3:19

Ўқиш, ўқиш ва яна ўқиш

MP3

Ассалому алайкум азизлар. Талабалар талабалар учун деб номланган дастурга хуш келибсиз. Нима учун кўпчилик мактабни аъло даражада тугатишади-ю, университетда негадир тинчгина уч баҳога ўқишади. Қисман бунинг сабаби талабаларга бўлган талабларнинг мактабга қараганда баландроқлигидадир. Қачондир синфнинг юлдузи бўлган одам ҳозир ўртача ҳолда, ҳатто курсдошдаридан ҳам пастроқ аҳволда юрибди. Мактабда осонгина беш баҳо оладиган ишингни ҳозир тўрт баҳо билан, ҳатто уч баҳо билан баҳолашади. Энди мактаб вақтидан кўра кўпроқ ўқишга тўғри келади. Гап фақат дарсларнинг сонида эмас, университетдаги дарсларнинг ўзи ҳам мактабдагига ўхшамайди, сал бошқачароқ. Нима учун? Мактабда сен учун ҳамма нарса ташкиллаштирилган эди. Сен дарсларга боришинг шарт эди, ҳар кун учун аниқ уй вазифалари бор эди. Ундан ташқари, ўқитувчилар дарсларингга улгуришинга қараб туришларига, вақтида огоҳлантиришларига, керак бўлса сен билан яккама – якка ўтириб, сенга тайёрини чайнаб беришларига ишонган бўлсанг керак. Қисқаси, ташвишга асос йўқ эди, ўқитувчиларинг ўқишинг ҳақида ғамхўрлик қилишини билардинг. Агар университетда ҳам шундай бўлади деб ўйлаётган бўлсанг, адашасан. Бу ерда ҳаммаси ўзгача. Сенга ўз ўқишинг ҳақида жавобгарлик юкланади. Дарсларга қатнашда кўпроқ озодлик бўлади, қачон ўқийсан, қачон дам оласан, ўзинг ҳал қилишинг керак. Баъзи пайтда вазифалар бир неча ҳафтага берилади ва “охират куни” келмагунча вазифаларни қандай бажараётганингни текширишмайди. Қисқаси, университетдаги ўқиш асосан домлага эмас, талабанинг ўзига боғлиқлигини энди бемалол айтиш мумкин.

Ҳозирги вақтда ўқишинга қандай ёндашаётганингни билиб олишинг учун, сенга сўров қоғозини таклиф этамиз. Ҳар бир саволни диққат билан тингла ва “ҳа” ёки “йўқ” деб тўғри жавоб бер.
1. Нимани қачон ўқишинг ҳақида ҳар куни рўйхат тузасанми?
2. Агар “ҳа” деган бўлсанг, тузган тартибинга ўзинг амал қиласанми?
3. Сен одатда бир жойда шуғулланасанми?
4. Шуғулланишни бошлаб олишинг қийинми?
5. Ёзма ишларни вақтида топширасанми?
6. Сен муҳокамаларда, семинарларда қатнашасанми?
7. Агар сенда қандайдир қийинчиликлар ёки саволлар туғилса, уларни домланг билан ечасанми?
8. Орқада қолиб кетган дарсларинг бўлса ишингни текшириб чиқишга ҳаракат қиласанми?
9. Дарсликнинг биринчи бобини ўқиётганингда, сен асосий фикрини билиб олиш учун кўз югуртириб чиқасанми ёки диққат билан бир чеккадан ўқийсанми?
10. Ўқув мобайнида таблица ёки графикларга учрасанг уларни одатда қарамай ўтказиб юборасанми?
11. Агар ўқиётганингда тушунмайдиган сўзни учратсанг, луғатга қарайсанми?
12. Сен ўқиётганда энг асосийси ёдлаш деган нарсага ишонасанми?
13. Маърузани конспект қилаётганингда, улгурганингча ёзиб олишга ҳаракат қиласанми? Ушбу савол-жавобларни қараб чиқсанг, қайси ёндашув муваффақиятга олиб боришини кўз олдинга келтира оласан. Азиз талабалар, бордию сизда ҳам мамлакатимиз талабалари учун фойдали хикоя ёки фикрингиз бўлса, dilkashradio.com сайтимизга ташриф буюриб, бизга хабар йўлланг. Ўқишингизни ва талабалик ҳаётингизни Худойим марҳаматласин. Хайир, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top