Ассалому алайкум азиз тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиз учун Раббимиз Исо Масиҳга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Азиз биродарлар, кичик уй гуруҳларида шундай бир муҳит бўлсинки, гуруҳ аъзолари ўзининг ҳаётий тажрибалари билан бўлишишга фурсат бўлсин.
Шунда бошқалар уларнинг саёҳатлари орқали инсон Худонинг суръати бўйича яратилган ҳақиқий қадриятида акс этиб, ўсишади. Бу дўстона муҳит ўрганувчини чуқур даражага олиб боради.
Азизлар, гуруҳда суҳбат учун кичикроқ гуруҳларга бўлиш баъзан жуда муҳимдир. Тартибсизлик диққатни ва суҳбатни тўҳтатиб туриши мумкин. Агарда иккита суҳбат юритадиган гуруҳ бир хонада учрашса, улар бир-бирларини чалғитиши мумкин, сабабки қўшни гуруҳдаги гаплар онсонгина эшитилиши мумкин.
Агарда гуруҳлар бир хонада қолишса, учта гуруҳга бўлганингиз яхши, шунда орқангизда содир бўлган шахсий гапдан кўра, суҳбатлар “паст шовқинга” айланиб кетади. Суҳбатлардан сўнг албатта биргаликда ибодат қилинг. Ибодат муҳтожликларнинг рўйҳатини сақланг.
Кейин сиз шу муҳтожликларни кўриб чиқишингиз мумкин ва кейинчалик Худонинг жавобини кўрсангиз бўлади. Яна бир ибодат қилишнинг фойдали йўли бу — Худо билан суҳбат қилиш каби ибодатнинг табиати ниҳоятда аниқ акс этилишидир, яъни бир вақтда битта масалага диққатлик билан қарашдир.
Бошқача қилиб айтганда, гуруҳнинг ҳар хил аъзолари битта муҳтожлик учун ибодат қилишсин, битта инсондан кейин иккинчиси ва ҳамма хоҳлаганлар ибодат қилади. Гуруҳ етакчиси кейинги ибодат мавзусини таништиради ва яна шу жараённи қайтаради.
Шундай ибодат қилиш жуда фойдали эканлигини кўрсатади, сабабки бу битта муаммонинг устидан Худо билан жиддий мулоқот қилишга фурсат беради. Бу масала бўйича ибодат қилиб бўлмагунингизча кейинги мавзуга ўтманг. Ибодат, кўпинча, Худо билан суҳбат деб айтилади.
Агарда биз соғлом суҳбатлашсак, биз бир масаладан иккинчи масалага ибодат пайтида сакраб юрмаймиз. Шундан кейин ибодатларимиз бозор қилиш рўйҳатининг қайтариб чиқишдан кўра, кўпроқ суҳбатга ўхшайди.
Азиз биродарлар, кичик уй гуруҳларининг асосий мақсадларидан яна бири — биродарларнинг бир-бири билан яқинроқ таниш бўла олишидир. Нима учун керак бу? Гуруҳ аъзолари барчанинг олдида айтолмайдиган ибодат муҳтожликларини бошқалар билан, яъни ўзига маъқул ва яқин киши билан бўлишади ва биргаликда ибодат қилади. Кичик уй гуруҳларининг аъзолари имкон қадар бир-бирлари билан яқин бўлиши лозим. Бу гуруҳларимизнинг янада кучли бўлишига олиб келади. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Яна, азизлар, ғойибона сиз билан учрашгунча хайр, деб қоламиз.