Ассалому алайкум азизлар. Талабалар талабалар учун деб номланган дастурга хуш келибсиз. Талаба қандай иш топиши мумкин? Синаб кўришдан қўрқманг. Мен аминманки, иш қидиришдаги ҳар қандай тажриба ҳам фойдали бўлиши мумкин.
Менинг фикримча, иш қидиришни 1-курснинг 2-семестридан бошлаганингиз маъқул. Чунки, авваламбор, сиз учун нотаниш бўлган “Талаба Дунё”сига мослашишингиз, нима қандай ва қаерда эканлигини тушунишингиз ва кейинчалик иш қидириш ҳақида қайғуришингиз мумкин.
Мен иш қидиришни 2-курсда бошладим. Илгари ҳам ишлаган эдим, лекин фақат вақтинчалик ишладим. Бу менга ишни бошқа бошқа машғулотларим бирга олиб боришни ўрганишга имкон берарди. Ҳаммаси бирданига содир бўлмади. Лекин бу менда бироз тажрибакорликни яратди. Кейинчалик менга танишларим иш таклиф қилишди. Бу иш менинг орзуларим чегарасидан ташқарида эди. Шундай бўлса ҳам мен кишилар билан муносабат қуришим ва бошлиққа мурожаат қилиш бўйича тажриба орттирдим. Иштонтириб айтаманки, бу осон бўлмади. Ундан ташқари, ўзимнинг ва бошқаларнинг ишини ташкиллаштиришим, ўз сўзим ва ҳаракатларимга нисбатан маъсулиятли бўлиш ва бошқа янги нарсаларни ўргандим.
Синаб кўришдан қўрқманг, мен амин бўлдимки, иш топишдаги ҳар қандай тажриба, ҳаттоки иш ҳақи тўланмайдиган волонтёрлик ёки қизиқиш бўйича бўлса ҳам, кейинчалик бу фойдали ва ҳаттоки муҳим аҳамият касб этиши мумкин. Ундан ташқари бу сизга аслида нима исташингизни тушунишингизга ёрдам беради. Менинг тажрибам шуни кўрсатадики, умуман иш топиш қийин эмас, аммо сизни қониқтирадиган иш топиш мушкул. Шундай фикр мавжудки, газеталарда яхши иш ҳақида реклама бўлмайди, чунки яхши иш ҳеч қачон бўш қолмайди. Қисқасини айтганда, ўртача ишни танишлар орқали топиш мумкин.
Ва мен бу фикрни инкор этолмайман, чунки кўп вазиятларда бу айнан шундайдир. Аммо танишлардан иш ҳақида билиш билан унга интилиш ўртасида катта фарқ бор.
Ундан ташқари, баъзи агентликлар орқали ҳам иш топишингиз мумкин. Бунинг учун у ерга мурожаат қиласиз ва анкета тўлдирасиз. Сизнинг анкетангизга мос келадиган бўш вакансияни сизга кўрсатишади. Аммо мен мурожаат қилганимда мени рад қилишган эди, чунки улар учун доимо машғул бўладиган ишчи керак эди. Менинг эса ўқишим бор эди. Камолот Ёшлар Ижтимоий Ҳаракати ҳам шундай хизматларни кўрсатади. Сизнинг маълумотларингиз компьютерга киритилади ва бўш вакансия бўлганда сизга мурожаат қилишади. Ҳар қандай вазиятда ҳам бу қулай, чунки бутун шаҳар бўйлаб эълон қидириб юришга ҳожат йўқ. Лекин сиз билан боғлана олишлари учун аниқроқ маълумотлар беринг. Бу жуда муҳимдир. Уяли телефонингиз бўлса янада яхшироқ. Тошкентда рўйхатда бўлмаслигингиз ҳам тўсиқ бўлиши мумкин. Лекин кўп иш жойларида сизни ҳақиқий ишчи сифатида рўйхатга олишмайди.
Азиз талабалар, бордию сизда ҳам мамлакатимиз талабалари учун фойдали хикоя ёки фикрингиз бўлса, dilkashradio.com сайтимизга ташриф буюриб, бизга хабар йўлланг. Ўқишингизни ва талабалик ҳаётингизни Худойим марҳаматласин. Хайир, омон бўлинг.