MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрли биродар. Ҳар биримизнинг ичимизда ҳаётимизда кечаётган ҳар бир нарсани ёки бирор кимни бирор нарса билан боғлаш истаги бор. Ҳаёт машаққатлари ичида омон қолиш учун, ички муҳтожликларимизни самога йўналтиришга интиламиз. Ҳаётимизга мазмун, қулайлик келтирадиган, келажагимизни кўрсатадиган, муҳтожлигимизни қондириб, ўлимимиздан кейин ҳаёт ваъда қиладиган илоҳий кимгадир муҳтожмиз. Ибодат масиҳийликнинг энг асосий қисмидир. Баъзи масиҳийлар “Бизнинг ибодатимиз Тирик Худога энг тўғри мурожаатимиздир”, дея бошқа миллат ва дин вакилларининг ибодатларини камситишга ҳаракат қилишади. Аммо Қудратли Яратувчи ер юзидаги ҳар бир илтижо қилган одамни эшитади. Цивилизациядан узоқдаги Жанубий Американинг ҳиндуларидан тортиб, Хиндистоннинг бутларга сиғинувчи ҳалқлари ҳам, илоҳий, буюк Рух борлигига ва У оламни бошқаришига, уларни эшитишига ишонишади.

Narrator 2Ибтидода, Худованд Хожарнинг илтижосини эшитгани ёдингиздами? У Хожарнинг ибодатига кўра ўғлини ҳам ўзини ҳам сақлаб қолди. Бир воиз ўзининг Худога келгани ҳақида шундай деган эди: “Мен Худога келмасимдан олдин наркотик истеъмол қилиб, сотардим. Аммо ичимдаги нимадир мени шу нарсадан нафратланишга мажбур қиларди. Худога ишонмасам ҳам ичимда Унга ибодат қилардим. Бир куни наркотикни ташлашга қатъий қарор қилдим. Албатта бу осон бўлгани йўқ. Аммо пул ширинда, унинг савдоси билан шуғулланавердим. Бир куни ичимдан кучли овоз буни тўхтатишга ундади. Мен унга бу нарсани тўхтатишга ваъда бердим ва шундай қилдим”. Кўряпсизми? Мендек нотавон ва энг тубан одамнинг ҳам ибодатини Худо эшитди. Шифо топиш учун бир нечта соғломлаштириш ва реабилитация гуруҳларига бордим, аммо улар мени қабул қилишмади.

Narrator 1Бироқ бир масиҳий танишим, мени ўз гуруҳига қабул қилди. Мен унга: “Мен Масиҳий эмасман-ку?”, дедим. У эса: “Ҳеч қиси йўқ. Буни кейин қарор қиласан.”, деди. Мен масиҳийлар орасида юриб салкам масиҳий бўлиб қолдим. Хотирам кучли бўлгани учун, оятларни жуда тез эслаб қолар ва ҳар қандай киши билан бемалол Муқаддас Калом мавзуларида баҳслаша олардим. Шундай кунларнинг бирида бир мўйсафид менга: “Сен жаннатга билиминг кўп бўлгани учун кирмайсан, ўзинг айтаётганларга амал қилишинг керак”, деди. Ҳаммамиз Худодан донолик ва етарлича билим сўраймиз. Аммо бизга керак бўладигани тўғри деб билганларимизни амалда бажаришдир. Кўпгина масиҳийлар, “Худони топдик ва У билан муносабатни яхшилаш учун анча нарсалар қилиб қўйдик”, деб ўйлашади. Аммо буни биз қилганимиз йўқ. Худо қилди. Худо ўзини топдирди. У бизни Ўзини яхши билишга ёрдам берадиган ҳолатларга йўналтирди.

Narrator 2Худо атрофимга ва ҳаётимга қўйган кишиларнинг ҳаммаси мени Унга яқинлашишимга сабаб бўлди. Бу инсонлар ичида энг сабрлиси ва энг кўп мен учун қайғургани онам бўлган. Мен уни кўп марталаб ҳафа қилган ва уятга қолдирган бўлсам ҳам, у ҳеч қачон мен учун ибодат қилишни тўхтатмади. Худо ҳам шундай. Биз қанча кўп омадсизликка дуч келмайлик, У биздан умидини узмайди. У бизнинг ҳаётимизда Ўз режаси учун қилаётган ишидан воз кечмайди. Бир одам Довуд ҳайкалини ясаган одамдан “Қандай қилиб бунчалик чиройли ва бетакрор ҳайкал яратишга эришдингиз”, деб сўраганида, у шундай деб жавоб берган экан: “Мен Довудга ўхшамаган қисмларини олиб ташлайвердим”, деган экан. Худо ҳам шундай. У ўзи кўришни истаган одамни бизда яратмагунча, биздаги ортиқча нарсаларни олиб ташлайверади. Худога интилган одамлар ноласи ҳақида билишни истасангиз, бизнинг www.dilkashradio.com сайтимизга марҳамат қилинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top