3:14

Геннесарет кўли

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугунги суҳбатимиз давомида Жалила кўли билан боғлиқ маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз. Шунинг учун яна бир нарсани қизиқ бир маълумот ўрнида тақдим қилсам. Каломда номлари тилга олинган Геннесарет кўли ва Жалила кўли аслида битта катта кўлдан иборат. Бу кўлнинг эни 13 километрни узунлиги эса 21 километирни ташкил этади. Менимча, Геннесарет томонда яшайдиганлар уни “Геннесарет” кўли деб, кўлнинг нариги ёғидагилар эса уни “Жалила” деб атаган бўлишса керак. Биз ҳозир ҳикоя қилмоқчи бўлган воқеа Бутруснинг балиқ тутиши билан боғлиқ. Келинг, шу парчани бир эслаб оламиз. “Бир куни Исо Жалила кўли бўйида турганда, оломон Худонинг сўзини эшитиш учун Исонинг ёнида тирбанд бўлди. Исо кўл қирғоғида турган икки қайиқни кўрди. Балиқчилар қайиқдан чиқиб, тўрларини юваётган эдилар.

Narrator 2 Қайиқлардан бири Шимўнники эди. Исо Шимўннинг қайиғига тушиб, қирғоқдан бир оз нарироқ сузиб боришни илтимос қилди. Сўнг ўтириб, ўша ердан одамларга таълим берди. Исо гапини тугатиб, Шимўнга деди:

— Чуқурроқ ерга сузиб бориб, ўлжа учун тўрларингизни ташланглар. Шимўн Исога шундай деди: — Устоз, биз тун бўйи астойдил ҳаракат қилдик, лекин ҳеч нарса тутолмадик. Аммо Сиз айтганингиз учун, тўр ташлаймиз. Улар тўр ташлаганларида, шу қадар кўп балиқ овладиларки, ҳатто тўрлари йиртила бошлади. Улар бошқа қайиқдаги ўртоқларига, ёрдам беринглар, деб ишора қилдилар. Қайиқлар етиб келгач, иккала қайиқни ҳам балиққа тўлдирдилар, қайиқлар сувга бота бошлади.” Бу воқеадан холатимиз қандай бўлишига қарамай, Исо Масиҳнинг сўзларига ишониб ҳаракат қилиш керак деган фикрга келамиз.

Narrator 1 Уларнинг ҳолати ўшанда қандай бўлганини кўз олдингизга келтиринг. Улар туни билан қаттиқ ҳаракат қилиб, ҳеч нарса тута олмадилар. Балиқчиларнинг тажрибасига кўра балиқлар тунда кўпроқ илинади. Улар қаттиқ чарчаган, ҳафсаласи пир бўлган ва қимирлашга ҳам ҳоли йўқ эди. Аммо Исо Масиҳ уларга айтгани учун шундай қилишга қарор қилишди. Улар шунчаки Устознинг гапи ерда қолмасин, деб яна бир марта ҳаракат қилишдими, ё, Унинг сўзларига ишонгани учунми? Нима бўлганда ҳам, Исо Масиҳнинг сўзларига ишонганлари бекор кетмади. Улар мўл-кўл балиқ тутишди. Исо Масиҳ Бутруснинг қайиғидан фойдаланиб тургани учун уни мўл-кўл баракалади. Аммо Бутрус бу мўл-кўл бойликни қирғоқда тўрлари билан қолдириб, Исонинг орқасидан эргашди. Исо Масиҳ одамларни Ўзининг фойдаларига ишлашлари учун баракаламайди.

Narrator 2 Бутрус билан унинг биродарлари Исо Масиҳнинг сўзларига кириб, мўл-кўл балиққа эга бўлганларида ва уларни шошиб-пишиб очкўзларча қайиқларига олишаётганида нималарни ўйлашган экан? Исо Масиҳ уларнинг ўрталарида туриб Бутруснинг кўзига қараганда-чи? Бутрус ўзининг гуноҳкорлигини англади. У диққатини мўъжиза яратувчига эмас, балиқларга қаратганидан уялдими? Шунинг учун у Исо Масиҳга: “— Ҳазрат! Менинг ёнимдан кетинг, чунки мен гуноҳкор инсонман.”- дедими? Исо Масиҳ солиқчи Маттони чақирганида, у ҳам худди Бутрус каби ҳамма нарсасини қолдириб, Исонинг ортидан эргашди. Бутруснинг биродарлари Ёқуб, Юҳаннолар ҳам ҳудди шундай қилганлар. Исо Масиҳ бизни ҳам ҳизматга чақирганида бизга тўсиқ бўладиган нарсани ортимизда қолдириб кетишимиз керак. Қадрдон тингловчи, сизни шу каби воқеалар қизиқтирса, бизнинг www.dilkashradio.com сайтимиз сизга мунтазир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top