2:49

Худонинг сўзи 298

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Марҳамат, тингланг: навбатдаги эшиттиришларимиздан бири сиз, азиз биродарларимиз учун тайёрланди.

Масиҳ кимлиги ва Унинг Хушхабари маъноси нима эканлигини биз фақатгина Муқаддас Китобдан била оламиз. Исо бу дунёда инсон танасида зоҳир эмас, У осмонга кўтарилган. Бунинг ўрнига У бизга Муқаддас Руҳни қолдирди ва бу Руҳ шогирдларини бутун ҳақиқат йўлига бошлашини айтиб кетди.

Лекин Исонинг Ўзи ҳақиқат эди, деб ёзади Юҳанно китобининг14 боби 6 оятида. Шунинг учун Муқаддас Руҳ У ҳақида гувоҳлик беришини ва Уни улуғлашини айтиб кетган эди. Муқаддас Руҳнинг Масиҳга йўналтирувчи мана шу хизмати ҳаворийлар орқали Хушхабарнинг ваъз қилиниши ҳамда Янги Аҳд гувоҳлари томонидан ишонарли қўлёзмаларнинг яратилишига олиб келди.

Бунинг маъноси шуки, Худо айтишни хоҳлаган нарсалар Муқаддас Китобда ёзиб қолдирилган. Муқаддас Китоб хатосиз деганда, биз уни ҳақиқат Худосининг Каломи деб қабул қиламиз, бу Калом эса бизни адаштирмай, ҳақиқатга олиб боради.

Янги Аҳддаги ҳар бир сўз Муқаддас Руҳнинг Исо ҳақида берган гувоҳлигидан келиб чиққан. Янги Аҳдда Хушхабарнинг энг муҳим марказий далиллари ёзилган бўлиб, унда Хушхабарнинг Худо халқининг ҳаётига нисбатан аҳамияти кўриб чиқилади.

Бунда Хушхабар Худонинг гуноҳкорларни комилликка эриштиришнинг ягона йўли эканлиги кўрасатилган. Ҳаётимизда учрайдиган барча муаммо ва нуқсонларимизнинг сабаби Хушхабарга асосланиб яшамаслигимиздадир, яъни бўйсунмаслигимиздадир.

Бу муаммоларга қарши Янги Аҳдда бериладиган ягона шифо эса Хушхабарга уйғунликда ҳаёт кечиришдир. Шунга ўхшаб, Муқаддас Китобни талқин қилишдаги ягона муаммомиз ҳам, унинг матнини аниқ Хушхабар воқеасисиз талқин қилишимиздир!

Бу икки Аҳд учун ҳам ниҳоятда зарурдир: Масиҳдан олдин бўлган Эски Аҳд ҳам, шу билан бирга Масиҳдан кейин келган Янги Аҳд ҳам Масиҳда ўз маъносини топади. Демак, Эски Аҳд Хушхабар воқеасига асосланиб тушунилиши, талқин этилиши керак.

Булар ўртасидаги муносабат эса Янги Аҳднинг гувоҳлиги орқали ойдинлашади. Демак, Исо, Худонинг бизга юборган Каломидир: У Эски Аҳдда пайғамбарлар орқали берилган Худо Каломини якунига етказувчи, Худонинг “охирги кунларда” бизга берган Каломидир. Шунинг билан азизлар, бугунги мавзумиз ўз ниҳоясига етди. Бизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзили: www.dilkashradio.com Хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top