Narrator 1 Ассалому алайкум. Бугун замонамизда бўлаётган воқеалардан мамнун кишиларни кам учратасиз. Борган сари ёвузлик, муттаҳамлик, ўғрилик, нопоклик кўпларнинг одатий ҳаётига айланиб бормоқда. Худога ишониш борган сари мураккаблашиб бораётгандай. Инсоният кўз билан кўриб, қўл билан ушлаган нарсасига ишонади, бизнинг Худойимизни эса кўришнинг иложи йўқ. Унга кўрмасак ҳам ишонамиз, чунки уни биламиз. Унинг қудратини У яратган нарсалар орқали кўрамиз ва биламиз. Унинг қудратини чақмоқ чаққанда, бўрон турганда, денгизлар ҳаракатга келганда кўрамиз ва ҳис қиламиз. Инсон Худованднинг бир пайтнинг ўзида дунёдаги ҳар бир инсонни кўриб туриши, у билан бирга бўлишига шубҳа қилади. У бир пайтнинг ўзида миллионлаб инсонларни эшитиши, уларнинг ҳар бири ёнида бўлиши мумкин эмас, деб ўйлайди. Ҳали ҳам орамизда шундай ўйлайдиганлар бўлса адашишади.
Narrator 2Бутун дунё Худо билан. У ҳамма жойда. У биз ўйлаганимиздан ҳам яқинроқда. Қуёшга қаранг: У осмонда, биздан узоқда бўлса ҳам, унинг нури кириб бормаган жой йўқ. Унинг улуғворлигини яшириш имконсиз. Қуёшни яратган Худованд биз тасаввур қила олмайдиган даражада қудратли ва улуғвордир. Биз уни биламиз, аммо қудратини ақлимизга сиғдира олмаймиз. У меҳрибон ва айни дамда қаттиққўлдир. У яратади ва вайрон ҳам қилади. Тушкунлик ва умидсизликдаги одам беиҳтиёр Худони тилга олади. Бу ибодат. Ибодат, юрак ва онгнинг сўзга кўчган ҳосиласидир. У Худонинг ибодатига қулоқ солишига унчалик ишонмас, аммо бу бошланиши ҳолос. Ибодат бу муҳтож юракнинг илтижоси. Дунё бўйлаб кўплаб Худовандга ишонган инсонлар ҳар куни ибодат қилишади ва албатта ҳар бирининг Худо уларни эшитгани ва ибодатига берган жавоби ҳақида гувоҳликлари бор. Синглиси ўлдирилган ака Худодан, қотиллардан ва жамиятдан ғазабда эди. Аммо ҳеч нарса қила олмасди.
Narrator 1 Нима қилмасин, ҳеч нарса унинг синглисини қайтара олмасди. Ҳар кун алам ва ғазабда яшашдан чарчаган ака, тиз чўкиб ўзини ўлдирмоқчи бўлди. Аммо бундан олдин юрагининг туб-тубидан бир нола отилиб чиқди: “Худо бор бўлсанг менга ёрдам бер!” Ҳолат бирданига ўзгарди. Худо гапирмади, аммо ўзини ўлдирмоқчи бўлган одамнинг юрагини ўзгартирди. Худога келганлар ва Худо юраклари ва ҳаётларини ўзгартирганлар шундай дейди: “Сен қанчалик тубан ва гуноҳкор бўлма Худо сени қутқара олади. У сени кечиради ва ҳаётингни ўзгартира олади. Агар бунга ишонмаганимда, мен яшай олмасдим.” Гўдакнинг ухлашига эътибор қилганмисиз? У ота-онасининг қучоқлашини кутиб қўлларини очиб ухлайди. Бу ҳолатда қанча маъно ва ҳиссиёт бор. Аммо энг муҳими боғлиқликдир. Қўлларни қўлларга қўйиб, аста-секин муҳаббатга асосланган муносабатни қурамиз.
Narrator 2 Энди эса Худовандга очилган қўлнинг машаққати ва уни кутаётган мукофотни ўйланг. Худованд унга жавоб бергач, юрак қулфи ечилади ва бори Худо олдида тўкилади. Энди Худо бизнинг ичимизда ишлаши мумкин. Имон осонликча келмайди. Чунки инсонлар ҳар ҳил. Ҳамма Худонинг айтганларини ҳар хил қабул қилади ва бажариш тезлиги ҳам турлича. Худонинг йўлида юриш машаққатли бўлган дамларда умидсизликка тушамиз. Худога ишониш шубҳа ва машаққатларсиз бўлмайди. Агар имонли бўлсангизу, аммо Худога бўлган ишончингиз камайган ҳолатда бўлсангиз, Худо ёрдам бера олади. Ҳаворий Бутрус Исо Масиҳга шундай илтижо қилган эди: “Мен сенга ишонаман Раббий! Ишончсизлигимга ёрдам бер!” Бу Муқаддас Каломда келтирилган энг инсонга ҳос ва илтижога тўла ибодат ҳисобланади. Бу имонимизнинг асосидир. Худога ишониш учун қўлларимизни Худога узатишимиз керак.