Ассалому алайкум азиз мухлислар, сиз азизлар билан яна ғойибона учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Марҳамат азизлар, навбатдаги мавзумиз ҳам сизлар учун.
Бутун дунёда Ҳазрати Исога ишонганлар, яъни масиҳийлар Адҳа ва Фисиҳни, Исо Масиҳнинг олий жазоси яъни хочга михланиши ва тирилишини араб тилида “Ид Ал-Қиама” рус тилида эса “Пасха” катта шодиёна билан нишонлашади.
Бу Қурбон байрам ва Фисиҳ ҳақиқатга айланди. Пасха – бу Фисиҳдир. Исо Масиҳнинг ўлими Яҳудийлар Фисиҳ байрамини қилаётган кунларга тўғри келган. Шунинг учун рус тилидаги Пасха байрами нафақат Яҳудийларнинг Фисиҳ байрамини, балки Исо Масиҳнинг ўлими ва тирилишининг ҳам маъносини беради.
Ҳақиқий Фисиҳ Исо Масиҳнинг ўлими ва тирилишидир. Дунёдаги инсонлар Парвардигорнинг ҳақиқий тўлов-тўлашини тушуниши учун бу илк воқеалар орқали Оллоҳ мисол келтириб, Ўз яратганларига ўргатмоқда.
Муқаддас Китобда ёзилишича, буқа ва қўйнинг қони гуноҳларни юволмайди ва бизнинг барча яхши ишларимиз Худонинг солиҳлигига солиштирганимизда бир оддий йиртиқ-ямоқ латтадекдир. Ҳеч кимса йўқдирки, Худонинг қонунларига ва буйруқларига қарши қилган гуноҳлари учун тўлов тўлай олса.
Худо Ҳазрати Исони дунёнинг гуноҳларини олувчи Худонинг Қўзиси қилиб дунёга юборди. Исо Масиҳ бизнинг ҳақиқий Қурбонлигимиздир. Парвардигор Худо томонидан берилган қурбони ҳамма учундир, Исо Масиҳ барча миллат ва ирқларнинг одамларини қутқариш учун келди.
Исо Масиҳ орқали биз Худога бора оламиз ва Унинг муҳаббати ва тўловидан баҳраманд бўла оламиз. Исо Масиҳ солиҳ ва бенуқсон эди, ва ўлимга муносиб эмас эди. У Худонинг Сўзи “Каломуллоҳ” эди.
Масиҳ башоратларда айтилганидай учинчи куни ўлимдан қайта тирилди. Унинг тирилиши Худога мақбул бўлган қурбонлик эканлиги исботланди. “Мен Худодан қабул қилганимни дастлаб сизларга топширган эдим, яъни Муқаддас Битикларга мувофиқ Масиҳ гуноҳларимиз учун ўлди, яна Муқаддас Битикларга мувофиқ У кўмилди ва учинчи куни тирилди.
Аввал У Кифага, сўнгра ўн икки шогирдига кўринди. Ундан кейин бир вақтнинг ўзида беш юздан кўпроқ биродарга кўринди. Улардан аксарияти ҳозирга қадар тирик, баъзилари эса дунёдан кўз юмиб кетганлар.”-деб ёзилган: 1 Коринфликларга мактубининг 15 боби 3 ва 6 оятларида.
Шундай қилиб, Худо Исо Масиҳни бизнинг гуноҳларимиз учун қурбон бўлишга юборди. Исо Масих чинакам Қурбон бўлди. У бутун инсонларнинг гуноҳини кечириш учун Худонинг Қурбонлик Қўзиси бўлди. Шунинг билан азизлар, мавзумизга якун ясамоқчиман. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Азизлар, албатта ўз фикрларингизни ушбу манзилга ёзиб юборинг. Хайр саломат бўлинг.