2:47

Уй гуруҳлари 193

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан яна ғойибона бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, марҳамат тингланг. Кичик уй гуруҳлари ҳақидаги мавзумизни давом эттирамиз. Азизлар, агарда гуруҳ аъзолари бир-бирини танишса бу ёмон эмас.

Улар фақатгина бир-бири билан тасодифий алоқада бўлишганлиги эҳтимолдан ҳоли эмас. Аммо кичик гуруҳда аъзолар нафақат бир-бирини билишлиги, аммо улар бир-бирига ишониши лозимлиги жуда муҳим.

Бу албатта вақт талаб қилади. Таништирув кичик гуруҳ учун жуда муҳимдир саналади. Бир-бирини исмларини, ўтмишини, қачон одамлар имонли бўлишганлиги ҳақида билиш, имонли бўлиш учун сабаблари ва кичик гуруҳда бўлишлигидан кутишлари: шулар ҳаммаси ишонч муҳити яратилишига ўз ҳиссасини қўшади.

Шахс сифатида гуруҳ бир-бирини яхши билса, улар бир-бири учун кўпроқ мазмунли ибодат қилишади ва фикрлар билан эркин бўлишиш ишонч муҳитини ривожлантиради.

Агарда сиз кичик гуруҳда бўлсангиз, сиз ўзингизнинг гуруҳингиздаги одамлар ҳақида нимани билишни истардингиз? Сизга нима кўпроқ қулайлик ҳис қилишингизга ёрдам беради? Ўзингизнинг аниқ фикрларингиз, сизнинг очиқ тушунча назарингиз билан бўлишишга нима ёрдам беради?

Гуруҳдаги одамлар бир-бирини билишга ёрдам бериш учун жуда кўп саволлар мавжуд. Одамлар бир-бирини яхши билишлиги учун балки ҳар бир йиғилишни қийнамайдиган савол билан бошлаш фойдалироқдир. Менинг жавобгарлигим кўп гапирувчи инсон гуруҳ устидан ҳукмронлик қилмаслигини таъминлашдир.

Агарда мен кимдир бошқаларга гапиришга фурсат бермаётганини ўйласам, мен унга шахсан айтаман ва унга ўзининг иштирокини сифати ҳақида аҳамият беришини сўрайман. Азизлар, эсингизда турсин, сиз ўрганаётган гуруҳнинг бир тўлиқ қисмисиз; бу ерда юлдузлар йўқ ва якка ўрганувчилар ҳам йўқ.

Агарда сиз ким биландир шахсан гаплашганингиздан кейин ҳулқи шундайликча давом этаверса, шу инсон учун ибодат қилинг. Балки у инсонга гуруҳда уятчанг биродарлар ҳам борлиги ва уларга ҳам гапиришга имкон бериш кераклигини яна бир бор айтинг.

Кичик гуруҳларда ҳамма биродарлар тенг саналади. Кимгадир кўпроқ ва яна кимгадир аксинча эътибор бериш ярамайди. Бундай ҳолатлар кейинчалик гуруҳларнинг бўлиниб кетиши учун замин бўлиши мумкин. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги кичик уй гуруҳлари ҳақидаги эшиттиришимиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Сиз азизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини яна бир бор айтиб ўтсам: www.dilkashradio.com Яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top