Narrator 1 Ассалому алайкум. Ёзув инсоният тарихини тошга ўйиб ёзишни бошлаган пайтдаёқ пайдо бўлган бўлса, бугунги замонамизга келиб у жуда такомиллашди. Ундан Графология фани, Каллиграфия санъати пайдо бўлди. Бугун бу санъатни – минг йиллар олдин Шарқда ҳаттотлик асосида келиб чиққан дейишади. Гарчи кўпчилик бу машғулотни эътиборга олишга арзигулик эмас, деб ҳисобласалар-да, дунёнинг энг машҳур ва муваффақиятли кишиларидан ташқари, олимлар ва зукко кишилар ҳам бу санъат билан ақлларини чархлашни ёқтирадилар. Қадим Шарқда пайдо бўлган бу санъат билан дастлаб, ўта зиёли ва иқтидорли инсонлар шуғулланишган. Бугун ёзувига қараб психологлар инсон характери ва муаммолари ҳақида етарлича маълумотга эга бўлиш мукин деб ҳисоблашади. Инсон характери бир-биридан қанчалик фарқ қилса, унинг ёзуви ҳам шунчалик фарқ қилади. Бир парча қоғоздаги ёзув нимани англатиши мумкин?
Narrator 2 Буни қарангки, псиxологлар шу йўл билан ҳам инсон характеридаги қирраларни топа олар эканлар. Ёзув эгаси қайси жинс вакили, шошиб ёзганми, ўйлаб ёзганми, ё мажбуранми, ўша онда нималарни ҳис қилган – буларни билиш қийин эмас. Бу илмдан унча-мунча ҳабардор сиёсатчилардан Гордан Браун ҳузурига келган канцлер Жорж Асборн билан бир столда ўтириб, ўрнатилажак алоқалар ҳақида суҳбатлашади. Керакли сўзларни қайд этиб ўтирган Жоржнинг қоғозларидан бири беҳосдан ерга тушиб, ўша ерда унут қолдирилади. Гордан Браун эса ўша 14 тагина сўздан иборат ёзув орқали шеригини партияларга қизиқиши паст ва бироз шубҳали шахс деб топган.
Демак, бу фақат психологнинг иши эмас. Ёзув орқали илғашда матннинг мазмуни, стенографиясига эмас, фақатгина ҳамманинг ўзига ҳос бўлган ҳуснихатига, ёзиш услубига эътибор берасиз.
Narrator 1 Шу билан бирга докторлар ташхис олди турли йўллар билан беморнинг ёзувини олишга ҳаракат қилдилар. Жиноятчиларни аниқлашда ҳам бу усул қўл келди. Ёзувнинг ўрни асосан психология, тиббиёт, юридик сохаларда кўринади. У орқали характерни аниқлаш энг содда усул. Қўлингизда қандайдир ёзувлари бўлган қоғоз. Диққат билан разм солинг. Сўзлар орасида бўш катаклар кўпми? Демак, ёзув сохиб ёки сохибаси ўзини ёлғиз ҳис қиляпти. Тартибсиз ёзган инсонни ҳаётда ҳам шундай деб ўйлайсизми? Йўқ, бу турмушини назорат қила олмасликни англатади. Тартибсизликнинг белгиси – катта ҳарфлар. Жуда кичик ҳарфли ёзувни “чумоли” деб атаймиз. Бундан кўпроқ ўзига ишончи паст инсонлар фойдаланади. Яхши томони улар эхтиёткор, реалист, техника билан тез тил топишадиган бўлишади. Узун харфлар эстетика, мардлик, қобилият ва адабиётга мехр, семиз харфлар очиқлик рамзи.
Narrator 2 Рақамларга ўҳшаш харфлар ёзув эгасининг ўқимишли, сабрли ва бироз совуққонлигини билдиради. Вароққа сиёх кўп томизилган, суркалган жойлар кўп бўлса, ёзув эгасига ғашингиз келмасин. Айнан улар нозиктабиат бўлишади. Шунингдек уларда кутилмаган, ажойиб ишларни бажаришга рағбат кучли. Баъзилар харфдаги белгиларни ташлаб ёзади. Масалан, лотин ёзувидаги “и” тепасидаги нуқтани. Бундай одамлар ёлғиз қолиб, ўзига ҳизмат кўрсатолмайди, ўзига нисбатан беэътибор бўлади. Кирилл ёзувидаги кичик “д” ва катта “т” ҳарфларидаги илмоқни орқага қайилтирадиганлар ҳам шундай. Д харфини бошқача ёзишга уриниш касаллик, таъсирчанлик, қариликни хам билдиради. Айримлар илгакларни ўзгача гажак билан ёзади. Улар қарорни осон ва тез қабул қиладилар. Назоратни яхши кўрадилар, қонунларга бажонидил амал қиладилар. Шунингдек оптимист бўладилар.