3:07

Мўйловлар

MP3

Ассалому алайкум. Мавзумизнинг номини эшитиб асло ҳайрон бўлманг. Бугунги суҳбатимиз эркакларга эмас, айнан биз аёлларга тегишли. Аслида мўйловлар эркак кишиларга хос бўлса-да, баъзи аёллар бу нарсадан азият чекишади. Шунинг учун ҳам бизда шундай савол туғилади: Аёлларда мўйлов нега ўсади? Организмда нафақат аёл, балки эркак жинсий гомонлари ҳам ишлаб чиқарилади. Улардаги ўзаро мувозанатнинг бузилиши ташқи кўринишда акс этади. 10-20 фоиз аёлларда эркак гормонлари устун келади.

Туклар юзда, кўкрак учи атрофида, қориннинг ўртасида пастга қараб ўсади. Терининг ёғлилиги ошиб юз ва елкаларда хуснбузарлар пайдо бўлади. Қорин соҳасига ортиқча ёғ йиғилиб, бел ва бўксанинг фарқи камаяди. Агар бундай номутаносиблик жинсий етилиш вақтида рўй берса, у гавда тузилишининг алоҳида хусусиятларида акс этади. Қиз болада эркакча гавда – ингичка тос ва кенг елкалар шаклланади. Одатда бундай аёллар шаҳвоний хирсга берилувчан бўладилар. Ҳайз жараёни эса тез-тез бузилиб туради. Эркак жинсий гормонининг ортиқчалиги саломатлик учун хавфли саналади. Одатда бундай аёллар косметик муаммолар, ҳайз бузилиши ёки бепуштлик туфайли врачга мурожаат этишади. Уларга нафақат ҳомиладорликдан сақловчи, балки эркак жинсий гормонларининг ишлаб чиқилишига тўсқинлик қилувчи контрацептивлар буюрилади. Ҳузнбузарли хасталик тахминан уч ойдан сўнг даволанади. Нокерак жойларда ўсадиган тукларнинг ўсишини тўхтатиш учун эса дори препаратини олти ойдан зиёдроқ ичиш лозим.

Аёл жинсий гормонлари эстрогенлар ортиқча бўлганда, прогестерон даражасини назорат қилиш лозим. Агар у етишмаса ҳайз кўп келиши, ҳайз жараёнининг қисқариши, эндометриознинг эрта ривожланиши ва бепуштлик келиб чиқиши мумкин. Мувозанатни гормонал препаратлар, асосан контрацептивлар тиклайди. Аммо кўпчилик уларни баъзи сабабга кўра ичишдан қўрқишади. Биринчидан баъзи аёлларда контрацептивлар ортиқча вазнни ривожлантиради, аммо 2-3 ойдан сўнг вазн аслига қайтади. Агар ундай бўлмаса, препаратни алмаштириш лозим. Лекин бир йилда 10 кг вазн тўплаш контрацептивларга боғлиқ эмас. Унинг сабаблари овқатдан тийилмаслик, ошқозон ости бези ёки қалқонсимон бездаги муаммолар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Қўрқувнинг иккинчи сабаби – жинсий хоҳишнинг сусайишидир. Олимларнинг изланишлари ҳам буни тасдиқлайди. Чунки гормонал контрацептивлар қондаги эркин эстроген сонини камайтиради. Аммо бунинг имконияти унчалик юқори бўлмаса ҳам бундай асоратлардан хавфсираган аёллар ўзларига таблетка эмас, гормонларнинг меъёридаги миқдорига ҳалал бермайдиган қин ва бачадон ичи воситаларидан фойдаланишлари мумкин.

Учинчи сабаб – қон ивишининг тезлашишидир. Контрацептивлар ростдан ҳам тромбозлар хавфини оширади. Замонавий камдозали воситалар аввалги препаратлардан хавсизроқдир.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top