Narrator 1 Бизларга келаётган кўп одамлар вазифаси яхши бажарилмаётган оилалардан бўлиб, бир биридан ғамхўрлик қилиш кераклигини ўрганишмаган. Ваҳолангки Исо шундай деганди: “Агар бир–бирингизни севсангиз, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади.” (Юҳ. 13:35). Демак, орамизда самимий муҳаббат ва ҳурмат бўлса, атрофдагилар бизнинг Исо Масиҳ шогирдлари эканимизни шундан билиб олади. Бу амр бизлар самарали хизмат қилишимиз учун муносабатларимиз сифатини ошириш имконинини яратиб беради. Одамлар севишни ўрганишлари керак. Лекин бу содир бўлиши учун аввалом бор севгини нималигини тушуниб, ўзимиз уни амалда қўллашимиз зарур. Шунинг учун келинг севги ва ғамхўрликнинг баъзи бир тамоилларини кўриб чиқайлик, шунда Исо бизларга амр этганларини тушунамиз.
Исо Масиҳ буюрганидек севиш бу бир-биримизни қабул қилишдир.
Narrator 2 Бу — хатоларга, фарқларга ва ғашни келтирадиган нарсаларга қарамай, аксинча кишининг арзигулик томонларига қараш; ижобий томон билан бир бирини кутиб олишдир. Рим. 15:7 оят шундай дейди: “Масиҳ сизларни Ўз биродарларидай қабул қилгани каби, сизлар ҳам бир–бирингизни биродарлардай қабул қилинг”. Бир-биримизни севишнинг иккинчи тамоили бу Шукрона. Бу бошқалар қилган ишлари учун миннатдорчиликни кўрсатиш. Эфес. 5:20 “Ҳар доим, ҳар бир нарса учун Раббимиз Исо Масиҳ номи билан Отамиз Худога шукур қилинглар.” Кейингиси – маъқуллаш. Бу сизга ёққанлигини кўрсатиш; яхши фикрда бўлиш, гапириш ва мақташ. Кол. 4:11-13 Бутрус худди шундай қилган эди: «Юстус лақабли Исо ҳам сизларга салом йўллаяпти. Худонинг Шоҳлиги йўлида меҳнат қилаётган булардан бошқа яҳудий ҳамкорларим йўқ. Улар менга тасалли бўлиб келмоқдалар. Исо Масиҳнинг қули, ҳамшаҳарингиз Эпафрас сизларга салом йўллаяпти.
Narrator 1 Худонинг иродасини тўлиқ бажарадиган, имони комил инсонлар бўлинглар, деб Эпафрас зўр ғайрат билан, тинмай сизлар учун ибодат қилмоқда. У сизлар учун ҳамда Лаодикия ва Иераполь шаҳарларидаги имонлилар учун не-не заҳматлар чекканига ўзим шоҳидман.» Эътибор ҳам бошқаларни қадрлашингизни севишингизни кўрсатадиган ҳислат. Бу бошқалар ҳақида қайғуриш, қизиқиш ва қўллаб қувватлаш; кишининг “дунёсига” кириш. Айбламасдан қизиқишни кўрсатиш. Боғланиш — бу сўзлар меҳр кўрсатиш орқали ғамхўрлик ва дўстликни кўрсатишдир. Далда бериш бу сўзлар, ҳиссиёт ва танавий далда бериш билан ёндашиш ва мулойимлик билан тинчлантиришдир. Қўллаб қуватлаш бу олдинга кетишга ундаш ва мақсад томон боришга ижобий ишонтириш. Ибр. 10:24,25 “Бир–биримизга эътиборли бўлиб, бир–биримизни меҳр–муҳаббатга ва хайрли ишларга чорлайлик. Баъзи одамларга ўхшаб, йиғилишларимизни қолдирмайлик.
Narrator 2 Аксинча, Раббимиз Исонинг келадиган куни яқинлашиб қолганини билиб, бир–биримизни янада кўпроқ руҳлантирайлик.” 8. Ҳурмат қилиш бу қадрлаш ва юқори қараш; юқориш баҳолаганингизни кўрсатиш Рим. 12:10. 9. Хавфсизлик бу аҳилликни, ишончли муносабатларни таъминлаш, қўрқув ва зарар етқазишдан озод қилиш. 1 Бут. 3:8 “Хуллас, ўзаро ҳамфикр, ҳамдард бўлинглар, бир–бирингизни биродарларча яхши кўринглар, меҳр–шафқатли ва камтар бўлинглар. Ёмонликка ёмонлик, ҳақоратга ҳақорат билан жавоб қайтарманглар, аксинча, ҳаммани дуо қилинглар”. Кўмаклашиш бу елкадош бўлиб, юкни кўтаришга ёрдам бериш. Гал. 6:2 “Бошингизга ғам–ташвиш тушганда, бир–бирингизни қўллаб–қувватланглар. Шундай қилсангизлар, Масиҳнинг амрларини бажарган бўласизлар.”