3:04

Уй гуруҳлари 195

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сизлар билан яна ғойибона бўлсада учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, марҳамат тингланг. Кичик уй гуруҳлари ҳақидаги мавзумизни давом эттирамиз.

Азиз биродарлар, қанчалик юқори бўлмасин ҳеч қанақанги бойлик, билим, урф-одат бизни Худога яқинлаштира олмайди. Руҳингизни жўштирадиган муқаддаслик, муҳаббат билан, кучлироқ имон, кўпроқ ибодат, кўпроқ ғайрат ва кўпроқ тозаланиш истаги билан ёниш: мана бу қувват сиридир.

Шу нарсалар бизга зарур ва бизда бўлиши шарт. Одамлар Худо аланга олдирган мана шу фидокорлик тимсоли бўлишлари керак. Уларда бу фидокорликнинг етишмаслиги сабабли Худонинг иши туриб қолган. Унинг иродаси бажарилмаяпти, Унинг номи ҳақоратланяпти.

Ҳатто энг юқори истеъдод ва талантга эга бўлган доҳилик ҳам, энг ўқимишли билимдонлик ҳам, ҳар қанақанги даража ва обрў, жой ва шарафли ном ҳам Худонинг аравасни қимирлата олмайди.

Фақат қайноқ юраккина буни қимирлата олади. Милтоннинг доҳийлиги ҳам, Леонинг империал кучи ҳам қимирлата олмаган, бироқ Брайнерднинг қайноқ юраги уни қимирлата олди. Унинг юраги Худо учун, одамлар учун ёнарди.

Ердаги, бу дунёдаги ҳеч қандай ғолиб танавий куч Худонинг кучли қобиляти ва қаттиқ ғазабини енгга олмаган. Ибодат бунёдкор, шунингдек, ўзини фидо қилиш йўлидир. Художўйлик фикри ибодат фикридир. Тана ва руҳ бирлашгандек, ҳаёт ва юрак бирлашганидек ибодат ва художўйлик бир-бири билан бирлашган.

Худога ўзини фидо қилмай ҳақиқий ибодат бўлмайди, ибодатсиз эса ўзини фидо қилиб бўлмайди. Ҳозирги кунда жамоатлар яхшироқ инсонларни қидиради. Жамаотга бугун янги система ёки кўпроқ ва яхшироқ услублар керак эмас, балки Муқаддас Руҳ фойдалана оладиган, ибодат қиладиган, ибодатга қобилятли одамлар керак.

Муқаддас Руҳ янги услуб орқали эмас, балки одамлар орқали ишлайди. “Кунни Муқаддас Китоб ўқиш ва ибодат қилиш билан бошлаш инсонни кун давомида худбинлик, гуноҳ ва шайтон билан бўладиган кураш учун ҳамма керакли қурол-аслаҳалар билан таъминлайди” — деб айтган эди Жон Р. Мотт деган биродар.

Ибодат буХудо билан суҳбатлашишдир. Бу Осмондаги Отамиз болалари У билан суҳбатлашиши учун белгилаган йўлдир. Азиз биродарлар, ўзимизнинг кичик уй гуруҳларимизда кўпроқ ибодат қилишга ўрганайлик.

Шундай оғир вазиятда бошқа жамоат ва кичик уй гуруҳлари учун ва биродарларимиз учун якдиллик ила ибодат қилишни ўрганайлик. Шунинг билан азиз биродарлар, кичик уй гуруҳлари ҳақидаги мавзумизга якун ясаймиз. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Азизлар, албатта ушбу сайтимиз ҳақида бошқа биродарлар билан ўртоқлашинг. Ҳозирча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top