MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон биродар. Исо Масиҳнинг маталларида Унинг бу дунёга келиши сабаби яширинган. Маталларини эшитар эканмиз, унинг илоҳий характери ва ҳаёти билан танишамиз. Масиҳ инсон қиёфасига кириб биз аро маскан қилди. Кўринмас улуғворлик кўриниб турувчи танада намоён бўлди. Инсон маълум нарсалар орқали номаълум бўлганларини билди. Самовий нарсалар эса ерга ҳос нарсалар орқали баён этилди. Масиҳ инсонлар қабул қила олишлари ва тушунишлари учун маталлар орқали сўзлар эди. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Исо буларнинг ҳаммасини оломонга масаллар билан гапирди. Масалсиз уларга ҳеч нарса тўғрисида гапирмасди. Шундай қилиб, пайғамбарнинг қуйидаги сўзлари бажо бўлди: “Оғзимни масалга очаман, Дунё яратилгандан бери сир сақланганларни Сизга эълон қиламан.” Табиий ерга ҳос бўлган нарсалар руҳий ҳақиқатни ўргатиш йўлида восита бўлди.

Narrator 2 Масиҳ маталлар орқали инсонларни Худо билан, ерни эса Осмон Шоҳлиги билан боғлашга ҳаракат қиларди. Масиҳ табиатдан олинган нарсалар ҳақида сўзлар экан, бу билан У Худованднинг қудратига диққатимизни қаратиб, Унинг биз ҳақимиздаги ўйларини кўрсатарди. Одам ато билан момо Ҳавога Адан боғи доноликдан хабар берадиган Худо ижодига тўла жой эди. Бугун ҳам атрофимиздаги табиат ўз Яратувчиси ҳақида сўзлайди. Масиҳ даврида одамлар Яратувчидан кўра яратилган нарсаларни кўпроқ улуғлаганлар. Муқаддас Каломда шундай ёзилган: “Улар Худони билсалар–да, Уни улуғламадилар, Унга шукр қилмадилар. Аксинча, бемаъни ўй–хаёлларга берилиб кетдилар, уларнинг нодон онглари зулматга чўкди. Улар ўзларини ақлли, деб ҳисоблайдилар, аслида эса нодондирлар. Улар мангу, улуғвор Худога эмас, балки ўткинчи инсон, қуш, чорва, судралувчи жониворлар суратидаги бутларга сажда қилдилар.

Narrator 1 Шунинг учун Худо уларни ўз юракларидаги чиркин эҳтирослари оғушида қолдирди. Шу сабабдан улар бир–бирларининг баданлари билан беҳаё ишлар қиладилар. Улар Худонинг ҳақиқатини ёлғон билан алмаштириб, Яратувчига эмас, балки яратилганга сажда қилиб, хизмат қиладилар.” Шунинг учун Исроилда инсон таълимоти Худоникидан устун бўлиб қолган эди. Масиҳ эса одамлар кўзига тортилган пардани олиб ташлаш, яратилганлар аслида яратувчи ҳақида сўзлашини маталлар орқали тушунтириб берди. “Нилуфар гулларнинг қандай ўсишига эътибор қилинг: улар меҳнат қилмайди, ип йигирмайди. Аммо сизларга айтаманки, ҳатто шоҳ Сулаймон шуҳрат чўққисида ҳам ўша гулларнинг биридай кийинмаган. Бугун бор, эртага эса ўчоққа ташланадиган дала ўтини Худо шундай безаган бўлса, наҳотки сизларни кийинтирмаса, эй имони сустлар?!” Масиҳ бу сўзларни тоғда ҳавотир ва ташвишга тўла инсонларга гапирди.

Narrator 2 Сўнг эса шундай деди: “Шундай экан, нима еймиз, нима ичамиз, нима киямиз, деб ташвишланиб юрманглар. Бутпарастлар ҳадеб бу нарсаларнинг ташвишида юрадилар. Лекин осмондаги Отангиз буларнинг ҳаммасига муҳтож эканингизни билади–ку! Сизлар аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродаси пайида бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга берилади.” Унинг ҳақиқат ҳақидаги қарашлари шунчалик кенг эдики, У дунё яратилиш пайтида табиатни қандай мақсад билан яратган бўлса, айнан ўша мақсадни инсонларга қайта ошкор қилмоқчи эди. Масиҳ ердаги ҳизматини бошлаган чоғларида атрофидагиларга ҳақиқатни тушуниб олиб нажот топишлари учун оддий сўзлар билан тушунтирарди. Аммо кўпларнинг юраги унинг бу ҳақиқатини тушуниб етмади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top