Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугун Муқаддас Калом таржимаси билан шуғулланадиган бир биродаримизнинг хизмати давомида содир бўлган воқеалар ҳақидаги гувоҳлигини эътиборингизга тақдим этишни маъқул топдик. У гувоҳлигини шундай бошлайди: “Нўғойлар 75,000 аҳолига эга бўлиб, Доғистон, Карачай-Черкес Республикасида яшашади. Уларнинг сўзлашув тили Туркий тиллар оиласига киради. Нўғойлар мусулмон халқ. Бир куни ёшгина Нўғой қизлар жаҳлини зўрға босиб ишончсизлик билан биздан сўрашди: “Нега Библияни бизнинг тилимизга таржима қилмоқчисиз? ” Улар Доғистоннинг турли қишлоқларидан келган ва Карачай Университетида ўқиётган талаба қизлар эди. Биз ўшанда Черкескда Луқо хушхабарининг Қоранўғай тилига таржима қилинган баъзи қисмларини синовдан ўтказиш учун борган эдик.
Narrator 2 Уларга эса Луқо хушҳабарининг биринчи, иккинчи бобларини руҳоний Закариё билан унинг аёли Элизабет ва Марям ҳамда Исо Масиҳнинг туғилиши ҳақидаги ҳикояларни берган эдик. Бу қизлар Муқаддас Каломни аввал ўқимаган ва Масиҳ ҳақида ҳеч нарса билишмасди. Улар аввал таржимани иккиланиб ўқишни бошлашди. Кейин эса уларнинг ўқишини юзларидан кузатиб турдик. Уларнинг таржимага ва ўқиётган хикояларига муносабати ўзгарди. Улар қизиқиб қолишган эди. Вақт ҳақида ҳам унутиб ўқишга берилиб кетишди. Ўқиб бўлишгач эса, китобнинг қолган қисмлари қачон чоп этилиши ҳақида сўрашди. Кетаётганимизда Библияни Нўғой тилида таржима қилишга қарор қилганимиз учун раҳмат айтишди. Қалмиқ халқи эса тахминан 200.000 мингни ташкил қилади. Улар Россиянинг жанубидаги Калмикия Республикасида яшашади. Қалмиқ тили Монгол тил оиласига киради. Улар буддага сиғинишади.
Narrator 1 Уларга бориб Худо ҳақида гапирсангиз, улар: “Бизга русларнинг Худоси ҳақида гапирманг, биз буддистлармиз. Бизнинг ўз динимиз бор”, дейишади. Лекин уларга қалмиқ тилида гапириб, қалмиқ тилига таржима қилинган Янги Аҳдни ўқиб берсам, қизиқиш билан тинглашади. Бир куни Янги Аҳддан ўқиб берганимни эшитган 99 ёшли онахон: “Агар Исо Масиҳ гуноҳларни кечирадиган Худо бўлса, унда мен масиҳий бўлишни истайман”, деди. Қалмиқлар биз айтаётган Худо фақат русларнинг эмас, балки уларнинг ҳам Худоси эканини билишлари учун Худонинг Каломини ўз тилларида эшитишлари керак. Биз Қалмиқ тилига таржима қилинган Инжилни қишлоқдагиларга тарқатаётган вақтимизда, уларга Исо Масиҳнинг туғилиши, ўлими ва қайта тирилиши ҳақидаги энг муҳим оятларни ўқиб берамиз.
Narrator 2 Кўпгина Қалмиқлар рус тилини билишади, лекин улар: “Биз Муқаддас Каломни ўз тилимизда ўқисак, Худони ўзимизникидай қабул қиламиз”, дейишади. Бир ойда икки марта бориб бир одамга Инжилни ўқиб берамиз. Бир сафар етиб борганимизда у бизни сабрсизлик билан кутиб турарди. У Луқо хушҳабарини хонтахта устига қўйиб, очиб: “Мана қаранг! Бу ерда душманингизни севинглар”, деб ёзибди. У буни ўқиб, қаттиқ ҳаяжонга тушганини айтди. У бу оят ҳақида бир неча кун ўйлаб юриб, охири “Агар бу Муқаддас Калом бўлса, унда ёзилганлари тўғри бўлиши керак”, деган қарорга келибди. Кейин эса тўйга боргани ҳақида сўзлаб берди. “Бир куни мени тўйга таклиф қилишди, лекин у ерда бир душманим билан учрашишим кераклиги учун, боришни истамай тургандим. Лекин Худонинг Каломидан кейин, бориб, унга қўл узатдим.”. Бизнинг хизматимиз давомида мана шундай ажойиб воқеалар бўлиб туради.