Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна соғ-омонликда учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азизлар, марҳамат эшиттиришимизни бошлаймиз. Колосаликларга мактубининг 3 боби 10 оятида “Худони таниб билиш сари янгиланаётган, Яратувчининг суратига ўхшаб бораётган янги инсон” ҳақида ёзди.
Демак, имонли киши руҳан ўсиши, ўзгариши ва янгиланиши нормал ҳолат. Бу масиҳийликда барча биродарлардан кутилган нарса. Лекин бу ўзгариш қандай бўлади? Биз нима қилишимиз керак? Худо нима қилади? Бугунги мавзумизнинг асосий мақсади ҳам мана шу саволларга жавоб беришдир.
Mуқаддас бўлиш учун, Раббимиз Исо Масиҳдек бўлиш учун, бутун юриш- туришимизда солиҳ бўлишимиз учун, биз тавба қилган пайтимизда гуноҳларимиз кечирилди. Энди биз ер юзида Худога бўйсуниб яшашга бор кучамиз билан ҳаракат қиламиз.
Лекин инсонлигимиз туфайли барибир гуноҳнинг занжиридан кутила олмаймиз. Биз агар жон-жаҳдимиз билан ҳаракат қилсак, бенуксон яшашимиз мумкин. Имонли бўлиб, биз номаълум тилларда гапириш инъомини олмагунимизча, Муқаддас Руҳга тўлмагунимизча гуноҳга қарши курашамиз.
Шундан кейин биз умуман муқаддас ҳаёт кечирамиз. Тавба қилганимиздан кейин Худо бизни ўзгартиради. Биз Унга имкон беришимиз керак, ҳолос. Исога ишониб тавба қилганимиздан кейин, янгидан яратилдик. Умр бўйи гуноҳга қарши курашамиз, лекин Худога ўзимизни топшириб, Исо билан алоқада бўлганимиз сайин, Масиҳнинг сурати томон ўзгариб борамиз.
Tавба қилганимиздан кейин, ҳар якшанбадаги йиғилишларда қатнашсак, топган даромадимиздан ёки ойлигимиздан 10% жамоатга берсак, гуноҳ қилмасак, биз Худога маъкул равишда ўсамиз. Гуноҳ асосан юракдан чиқади. Аслида юрак ўзгариши керак.
Оғизга кирадиган нарсалар эмас, балки оғиздан чиқадиган нарса инсонни ҳаром қилади. Чунки оғиздан чиқадиган нарсалар инсоннинг юрагидан чиқади, деб айтилган Матто китобининг 15 боби 16 оятидан 20 оятигача бўлган жойларда. Масиҳдек бўлишимиз учун, бизнинг қалбимиз Масиҳникидек бўлиши керак.
Азиз дўстим, агарда қалб ўзгарса, бошқа ҳаммаси ўзгаради. Ташқи нарсаларни иродамиз орқали ўзгартира оламиз. Лекин бу вақтинчалик, ҳолос. Бизнинг қалбларимиз ўзгариши шарт. Биз ўз хоҳишимиз билан ҳам, ҳаракатимиз билан ҳам қалбимиздаги ёмон ҳис-туйғуларни йўқ қила олмаймиз.
Биз бундан озод бўлдик деб, фақат вақтинча ўзимизни алдашимиз мумкин. Ёки диний хулк-атворлар билан бекитишимиз мумкин. Лекин, у барибир яна юзига чиқади. Фақатгина Худовандга ўзимизни тўлиқ бағишлаш орқали ўзимизни ўзгартира оламиз. Азизлар, шу жойда сизлар билан хайрлашамиз. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Хайр омон бўлинглар.