3:20

Аёллар эрларига нега бўйсунишлари керак?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Суҳбатимизга киришишдан олдин шу мавзу юзасидан бир оятни тақдим қилмоқчиман. “Эй, хотинлар, сиз Раббимиз Исога қандай бўйсунсангиз, эрларингизга ҳам шундай бўйсунинглар. Масиҳ имонлилар жамоатининг боши

бўлгани каби, эр ҳам хотиннинг бошидир. Масиҳ Ўз танаси бўлган жамоатнинг Нажоткоридир. Жамоат Масиҳга қандай тобе бўлса, хотинлар ҳам ҳар жиҳатдан ўз эрларига шундай тобе бўлишлари керак.” Хотиннинг эрга итоат қилиши турмушдаги энг муҳим масалалардан бири. Кўп ҳолларда турмуш бутунлигининг гарови ҳамдир. Ҳатто ҳали дунёга гуноҳ кириб келмасидан олдин эрнинг устунлиги бор эди. Калом шундай дейди: “Хотин эркакка таълим беришига ва унинг устидан ҳукмронлик қилишига рухсат бермайман. Хотин сукут сақласин. Ахир, олдин Момо Ҳаво эмас, балки Одам Ато яратилган–ку.”

Narrator 2 Худованд Oдам Атони биринчи яратди ва оилада устун бўлишни, жавобгарликни ва уни ҳимоя қилишни унинг зиммасига юклади. Момо Ҳавони эса одaмга “мададкор” бўлиши учун, оила ишларида унга кўмак бериши, қўллаб-қувватлаши ва доимо ёнида бўлиб, бирга фарзандлар тарбиялаши учун яратди. Шунинг учун ҳам хотинлар эрларига итоат қилишлари шарт. Худованд бу дунёда бир нечта ҳукмронлик ўринларини яратган. Адолатни ўрнатиш учун ҳокимиятларни, Худованд фарзандларини озиқлантириш учун чўпонларни, аёлларини севиш ва парвариш қилиш учун эрларни, фарзандларига тўғри таълим – тарбия бериш учун оталарни яратган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бўйсуниш талаб этилади. Юнон тилида “итоат қилиш” “hupotasso” феълнинг давомли шаклида ишлатилади. Бу – устимиздаги ҳукмронларга доимиз бўйсунишимиз керак дегани. Бу одатга айланиши керак бўлган муносабатдир.

Narrator 1 Аммо биринчи навбатда албатта Худога бўйсунишимиз шарт. Калом шундай дейди: “Шундай экан, ҳар қандай жирканч ва ёмон ишларни бас қилинглар! Худонинг қалбингизга эккан каломини камтарлик билан қабул қилинглар. Ахир, бу калом жонингизни қутқаришга қодир. Шундай экан, Худога бўйсунинглар! Иблисга қаршилик кўрсатинглар, шунда у сизлардан қочади. Худога яқинлашинглар, шунда У сизларга яқинлашади. Эй гуноҳкорлар, қўлларингизни гуноҳдан тозаланглар! Бир вақтнинг ўзида ҳам Худога, ҳам дунёга кўнгил боғлаганлар, қалбингизни покланглар!” Оиладаги бўйсуниш борасида эса эрлар аввало Масиҳга бўйсунишлари кераклиги айтилган. “Доим мени эслаб турганларингиз ва мен сизларга ўргатган урф–одатларга амал қилаётганларингиз учун сизларни мақтасам арзийди. Лекин билингларки, аёл эркакдан яратилган, ҳар бир эркакнинг ҳаёт манбаи Масиҳдир…”

Narrator 2 Бўйсуниш – ёмон сўз эмас. Итоат қилиш бу ҳукмронлик қилаётган одамдан камроқ қадрга эга дегани ҳам эмас. Бугунги замонда оиладаги эр-хотинлар роли борасида жуда кўп хато фикрлар ёйилган. Ҳатто Муқаддас Калом уларнинг вазифаларини аниқ қилиб белгилаб берган бўлса ҳам, унга бўйсунишни рад этадилар. Аёлларнинг бўйсуниши кераклигини улар аёллар қадрининг пасайиши деб тушунадилар. Масиҳ ҳам ерда яшаган кунларида Худовандга итоат қилиб юрди. Нотўғри фикрларига алданиб қолмаслик учун доим мана булар ёдингизда бўлсин. “Эй, хотинлар, сиз Раббимиз Исога қандай бўйсунсангиз, эрларингизга ҳам шундай бўйсунинглар. Масиҳ имонлилар жамоатининг боши бўлгани каби, эр ҳам хотиннинг бошидир. Масиҳ Ўз танаси бўлган жамоатнинг Нажоткоридир. Жамоат Масиҳга қандай тобе бўлса, хотинлар ҳам ҳар жиҳатдан ўз эрларига шундай тобе бўлишлари керак”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top