2:55

Руҳий ғалаба 364

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-омонликда учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, марҳамат эшиттиришимизни бошлаймиз. Азиз биродарлар, баъзида руҳий жанг шундай аланга олиши мумкинки, бу жуда оғир кечиши мумкин. Шунинг учун ҳаворий Яхудо сохта устозлар ҳақида ва имоннинг қандай сустлашиши ҳақида ёзган эди. Имоннинг сустлашиши шуни англатадики, бундай кишилар, имондан қайтиши ва имонсизлардек бўлиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас. Уларда кучли имон етишмайди.

Сохта устозлар эса, ёмғирсиз булутга ўхшайдилар. Улар имонлилар орасига кириб олиб, барча Худонинг ишларини парчаламоқчи бўлишади. Яхудонинг ушбу сохта устозларга қарата мурожаат қилишига қарамай, имони суст биродарларнинг орасида ҳам ўзига яраша кучли имонга эга бўлган биродарлар топиларди.

Улар албатта ораларида бўлиб турган воқеаларни кўриб билиб туришарди. Сохта устозларнинг олиб бораётган таълимоти, жамоатнинг ичига ўз заҳарини борган сари кўпроқ тарқатарди. Имонли биродарлар эса бориб-бориб жамоат орасидан сиқиб чиқиб кетишдан хавотирда эдилар.

Лекин ҳаворий Яхудо хавотирланишга ҳеч қандай ўрин йўқ, деб айтади. Чунки ҳақиқий кучли имонни ҳеч ким синдира олмайди. Азиз биродарлар, Худованд ҳар биримизга берган ушбу имонни бебаҳо эканлигини тушунган ҳолда, имонимиз ҳақида қайғурайлик. Уни бутунлигича сақлашга ҳаракат қилайлик. Яхудо нима деб айтган эди?

Раббимиз Исо Масиҳ ҳар бир имонлини турли ёвузликлардан асрайди. Азиз биродарлар, лекин замонавий руҳий жангга қарши кўрашадиган айрим биродарлар ушбу гапларга унчалик ишонишмайди. Уларнинг айтишича, ёвуз руҳлар ҳақиқий имонли кишига ҳам ўз таъсирини ўтқазиши мумкин экан. Бундан ташқари уларнинг ичига ҳам кириб олиши мумкин экан.

Азизлар, агар ушбу гапларга ишонгудек бўлсак, юқорида айтган гапимизнинг қандай кучи бор? Яъни Раббимиз Исо Масиҳ ҳар қандай имонлини турли хил ёвузликлардан асрайди деган гапимизни назарда тутяпман. Бир масиҳий биродаримиз ушбу гапни тушунтиришга ҳаракат қилди.

Ёвуз руҳлар имонлиларга ўз таъсирини ўтқазиши мумкин деганда шуни назарда тутяпмизки, агар қайсидир имонли биродарнинг ўтган авлодлари орасида фолбинлар, афсунгарлар ёки шунга ўхшаш Худога қарши иш олиб борганлар бўлса. Кимнинг авлодида ёвуз руҳлар билан алоқа қилганлар бўлса, демак уларнинг келажак авлодига ҳам таъсир қилади.

Азиз биродарлар, биз ушбу мавзу орқали ким тўғри ёки ким нотуғри эканлигини исботлаш мақсадимиз йўқ. Бизнинг мақсадимиз — ҳар биримиз кучли имон билан руҳий жангда ғолиб чиқайлик. Шуни айтмоқчи эдик холос. Ҳозирча эса сиз азизлар билан хайрлашамиз. Омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top