3:20

Корнилий ҳақида

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум биродар. Исога имон келтирганларидан кейин ҳаётлари ўзгарган кўплаб одамлар ҳақида Каломда ҳикоялар мавжуд. Дастлабки имонлиларнинг кўпчилиги Иброҳимнинг авлодлари эди, лекин Исо Масиҳнинг Хушхабари барча ҳалқларга тегишлидир. Бугун Муқаддас Каломда ёзилган ва бир пайтлар илк масиҳийлар пайтида яшаган Корнилийнинг ҳаёти ҳақида гувоҳлик берамиз. Бир куни Корнилий деган одам ваҳий кўрди. “Кесария шаҳрида Корнилий исмли бир одам бор эди. У “Итальян” деган полкда юзбоши, бутун хонадони билан Худодан қўрқадиган диндор бир одам эди. Халққа кўпдан-кўп садақа бериб, доимо Худога ибодат қиларди.(Ҳаворийлар 10:1-2)

Корнилий Иброҳим авлодидан бўлмаганлиги учун Каломни билмаган деб ўйлаймиз. Шунга қарамасдан, у чин қалбдан Худони излаган инсон эди.

Narrator 2 Айрим диндор одамлар кунига беш мартагача ибодат қилишади, лекин Хушхабарда айтилишича, Корнилий доимий ибодатда бўлган. Шу билан бирга, у халққа кўп садақа берар, кўп хайрли ишлар қиларди. Лекин Корнилий абадий ҳаётга эга бўлиши учун Исо Масиҳ аллақачон унинг гуноҳлари учун тўлов тўлаганлигини билмас эди. Худонинг ажойиблигини қаранг! Корнилий Исо Масиҳни билмаган бўлсада, Худони чин қалбдан қидиргани ва Худони мамнун қилишни истагани учун, Худованд унга Ўзини топдирди. Бугун ҳам атрофимизда Корнилийга ўхшаган одамлар кам эмас. Бундан келиб чиқадики, Худони чин қалбдан Худони қидирса, Худонинг ўзи унга ўзини топтиради. Калом бизга айтадики, Эгамизга бутун қалби билан интилганларни ва Хақиқатни излаганларни Унинг Ўзи тақдирлайди. … Худойингиз — Эгамизни қидирсангиз, Уни бутун қалбингиз билан, бутун жонингиз билан изласангиз, топасиз. (Қонунлар 4:29)

Narrator 1 Корнилий ҳақиқатга интилганлиги учун Эгамиз уни ажойиб тарзда тақдирлади. “Бир куни соат учларда унга ваҳий келди. Худонинг фариштаси кириб келаётганини у аниқ кўрди. Фаришта: “Корнилий!” деб чақирди. Корнилий қўрқув ичида унга тикилиб қараб: — Лаббай, Ҳазрат! — деди. Фаришта унга шундай деди: — Сенинг ибодатларинг ва садақаларинг Худога маъқул бўлди. Энди Яффага одам юбориб, Шимўн деган одамни чақиртириб кел. Унинг иккинчи исми Бутрус. Бутрус бир кўнчининг уйида меҳмон бўлиб турибди. У кўнчининг исми ҳам Шимўн. Кўнчи Шимўннинг уйи денгиз бўйида. Корнилийга гапирган фаришта кетди. Корнилий хизматкорларидан иккитасини ва унга хизмат қиладиган тақводор, ишончли бир аскарини чақирди. Рўй берган ҳодисани уларга айтиб бериб, уларни Яффага жўнатди. Баъзида Эгамиз одамларга Ўз ҳақиқатини туш ва ваҳийлар орқали зоҳир этади.

Narrator 2 Эгамиз Корнилийга, Бутрусни топ, Бутрус сенга нажотга олиб борувчи йўлни тушунтириб беради, деб ваҳий орқали айтди. Эртаси куни улар Қайсарияга кириб келдилар. Корнилий уларни кутаётган эди. У қариндошлари ва яқин дўстларини таклиф қилган эди. Бутрус уйга кириб, Корнилийга рўпара келди. Шунда Корнилий Бутруснинг оёқларига бош уриб, унга таъзим қилди. Аммо Бутрус унга: — Ўрнингдан тур, мен ҳам бир бандаман, — деб уни турғизиб қўйди.” Корнилий ҳақида нимани биламиз? У қандай инсон эди? Қисқагина қилиб шундай дейиш мумкин. У Худони мамнун қилишни истайдиган, худди имонлилар каби солиҳ яшашга ҳаракат қиладиган инсон эди. Ундан ташқари У Худонинг ваҳийсига беэътибор қолмади. Худо унга ваҳий кўрсатгани заҳоти унинг айтганини қилди. Мана шу Худони чин дилдан қидирадиган инсоннинг Худо даъватига жавоби.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top