Ассалому алайкум азизлар. Қўрқув, фожеалар, табиий офатлар ва ҳужумларга қарши тура олиш учун ички кучни қаердан топишимиз мумкин. Худога қайси сохада аниқ ишонишимиз мумкин? Худо биз билан бирга эканлигига қай даражада ишонишимиз мумкин? У чиндан ҳам тинчлик ва муамоллар пайтида биз Унга ўгирилишимиз мумкин бўлган зотми?
Худо бизни У билан бирга муносабатда бўлишимизга интилувчи, бутун борлиқни яратган зотдир. Шунинг учун бизнинг барчамиз шу ердамиз. У биздан Унинг кучини, севгисини, адолатлилигини, муқаддаслигини ва раҳмдиллигини ҳис этишимизни хоҳлайди. Шунинг учун У барча хоҳловчиларга, «Менинг олдимга келинг», деб айтади.
Бизга ўхшамаган ҳолда, Худо эртага, кейинги ҳафта, кейинги йил, кейинги ўн йил давомида нималар бўлишини билади. У, шундай дейди, «Мен Худоман, ва Менга ўхшайдиган, бошланишнинг охирини эълон қиладиган бошқаси йўқ». Дунёда нималар бўлишини У билади. Бундан ҳам муҳими, У сизнинг ҳаётингизда нималар содир бўлишини ҳам билади ва сизга керак бўлган пайтда сиз билан бирга бўлади, албатта агар сиз уни ҳаётингизга киритган бўлсангиз. У бизга, «қийинчилик пайтларида, бизнинг қалъамиз ва кучимиз» бўлишини айтади. Лекин биз чин дилдан Уни қидиришга ҳаракат қилишимиз керак. У шундай деди, «агарда сен бутун юрагинг билан мени қидирсанг, албатта топасан.»
Бу дегани, энди барча Худони таниганларни муаммолар четлаб ўтади дегани эмас. Ёвуз одамларнинг ҳужумлари азоб ва ўлимни олиб келганида, Худони танийдиганлар ҳам шу азобларда қатнашадилар. Лекин Худонинг ҳузурини бағишлайдиган тинчлик ва куч улар билан бирга бўлади. Исо Масиҳнинг издошларидан бири шундай дейди: «биз ҳар томондан сиқувга олинганмиз, лекин эзиб ташланганимиз йўқ.; кўп нарсаларни тушунмаяпмиз, лекин тушкунликда эмасмиз; қувғинлар остидамиз, лекин ташлаб қўйлганимиз йўқ; ерга урилганмиз, лекин мажағланиб ташланганимиз йўқ.». Биз ҳаётда муамоларга дуч келишимиз аниқ. Аммо лекин, биз Худони таниб туриб уларга юпара бўлсак, у ҳолда биз бу муамоларга бошқача кўз билан қараймиз, ва бошқача Худо бизга берадиган куч билан ёндошамиз. Худо учун енгиб бўлмайдиган муаммони ўзи йўқ.
Бизни синдириши мумкин бўлган ҳар қандай муаммодан Худо устундир ва биз ўз ҳолимизга ташлаб қўйлганимиз йўқ. Худонинг Каломи бизга, «Худо яхшидир, муамолар пайтида кучли қалъадир. Унга ишонганларга У ғамхўрлик қилар», дейди. Ва, «Худо Унга ҳақиқат билан илтижо қилганларнинг ёнидадир. Ундан қўрқадиганларнинг хоҳишларини инобатга олади; уларнинг йиғисини эшитади ва қутқаради.»
Азизлар, бордию сизда ҳам қизиқарли фикрлар бўлса, dilkashradio.com сайтимизга ташриф буюриб, бизга хабар йўлланг. Хайир, омон бўлинг.