3:27

Қилаётган ишингиздан завқланинг

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ёзувчи Марк Мэнсон инсоннинг ишига бўлган иштиёқи, бажараётган ишига эҳтиёжи борми ва бу борада нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида мулоҳаза юритади.Фикримизча, унинг мулоҳазалари кўпчиликка ўзини тушунишда ва машғул бўлган ишига қай даражада ёндашиш кераклигини англашда ёрдам беради. Қуйида Мэнсоннинг мақоласида келтирилган фикрлар билан танишиш имконига эгасиз. Болалик даврингизни эсланг. Сиз бирор ишни бажараётганда унинг фойда-зарари ва уни қандай амалга ошириш ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Миянгизда: “футболнинг бейсболга нисбатан қандай афзалликлари бор?” деган фикр туғилганми? Йўқ, асло, сиз спорт майдонида югургансиз, бейсбол ва ёки футбол ўйнагансиз. Қумдан қасрлар қургансиз, қувлашмачоқ ўйнагансиз. Алмойи-алжойи саволлар билан хиралик қилгансиз, иштиёқ билан майсалар орасини титкилагансиз.

Narrator 2 Биров сизга нимадир қилиш кераклигини айтмаган; шунчаки, ўзингиз хоҳлаганингизни бажаргансиз. Ана шунда ҳақиқатдан ҳам гўзал нарсалар содир бўла бошлаган. Агар сизга бирданига бейсбол ёқмай қолса, сиз ўз-ўзидан уни ўйнамай қўйгансиз. Бу ҳолатда ҳеч ким хафа бўлмаган ва сиз билан баҳслашмаган. Баъзан катталарга пойинтар-сойинтар саволларингиз билан мурожаат қилганингизда ҳам, сиз ўзингиздан ҳеч “Мен бемаънилик билан шуғулланмаяпманмикин? Дўстларим бундай қилмаяпти, балки, мен ҳам бундай қилмаганим маъқулдир? Бу ҳол менинг келажагимга салбий таъсир кўрсатмасмикин?” дея  сўраб кўрганмисиз? Агар ўзингиз ҳаётингизни яхшилаш учун қандай йўл тутишни билмасангиз, нега веб-сайтдаги қандайдир галварс сизга ёрдам бера олади, деб ўйлайсиз? Барча одамлар ўз мактубларида ҳеч нарсага қизиқмасликларини ва ўзларига кўнгилдагидек машғулот топа олмаётганликларини айтиб шикоят қиладилар.

Narrator 1 Сиз ўз қизиқишингизни топгансиз, шунчаки, унга эътибор қаратишга уринмаяпсиз. Ахир яхшилаб ўйлаб кўринг, сиз 16 соатни бефойда ўтказиш учунгина уйғонасизми? Эҳтимол, сиз кун давомида нима биландир машғул бўласиз, сизда суҳбатлашиш учун севимли мавзуларингиз ҳам бор. Аммо, сизнинг кундалик юмушларингиз орасида кундан-кун зўр иштиёқ билан қайтадиган ишингиз йўқ эмас албатта. Сизнинг қизиқишингиз – шундоққина рўпарангизда турибди, аммо сиз буни тан олишни истамайсиз. Эҳтимол сиз айтарсиз: “Ҳа, мен турли маркалар, суратлар йиғишни севаман, аммо бу ҳисоб эмас. Бу машғулотдан пул топиб бўлмайди”. Ҳаракат қилиб кўрганмисиз? Сиз машғулотингизга нисбатан ўзингизда кучли хоҳиш йўқ, деб ҳисоблайсиз. Аслида муаммо сизни бу вазиятга қандай қарашингизда. Кўпинча: “Менинг отам ва онам бу билан шуғулланишимга норози, улар менинг шифокор бўлишимни исташади”, деган хаёлларга борасиз.

Narrator 2 Ваҳоланки, айнан мана шундай пайтларда сиз ўзингизга ҳақиқатда нима ёқишини унутиб қўясиз. Негадир кўпчилик “инсон ўз ишига кучли муҳаббатни ҳис қилиши керак, аксинча бўлиши мумкин эмас”, деб ҳисоблайди. Биз айнан шундай машғулотни қидирамиз ва уни топишда зарур маслаҳатларга эҳтиёж сезамиз. Менинг фикримча, сиз ишингизни ҳамкасбларингиз орасида бир жуфт яхши инсонлар борлиги учунгина ёқтиришингиз мумкин. Ваҳоланки, ўз қизиқишларингизга бўш вақт ажратишингиз мумкин. Мен ўта янги нарсани гапирмадим, тўғрими? Лекин негадир айрим инсонлар бу ҳақида унутиб қўяди. Ҳамма гап — истакларингизда. Тан олинг, бола ўйин майдончасидан бораркан, “Хўш, қандай қизиқарли машғулот билан шуғуллансам экан?” деб ўйлаб ўтирмайди. У табиий хоҳиш билан боради ва вақтичоғлик қилади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top