3:23

Худонинг сабри

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун қайси телевизион канални очманг ҳамма жойларда ё сув тошқини ё зилзилалар ҳақида хабарлар эшитамиз. Энг ёмони шу офатларда нечта одам ҳалок бўлгани ҳақида маълумот беришади. Бу фалокатлар янгилик эмас. Исо Масиҳ даврида ҳам мана шундай фалокатларда одамлар ҳалок бўлган. Луқо хушҳабарининг 12 бобида шундай бир парча бор: “Ўша вақтда баъзи одамлар келиб, Исога Римлик ҳоким Пилат ўлдирган Жалилаликлар ҳақида хабар қилишди. Жалилаликлар қурбонлик келтираётган пайтда Пилат уларни ўлдириб, қонларини сўйилган қурбонликлар қонига

аралаштириб ташлаган эди. Исо хабарчиларга деди: “Сизнингча, бу Жалилаликлар бошқа ҳамма Жалилаликларга қараганда кўпроқ гуноҳ қилганлари учун шунчалик жафо чекдиларми? Сизга йўқ, дейман. Лекин тавба қилмасангизлар, ҳаммаларингиз

улар каби ҳалок бўласизлар.

Narrator 2 Ёки Силоам минораси қулаганда нобуд бўлган ўн саккиз кишини олайлик. Сизларнинг фикрингизча, ўша нобуд бўлганлар Қуддусда яшайдиган қолган ҳамма одамдан кўра кўпроқ гуноҳ қилган эдиларми? Сизларга йўқ, деб айтаман. Лекин тавба қилмасангизлар, ҳаммангиз улар каби ҳалок бўласизлар.” Масиҳнинг шогирдлари қурбон бўлганларни мана шу тақдирга лойиқ, тирик юрганлар эса тирик қолишга ҳақли деб ўйлашган. Аммо Худонинг марҳамати шуки, у қолганларга тавба қилишга ва йўлларини тўғрилашга имкон беради. Иккинчи парчада эса мева бермайдиган анжир дарахти ҳақида айтилади. Шундан кейин Исо шу масални айтиб берди: “Бир одамнинг узумзорига анжир дарахти экилган экан. Ўша одам келиб, анжир дарахтидан мева излабди, аммо топа олмабди. У боғбонга дебди: — Менга қара, уч йилдирки, мен мана бу анжир дарахтидан мева излайман, аммо шу пайтгача биронта мева топа олмадим.

Narrator 1 Уни кесиб ташла! Бекорга ерни эгаллаб туришининг нима кераги бор?! Боғбон эса шундай жавоб берибди: — Хўжайин, дарахтингиз бу йил ҳам турсин. Мен унинг атрофини чопиб, гўнг солай. Балки келгуси йил мева берар. Агар бермаса, унда кесиб ташлаймиз. Ҳар доим адолат ва раҳм-шафқат ўртасида тортишув бўлади. Худо билан эса раҳм-шафқат устун келади. Худованд гуноҳкорларни тавбага келтириш учун ишлайди ва У гуноҳкорларнинг ўзгаришини кутади. Бироқ аста-секин Унинг ҳам сабр-тоқати тугайди. Мана шунда адолатли ҳукм гуноҳкор бошига ёғилади. Шунинг учун ҳам гуноҳкорларга Худонинг сабр-тоқатини синамасликни маслаҳат берардик. Агар Худованд меҳрибон ва сабрли бўлса, нега яхши одамлар ҳаётида ёмон нарсалар содир бўлади? Бунга жавоб иккита: Ё одамларнинг гуноҳи учун жазолаётган, ё уларнинг ҳаётига қийинчилик бериб ниманидир ўргатмоқчи.

Narrator 2 Кейинги парчани кузатадиган бўлсак, у ерда 18 йилдан бери касалликдан қийналган бир аёл ҳақида айтилади. “У ерда ўн саккиз йилдан бери жинга чалинган бир аёл бор эди. У икки букилиб қолган бўлиб, қаддини умуман ростлай олмасди.” Эътибор қилган бўлсангиз, у аёл руҳий дардга чалинган бўлиб, шунинг оқибатида икки букилиб қолган эди. Масиҳнинг айтишича, шайтон уни 18 йил боғлаб қўйган. Ҳаворий Бутрус шундай дейди: “Худо Носиралик Исони Муқаддас Руҳ ва куч–қудрат билан қандай тўлдирганини биласизлар. Исо ҳамма ёққа бориб, яхши ишлар қилди, иблиснинг ҳукмронлигидан азоб чекканларни шифолади, чунки Худо У билан эди.” Масиҳ касалликдан азоб чекканлар устига қўлини қўйиб уларни шифолар эди. Худованд шифоловчи ва У сабр тоқатли. У ҳамманинг тавбага келишини кутади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top