Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Бугун Каломдан келтирилган оятлар имонлилар ҳаётида қандай ишлаётгани ҳақидаги гувоҳликлардан бохабар бўласиз. Исо Масиҳ ўлимдан қайта тирилгандан сўнг, яна бир неча марта кўплаб шогирдларига зоҳир бўлди. Масиҳ нима учун ўлганлигини, дафн этилиб қайта тирилганлигини уларга тушунтирди. Кейин оятларни англамоқ учун шогирдларининг зеҳнини очиб юборди ва уларга яна деди: – Мана шу ёзилганларга кўра, Масиҳ азоб чекиши ва учинчи куни эса қайта тирилиши керак эди. Шунингдек, Қуддусдан бошлаб барча халқлар Унинг номи билан тавба-тазарруга чақирилмоғи ва гуноҳлари кечирилиши эълон қилинмоғи ҳам лозим. Сизлар эса бу ишларга гувоҳ бўлажаксиз. (Луқо 25:45-48) Мана бугун Худонинг фарзандлари ҳаётлари давомида Худонинг мўъжизаларига гувоҳ бўлишмоқда.
Narrator 2 Исо Масиҳ шогирдларига Эгамизнинг нажоти ва Осмон Шоҳлиги ҳақидаги режасини айтди. Миллатидан қатъи назар, тавба қилиб, гуноҳлари кечирилиши учун Эгамизнинг қурбонлигини қабул қилган барча одамларга ёйиламан, деб хабар тарқатди. Исонинг кўплаб шогирлари башоратлар амалга ошганига ва Унинг қилган барча мўъжизаларига тирик гувоҳ бўлишди. Исонинг шогирдларига топширган сўнгги топшириғида нажот ва гуноҳларнинг кечирилиши ҳақидаги Хушхабарни бутун дунё бўйлаб ёйишларини буюрди. Исо уларга яқинлашиб, шундай деди: “Менга осмонда ҳам, ерда ҳам бутун ҳокимият берилгандир. Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўғил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдириб, имонга киритинглар. Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан”.
Narrator 1 Бу жуда ажойиб ваъда. Мана шу ваъдага чин дилдан ишонган имонлилар чиндан ҳам ҳар куни Худонинг амрлари бажарилишинга гувоҳ бўлаяпмиз. Худо фарзандлари ўзларига берилган инъомлардан фойдаланиб, Худога хизмат қилмоқдалар. Мен бир ажойиб Худо фарзандини биламан, унинг ҳали ўз уйи йўқ, бироқ Худога бўлган имони ва ишончи туфайли ҳар куни Масиҳнинг охирги амрини бажаришни канда қилмайди. Худованд уни ва оиласини кераклича марҳаматлайди. Унинг гувоҳликларини эшитсангиз, Хушҳабар айтишга қанчалик уста эканлигидан, Худованд унга шундай инъом берганидан ҳайратга тушасиз. (Матто 28:18-20) Исо Масиҳ, Менга эргашувчилар билан дунё охиригача бирга бўламан, деб шогирдларига ваъда қилди. Исони, яъни Эгамизнинг Каломини Яҳё сувга чўмдирганда қандай ҳодиса юз берганини эсланг.
Narrator 2 Худонинг Руҳи (яъни Унинг ҳузури) доимо Масиҳ билан бирга бўлгани каби, Исо Осмон Шоҳлигига кўтарилганда, шогирдларига, сизларга Эгамизнинг Руҳини юбораман, деб ваъда қилган. Келинг ҳаётимизда Худонинг ишлари содир бўлиши учун, Масиҳнинг ваъдасини яна бир бор эслаб олайлик. Масиҳ уларни тўплаб буюриб деди:
– Қуддус шаҳридан кетиб қолманглар, балки Отамнинг берган ваъдаси амалга ошгунча у ерда кутиб туринглар. Сизлар бу ваъдани Мендан эшитгансизлар. Яҳё пайғамбар одамларни сувга чўмдириб, тавба қилдирган, сизлар эса кўп ўтмай Муқаддас Руҳга чўмдириласизлар. (Ҳаворийлар 1:4-5) Эгамиз Ўз халқи орасида булут ва олов устуни каби ҳозир бўла олиши учун Мусо пайғамбарга Муқаддас Чодирни қуриш ҳақида амр этганини эсланг. Исроил халқи Мен учун муқаддас маскан барпо қилишсин, токи Мен Исроил халқи орасида истиқомат қилайин. (Таврот, Чиқиш 25:8) Шундай экан, Худованд сиз билан эканлигидан шодланинг. Дадил бўлинг. Чунки Худованд сиз билан бирга.