3:02

Лаб бўёқлари

MP3

Ассалому алайкум. Ҳар бир аёл гўзал қиёфага эга бўлишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Шу сабаб, баданнинг ҳар бир қисми эътибордан четда қолмаслиги керак. Юз қиёфасининг ифодаги кўп жиҳатдан лаб шакли ва унинг ҳолатига боғлиқ бўлади. Лаблар кишининг феъл-атвори, кайфияти, ёши ва ҳатто соғлиғи ҳақида ҳам маълумот беради. Лаб бўёғининг қандай пайдо бўлганини биласизми? Лаб бўёғи дастлаб Қадимги Мисрда кашф этилган. Миср аёллари лаб бўёғидан лабларни катталаштириш учун эмас, аксинча ингичка чизиқ бўлиб кўриниши учун фойдаланишга экан. Бир қанча вақт ўтгандан кейин юнонлар ҳам мисрликларга тақлид қилган ҳолда лаб бўёғидан фойдалана бошлашди. Ўша даврларда бундай бўёқлар махсус таёқча ёки бармоқлар ёрдамида суртилган. Қизиғи шундаки, лаб бўёқлари нафақат аёлларнинг муҳит атрибути бўлган, балки унга эркаклар ҳам катта қизиқиш билан қарашган. Маълумотларга кўра, 18 асрда лаб бўёқларидан фақатгина француз эркаклари фойдаланишган экан. Боиси, мўйлов ва соқол орасида кўринмай кетган лабларни қизил ранг билан ажратиб кўрсатишган. 19 асрнинг охирига келиб, лаб бўёғи фақатгина актриссаларнинг энг асосий атрибутига айланади. Бу даврда бошқа аёлларга лаб бўёғидан фойдаланиш таъқиқланган эди. Вақт ўтиб, бу тартибга аксарият аёллар риоя қилмай қолади ва лаб бўёғи аёлларнинг ажралмас косметик воситасига айланади.

20 аср лаб бўёғи тараққиётида муҳим давр ҳисобланади. Чунки бу даврда лаб бўёқлари буғу ёғидан тайёрланадиган бўлди. Бир неча йиллардан кейин эса бу косметик воситалар махсус мўъжазгина идишчаларда сотувга чиқарилди. Бугунги кунга келиб, лаб учун мўлжалланган косметик воситалар нафақат ёал кишига чирой беради, балки унинг бежирим лабларини парваришлайди ҳам. Сўнгги технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган лаб бўёқлари озиқлантириш, намлантириш, ва ҳимоя қилиш каби фойдали хусусиятлари билан жуда қадрли. Харид қилган лаб бўёғингиз лабларнинг қуриб қолишига сабаб бўлаётган бўлса, бундай лаб бўёғидан воз кечган маъқул. Шунингдек лабларни қуёш ва ултрабинафша нурларидан ҳимоялаш лозим. Бу зарарли нурлар ҳимояланмаган лабларга салбий таъсир кўрсатади ва натижада, лабларга ажин туша бошлайди. Ажинлар, шунингдек витамин А, ва Е нинг етишмаслигидан ҳам келиб чиқади. Лаб бўёғини ҳарид қилаётганингизда унинг таркибида юқорида айтиб ўтилган витаминлар бўлиши шарт. Ёки табиий ниқоблар ёрдамида уларни парваришлаб туринг. Кечқурун тишлар ювилгач, юмшоқ тиш чўткаси ёрдамида лабларни уқалаш уларни яхши ҳолатда сақлашга, қон билан таъминланиб, таббий гўзал бўлишига ёрдам беради. Кейин эса лаб парвариши учун мўлжалланган махсус ёки таркибида витамин А бўлган ёғли крем суртилади. Лабларга асал, лимон, бодринг, сабзи шарбати суртиш ҳам фойдали бўлиб, уни юмшоқ сақлашга ва ёрилишининг олдини олишга ёрдам беради. Сақлаш муддати эскирган лаб бўёқларини асло лабингизга яқинлаштира кўрманг. Уларнинг турган битгани зарар. Арзонлари ҳам фойдали эмас, албатта.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top