2:56

Болаларнинг ўсишига ёрдам 344

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли тингловчи азиз биродарларимиз. Азизлар, яна сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз, бу учун Отамиз ва Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин. Азиз ота-оналар, кўплаб маданиятларни ҳисобга оладиган бўлсак, болалар тарбияси турли хил бўлиши мумкин.

Шунга қарамай ўз болаларини севган ота-оналар, ўз фарзандларига тўғри тарбия беришга ҳаракат қилишгани бизга яхши маълум. Ҳар бир миллат ва маданиятда ўзларининг болаларга бераётган тарбиясини тўғри деб ҳисоблашган. Масалан, Америкалик кўплаб ота-оналар, фарзандлари дунёга келган вақтдан бошлаб алоҳида хонага ётқизиб қўйишга ҳаракат қиладилар.

Бола йиғласа ҳам аниқ вақт бўлмагунича унга эътибор беришмайди. Маълум вақт ўтганидан сўнг болани қўлига олиб овқатлантиришади. Бизда эса айниқса оналар кечаси билан мижжа қоқмай болани йиғлаган пайитларида қўлида кўтариб чиқишади.

Азиз ота-оналар, албатта бу икки ҳолатда ҳам ўзига яраша камчиликлари ва ютуқлари мавжуд. Шунинг учун биз бирини тўғри, иккинчисини нотўғри, деб айтолмаймиз. Биринчи ҳолатта кўпчилик болани ҳаддан зиёд асабий бўлиб ўсади деса, иккинчи ҳолатда, бола ўзи қарор қилишга ўрганмайди, деб ҳисоблашади.

Шунинг учун азиз ота-оналар, ҳар биримиз ўзимиз тўғри деб ҳисоблаган тарбия усулини қўллашимиз керак. Шу жумладан масиҳий оилалар ҳам ўз фарзандларини тарбиялашда тўғри усулни қўллашлари лозим.

Албатта энг тўғри тарбия усули Муқаддас Китобда баён этилган, деб ҳисоблаймиз. Муқаддас Китоб нафақат болалар тарбияси бўйича, балки катталарнинг ҳам ҳаётларини ўзгартиришга қодир. Муқаддас Китоб бизга, яъни ҳар биримизга тўғри йўл кўрсатувчи билим масканидир.

Азиз ота-оналар, Муқаддас Китобдан болалар тарбиясида кенг фойдаланишимиз мумкин. Энг асосийси — бола ҳали ёш бўлган пайтида, Муқаддас Китобга асосланган мустаҳкам пойдеворни ўрнатиб олишдан иборат.

Азиз ота-оналар, шуни доимо ёдимизда сақлашимиз керак-ки, болаларга масиҳийча тарбия бериш — бу Худованд томонга қараб босилган йўлдир. Азиз биродарлар, бола Худо томонга интилиши учун ва Худовандни севиши учун нима қилиш лозим? Албатта, болага масиҳийча тарбия бериш керак.

Худовандни ёшлигидан билган бола катта бўлганида ҳам Худовандга содиқ қолади. Азизлар, ҳозирги замон бундан сал аввалроғидан тубдан фарқланади. Шундай экан фарзандларимиз тарбиясига беэътибор бўлмайлик. Болаларимизни қанчалик севсак, улар ҳам бизга шунчалик яқинроқ бўлади. Азизлар фарзандларимиз Худо томонидан бизга берилган совғадир. Совғани эса яхши сақлашимиз лозим.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимизни якунлаймиз. Бизнинг интернетдаги сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Азизлар, яна келгуси эшиттиришларимизгача хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top