3:14

Қурбон Хайит 02

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан яна ғойибона учрашиб турганимиз учун бағоят хурсандмиз. Келинг азиз биродарлар, бугунги мавзумиз орқали Қурбон ҳайит ҳақида суҳбатлашамиз.

Фисиҳ байрамини дунёда кўплаб яҳудийлар нишонлайдилар. Фисих байрами ҳақида Таврот китобининг Чиқиш китоби 12 боби 1 оятидан 14 оятигача бўлган жойларда ёзилган. Мусулмонлар эса Қурбон ҳайитни нишонлашади. Яҳудийлар қўй сўйиб, Фисиҳ байрамини нишонлашади.

“Масиҳийларнинг қурбонлиги қаерда?” деган саволнинг пайдо бўлиши табийдир. Ҳазрати Раббимиз Исо Масиҳга ишонган киши масиҳийдир, бу барчамизга маълум. Масиҳийлар Тавротга ҳам, Инжилга ҳам ишонадилар.

Шунинг учун масиҳийлар ҳар иккала Фисиҳ ва қурбонлик сўйиш воқеаларига ишонишса, нима учун улар буни нишонламайдилар? Ёки Масиҳийликда ҳам Фисиҳ борми? Масиҳийликда Қурбон ҳайит борми? Бу саволга жавоб бериш учун биз Инжилга қарашимиз ва Худо хислатлари таълимотларини таҳлил қилишимиз керак.

Биламиз-ки Инжил таълимотига кўра Худо ҳақиқий муҳаббатдир. Худо оламнинг Яратгувчисидир ва У Ўзининг яратганлари билан муносабатда бўлишни хоҳлайди. Худонинг хурсандчилиги ва хоҳиши инсоният билан, буюк яратилиш билан, алоқа қилиш ҳар иккала ақл ва истакни бахш этишдир.

Муқаддас Китоб ва Инжилда шундай ёзилган: “Худо севгидир. Севгини дилига жо қилган киши Худо билан бир тан бўлиб яшайди, Худо ҳам унинг вужудида яшайди.” 1 Юҳанно китоби 4 боб 16 ояти. “Мен эса уларга ҳаёт, фаровон ҳаёт бериш учун келганман.” — деб Юҳанно китобининг10 боби 10 оятида.

Худо инсонлар билан ҳамрохликни қидиргандан бери нима учун бизнинг дунёмиз Худодан шунчалик узоқ? Чунки жуда баланд девор бизни Худо ва Унинг севгисидан ажратаётганга ўхшайди, шундай эмасми, азиз биродар?

Худо муқаддас ва солиҳдир, инсон эса гуноҳкордир. Қаёққа қарасак ҳам биз инсонларнинг гуноҳкорлигини кўрамиз. Уларнинг ҳаракатлари ҳақиқий гуноҳ иллати белгиларидир. Гуноҳ Худога қарши қўзғолондир. Инсон Худога қарши гуноҳ қилди ва бу билан ҳамкорлик қилолмайди.

Муқаддас Китобнинг таъкидлашича, ҳамма қилинган гуноҳлар Худога қаршидир: “Солиҳ киши йўқ, бир киши ҳам йўқдир. Идрокли ҳеч ким йўқ, Худони изловчи ҳеч ким йўқдир.” Римликларга мактубининг 3 боби 10 ва11 оятлари. “Ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуғворлигидан маҳрумдир.” Римликларга мактубининг 3 боби 23 ояти. Худованд эса Ўзининг ягона Ўғлини биз инсонларнинг гуноҳи учун қурбон қилди.

Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумизга шу ерда якун ясамоқчиман. Бизнинг интернет сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Азиз биродарлар, албатта ушбу сайтимизга марҳамат қилинг ва бошқа биродарлар билан сайтимиз ҳақида ўртоқлашинг. Ҳозирча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top