайтдаги яхудийлар маъбадга келиб шундай ибодат қилишар эди. Хазрати Исо, Фарзийнинг ибодати ҳақида гапирганда, у хақда “ўзича шундай ибодат қилибди” дегани бежиз эмас. Фарзий Худо билан эмас, узи билан гаплашган. Самога йўналтирилган ибодат сўзлари, афсус ерда қолиб кетган. Унинг ибодати бефойда вақт сарфлаш бўлган. Афсус, айнан мана шундай бефойдалик, хозирги кўпгина имонли ака-укалар ва опа-сингиллар орасида одатий хол бўлиб қолмоқда.
Азизлар, бордию сизда ҳам ибодат эҳтиёжи бўлса, dilkashradio.com сайтидан фойдаланиб, бизга хабар йўлланг. Биз сиз учун биргаликда ибодат қиламиз. Исмларингиз эфирга узатилмайди. Раббимиз инояти барчангизга ёр бўлсин азизлар. Ҳайир, омон бўлинг.