3:23

Шогирдлар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Исо Масиҳ ўлимдан қайта тирилгандан сўнг, яна бир неча марта кўплаб шогирдларига зоҳир бўлди. Масиҳ нима учун ўлганлигини, дафн этилиб қайта тирилганлигини уларга тушунтирди. Кейин оятларни англамоқ учун шогирдларининг зеҳнини очиб юборди ва уларга яна деди: “– Мана шу ёзилганларга кўра, Масиҳ азоб чекиши ва учинчи куни эса қайта тирилиши керак эди. Шунингдек, Қуддусдан бошлаб барча халқлар Унинг номи билан тавба-тазарруга чақирилмоғи ва гуноҳлари кечирилиши эълон қилинмоғи ҳам лозим. Сизлар эса бу ишларга гувоҳ бўлажаксиз.” Исо Масиҳ шогирдларига Эгамизнинг нажоти ва Осмон Шоҳлиги ҳақидаги режасини айтди. Миллатидан қатъи назар, тавба қилиб, гуноҳлари кечирилиши учун Эгамизнинг қурбонлигини қабул қилган барча одамларга маълум қилинг, деди. Исонинг шогирлари башоратлар амалга ошганига ва Унинг қилган барча мўъжизаларига тирик гувоҳ бўлишди.

Narrator 2 Исонинг шогирдларига топширган сўнгги топшириғида нажот ва гуноҳларнинг кечирилиши ҳақидаги Хушхабарни бутун дунё бўйлаб ёйишларини буюрди.

Исо уларга яқинлашиб, шундай деди: “Менга осмонда ҳам, ерда ҳам бутун ҳокимият берилгандир. Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдириб, имонга киритинглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан”. Исо Масиҳ, Менга эргашувчилар билан дунё охиригача бирга бўламан, деб шогирдларига ваъда қилди. Исони, яъни Эгамизнинг Каломини Яҳё сувга чўмдирганда қандай ҳодиса юз берганини эсланг. Самовий Ота Исонинг устига Ўзининг Руҳини юборди, бу билан Эгамиз Исодан мамнунлигини ва ҳурсандлигини кўрсатди.

Narrator 1 Худонинг Руҳи (яъни Унинг ҳузури) доимо Масиҳ билан бирга бўлгани каби, Исо Осмон Шоҳлигига кўтарилганда, шогирдларига, сизларга Эгамизнинг Руҳини юбораман, деб ваъда қилган. Уларни тўплаб, буюриб деди: – Қуддус шаҳридан кетиб қолманглар, балки Отамнинг берган ваъдаси амалга ошгунча у ерда кутиб туринглар. Сизлар бу ваъдани Мендан эшитгансизлар. Яҳё пайғамбар одамларни сувга чўмдириб, тавба қилдирган, сизлар эса кўп ўтмай Муқаддас Руҳга чўмдириласизлар. Эгамиз Ўз халқи орасида булут ва олов устуни каби ҳозир бўла олиши учун Мусо пайғамбарга Муқаддас Чодирни қуриш ҳақида амр этганини эсланг. Исроил халқи Мен учун муқаддас маскан барпо қилишсин, токи Мен Исроил халқи орасида истиқомат қилайин. Эгамиз Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг авлодлари орқали барча халқларга Ўзининг севгисини, кучини ва Ўзининг Қонунини кўрсатишга қарор қилди.

Narrator 2 Бироқ ҳеч ким Унинг Қонунини мукаммал амалга ошира олмаслигини билган, шунинг учун пайғамбарлар оғзи орқали Ўзининг Масиҳини юбориши ҳақида ваъда берган, токи ўша Масиҳ Мусо орқали берилган барча Қонунни амалга оширсин ва Осмон Шоҳлигини ўрнатсин. Энди Муқаддас Чодир ҳам, Маъбад ҳам Эгамизнинг Руҳи ҳозир бўлган жой эмас. Энди Эгамизнинг Руҳи ваъда қилинган Нажоткорга ишонган ҳар бир инсонда ҳозир бўлади. Сизларга янги юрак бериб, қалбингизни янги руҳга тўлдираман. Бағрингиздаги тош юракнинг ўрнига юмшоқ, мулойим бир юрак бераман. Ичингизга Ўз руҳимни соламан, шунда сизлар қонунларимга риоя қиладиган, амрларимни битта қолдирмай бажарадиган бўласизлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top