2:59

Уй гуруҳлари 192

MP3

Ассалому алайкум азиз тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна соғ-саломат учрашиб турганимиз учун Раббимиз Исо Масиҳга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ҳаворий Павлус ҳаётдаги ўзининг мақсади ҳақида астойидил фикрлаган.

Колосияликларга мактубида у бизларга қуйидагини айтади: “Шунга кўра, биз Масиҳга ишонган ҳар бир одамни мукаммал ҳолда Худога тақдим этмоқчимиз. Ҳар бир одамга ақл ўргатиб, бутун донолик билан таълим-тарбия бериб, Масиҳни тарғиб қилмоқдамиз”. Колосияликларга мактубининг 1 боби 24 оятидан 29 оятигача бўлган жойлар.

Шу матнда ҳаворий Павлус ўзининг мақсадини айтади: инсонларни Масиҳда етукликка эришишни кўриш, уларда Масиҳни гавдаланиши. Ҳаворий Павлус ёзган эди: “Болаларим, Масиҳ сизларда гавдаланмагунча, мен сизларни янгитдан туғаётгандай, тўлғоқ азобидаман.” Галатияликларга мактубининг 4 боби. Ҳаворий Павлус ўз мақсадини оддий қилиб тушунтира оларди. Кўпинча биз етакчиларига жамоат учун восита бераётганимизда мақсадимизни эсдан чиқарамиз.

Бизга қизиқарли бўлгани учун биз Муқаддас Китобни ўқитамиз ёки одамлар Каломдаги мавзу ҳақида қизиқишаётганликлари учун биз шу мавзуни ўрганамиз. Кўпинча бизнинг жамоатимиз Муқаддас Ёзувларнинг ва Масиҳий ҳаётининг кўринишини бўлинган парчаларни кичик қисмига эга.

Биз, асосий мақсад бу инсонларни етукликка, уларда Масиҳни гавдаланишига олиб келишлигини эсдан чиқарамиз. Шу жараённи ривожлантириш учун қандай таълим бўйича янгиликлар яратишингиз мумкин? Инсоннинг ҳаётидаги қандай натижалар ҳудди индикаторлар каби Масиҳий етукликка эришаётганлигини кўрсатиши мумкин?

Инсон ҳаётидаги қиссани ҳудди ойна каби орқали Худо билан бўлаётган муносабатнинг сифатини кўрсак бўлади. Муқаддас ёзувлар ҳар хил турдаги ҳикояларга тўла ва, шундай қилиб, бу бизга Масиҳдек бўлиш нима эканлигини кўриб чиқишимизга ишончли йўл бошловчидир.

Ва ҳақиқатан, биз ўзимизнинг ривожланишимизни келажакдаги етуклик билан солиштирадиган, Муқаддас Ёзувлар тенги йўқ стандартларни ушлаб туради. “Муқаддас бўлинглар, зеро Мен муқаддасман”- деган стандартларга етиб бўлмайди.

Агарда Исога ва Худонинг иноятига тўлиқ муҳтож бўлмаганимизда шундай стандарт бизни умидсизликка йўлиқтирарди. Шу ҳикоялар ҳақида ўйлаганингиз сари, ёдингизда тутинг бу инсонларни ўзгартирган Худони уларнинг қалбида қилган ишидир.

Демак азиз биродарлар, Муқаддас Калом оятлари ҳар биримизни ва гуруҳ аъзоларини ўзгартира олади. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com Яна дастурларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top