3:35

Гуноҳларни тан олиш

MP3

Narrator 1 “Сизлар Худонинг амрларини йиғиштириб қўясизлар, инсоний урф–одатларга эса ёпишиб оласизлар. Исо яна уларга деди: — Ҳа, сизлар урф–одатларингизни сақлаш учун Худонинг амрларини четлаб ўтишнинг зўр йўлини топгансизлар!”

Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугунги суҳбатимиз давомида гуноҳнинг нималигига ва бизнинг унга қандай муносабатда бўлишимиз ҳақида сўзлашишни маъқул топдик. Худо ва инсон гуноҳга қандай қарайди? “гуноҳ” сўзи қадимги юнон тилида “hamartia” яъни “бирор нимани нотўғри қилиш” деган маънони англатган. Худо белгилаб берган нарсаларни нотўғри қилиш, Унинг амрига қулоқ солмаслик бу – гуноҳ. Муқаддас Калом гуноҳ ҳақида шундай дейди: “У яна деди: — Инсоннинг ичидан чиқадиган нарсалар инсонни ҳаром қилади.

Narrator 2 Чунки ичдан, яъни инсон қалбидан ёмон фикрлар, зино, ўғирлик, қотиллик, фаҳш, очкўзлик, фосиқлик, маккорлик, шаҳват, ҳасад, туҳмат, манманлик ва нодонлик чиқади. Ана шу ёмонликларнинг ҳаммаси инсоннинг ичидан чиқиб, уни ҳаром қилади.” Энди кўрайликчи, инсон гуноҳга қандай таъриф беракан? Биз гуноҳни виждонимиз орқали аниқлаймиз. Бу масалага биз ўз онгимиз, фикрларимиздан юқорироқ таъриф беролмаймиз. Инсон яшаётган жамият нормаларидан келиб чиққан ҳолда гуноҳни турлича қабул қилади. Агар гуноҳга ўз фикримиздан келиб чиқиб ёндошсак, жуда кўп Худо наздида гуноҳ бўлган нарсаларни ҳаётимизга ўтказиб юборган бўламиз. Калом “Ота-онангни ҳурмат қил”, дейди. Ишончим комилки, ҳар бир жамият ота – онасини тириклигида эъзозлашни ва ҳурматини жойига қўйишни ёқлайди.

Narrator 1 Ҳатто ота-оналар вафотидан кейин ҳам уларни ҳурмат билан сўнгги манзилга кузатиш ва қабрларини зиёрат қилиб туриш ҳам маънан соғлом одамнинг сифатларидан бири. Аммо ота-онаси вафот этгач, уларга ҳурмат кўрсатиш турли халқларда турлича ифодаланади. Масалан, шарқ мамлакатларида яқин инсонини қабрга қўйгач, устини майсалар билан қоплаш ёки баъзи жойларда қабр тоши қўйилса, Папуа, Нью Гвинеяда вафот этган ота онаси жасади атрофида базм қилиш унинг ҳурматини жойига қўйиш саналади. Баъзи жойларда ҳатто танасини қуртлар емасин, деб жасадни кўмишдан олдин этини ўзлари еб қўйишади. Бу нарса одамлар гуноҳга ҳам турлича ёндошишларини кўрсатади. Масалан, жуда кўп жамиятларда очиқ кўнгиллик яхши сифат деб қаралса, баъзи жойларда буни шафқатсизлик, деб қабул қилинади. Демак, инсоният Худо азалдан табиатига ёзиб қўйилган қонунларни ўз фикрлаши доирасидан, жамиятда қабул қилинган қонун қоидаларга қараб ўзгартиради.

Narrator 2 Аммо Муқаддас Калом шундай дейди: “Сизлар Худонинг амрларини йиғиштириб қўясизлар, инсоний урф–одатларга эса ёпишиб оласизлар. Исо яна уларга деди: — Ҳа, сизлар урф–одатларингизни сақлаш учун, Худонинг амрларини четлаб ўтишнинг зўр йўлини топгансизлар! Мусо aйтган эди: “Ота–онангизни ҳурмат қилинг. Отасини ёки онасини хўрлаган ҳар қандай одамга ўлим жазоси берилсин.” Аммо сизлар шундай таълим берасизлар: oдам ўз отаси ёки онасига: “Фарзандлик бурчим — Худога қурбон (яъни Худога инъом қилинган)”, деб айтиши мумкин. Шундан кейин ўша одамнинг отасига ёки онасига яхшилик қилишига сизлар йўл қўймайсизлар. Шу тариқа сизлар ўзларингиз ўрнатган урф–одатларингиз орқали Худонинг Каломини бекор қиласизлар. Сизлар бунга ўхшаш яна кўп ишларни қиласизлар.”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top