Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун Хушҳабаримизнинг асосини белгилаб берадиган бир нарса ҳақида гаплашамиз. Каломда шундай сўзлар бор: “Инсон ўғли хизмат қилдириш учун эмас, Ўзи хизмат қилиш учун келган”. Исо Масиҳ Худонинг инсониятга бўлган севгисининг инъикосидир. Келинг, Калом Масиҳнинг хизмати ҳақида нималарни айтганига эътибор қиламиз. “Фисиҳ байрамига оз қолган эди. Исо бу дунёни тарк этиб, Отаси олдига борадиган вақт–соати келганини билар эди. У дунёдаги Ўзиникиларни яхши кўрар эди, уларни охиригача яхши кўрди. Кечки овқат пайти эди. Шимўннинг ўғли Яҳудо Ишқариётнинг дилига иблис аллақачон Исога хиёнат қилиш ниятини солган эди. Исо эса Отаси ҳамма нарсани Унинг қўлига берганини билар эди, У Худодан келиб, яна Худонинг олдига қайтаётганини ҳам билар эди. Шундай қилиб, Исо дастурхондан туриб, устки кийимини ечиб ташлади. Сочиқни олиб белига боғлади.
Narrator 2 Кейин тоғорага сув қуйиб, шогирдларининг оёқларини ювишга тушди. Белига боғлаган сочиқ билан уларнинг оёқларини артиб қуритди. Исо Шимўн Бутруснинг олдига келди. — Ҳазрат, наҳот оёқларимни Сиз ювсангиз?! — деди Бутрус. — Ҳозир нима қилаётганимни сен билмайсан, кейин тушуниб оласан, — деди Исо унга жавобан.— Менинг оёқларимни икки дунёда ҳам ювмайсиз! — деди Бутрус.— Агар оёқларингни ювмасам, Менга қарашли бўлмайсан, — деди Исо. Шунда Шимўн Бутрус деди: — Ҳазрат, нафақат оёқларимни, қўлларим билан бошимни ҳам ювиб қўйинг! Исо унга деди: — Чўмилган одам фақат оёғини ювса бас, у тамоман покдир. Сизлар ҳам поксизлар, аммо ҳаммангиз эмас. Исо Ўзига хоинлик қиладиган одамни билар эди, шунинг учун “Ҳаммангиз ҳам пок эмассизлар”, деди. Шогирдларининг оёқларини ювиб бўлгач, Исо устки кийимини кийиб, яна дастурхон олдига ёнбошлади.
Narrator 1 Сўнг шогирдларидан сўради: — Ҳозир нима қилганимни тушундиларингми? Сизлар Мени “Устоз”, “Ҳазрат” деб чақирасизлар ва тўғри қиласизлар, чунки Мен худди шундайман. Агар Мен Ҳазратингиз ва Устозингиз бўла туриб оёқларингизни ювган бўлсам, сизлар ҳам бир–бирингизнинг оёқларингизни ювишингиз шарт. Мен сизларга нима қилган бўлсам, сизлар ҳам ўшани қилишингиз керак. Мен сизларга ўрнак кўрсатдим. Сизларга чинини айтайин: қул ўзининг хўжайинидан устун эмас, элчи ҳам уни юборгандан устун эмас. Агар гапимни уққан бўлсангиз, бунга амал қилинглар, шунда бахтли бўласизлар!” Нега Исо Масиҳ Фисих байрамидан олдин шогирди Бутруснинг оёқларини ювди? Бу ишни қилишдан олдин У шундай деди: “Ҳозир нима қилаётганимни сен билмайсан, кейин тушуниб оласан, — деди”. Бутрус Исо Масиҳ шогирдларининг энг яхшиси эди. У Исонинг Масиҳ эканлигига ишонган ва тан олган шогирд эди.
Narrator 2 Бутрус буни тан олганида Исо Масиҳ унинг гуноҳларини кечиришига ишонган. Табиийки, Исо Масиҳнинг бундай қилишига муҳим бир сабаби бўлган. Сабаби, Бутрус мутлақ нажотини англашини истади. Исо Масиҳ тез орада хибсга олинишини ва севимли шогирди Бутрус Ундан тонишини биларди. Ўзи ўлиб тирилганидан кейин, Бутруснинг ва бошқа шогирдларининг юракларида гуноҳ қолмаслиги улар тўлиқ покланганини кўрсатиш, уларга мустаҳкам нажот қолдираётганини билдириш учун ҳаммасининг оёқларини ювди. Юҳанно 13 боб Исо Масиҳнинг мукаммал нажотини кўрсатади. У бизга шундай дейди: “Агар Мен Ҳазратингиз ва Устозингиз бўла туриб оёқларингизни ювган бўлсам, сизлар ҳам бир–бирингизнинг оёқларингизни ювишингиз шарт. Мен сизларга нима қилган бўлсам, сизлар ҳам ўшани қилишингиз керак.”