3:35

Донолик уруғлари

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Масиҳ ҳақида айтилганлари бажо бўлди: “Оғзимни масалга очаман, Дунё яратилгандан бери сир сақланганларни Сизга эълон қиламан.” Масиҳ Осмон Шоҳлиги ҳақидаги таълимоти асосан масаллар ва табиатга алоқадор ҳикоялар билан тасвирлайди. Агар болалар ва ёшлар уруғнинг экилиши, ер остидан устидан униб чиқиши ва кўкариб ўсиб, мева беришида Худонинг қудрати, севгиси ва марҳамати яширин эканлигини англашса, Худовандга юрагини очади ва ҳар куни Худонинг қудратини ҳаётларида ҳис этишади. Худди ерни Каломи орқали яратганидек уруғни ҳам шундай яратди. “Сўнгра Худо шундай амр берди: “Ерда ўт–ўлан кўкарсин. Дон берадиган ҳар хил ўсимликлар, ичида данаги бор ҳар хил мевали дарахтлар ўссин.” Шундай ҳам бўлди. Ерда ўт–ўлан кўкарди, дон берадиган ҳар хил ўсимликлар, ичида данаги бор ҳар хил мевали дарахтлар ўсди. Худо буларнинг ҳам ажойиб эканини кўрди.”

Narrator 2 Худованднинг бу айтган сўзлари ҳалигача табиатда бажо келяпти. “У гапирди, айтгани мавжуд бўлди, Амр қилди, замин яратилди.” Худо айтди ва у айтганидай бўлди. Табиат ҳали ҳам аввалгидай Худонинг амри билан ҳаракатланади деб ўйлайсизми? Бу моддий дунё Худонинг измида. Табиатдаги ҳамма нарса Худодан ва Унинг иродаси ҳақида сўзлайди ва унинг иродасига кўра ишлайди. Табиат бизни ўраб турган ҳамма яратилган мавжудот Худо айтганига кўра ҳаракатланар экан, нега Худо суратида яратилган, забон ва онг берилган инсон Худонинг иродасига итоатсизлик қилади? “Сен тупроқдан яралгансан, То тупроққа қайтгунингга қадар, Пешана теринг билан нон ейсан. Зеро, сен тупроқдирсан Ва тупроққа қайтасан.” Ҳосил ўриш учун инсон экиши ва ўз чекига тушган мажбуриятини бажариши керак. Аммо Худонинг аралашувисиз, бу уруғ кўкармайди.

Narrator 1 Худо унга тонгги шабнамни, қуёш нурини ва ёмғирни ёғдирганидан ташқари Унинг илоҳий қудратисиз уруғ жонланмайди. Имонлининг руҳий ҳаётида ҳам шундай бўлади. У ҳам Масиҳга ўхшаш бўлиб ўзгариши учун ўз зиммасидагиларни бажаради ва илоҳий қудрат эса уни ичидан ўзгартиради. “Биз Худонинг хизматидаги ҳамкорлармиз, сизлар эса Худонинг даласисизлар” Инсон қандай ишни бажармасин, руҳий бўладими ёки дунёвийми у Яратувчиси билан ҳамкорликда ишлашини унутмаслиги керак. Уруғнинг ўсишини боланинг пайдо бўлиши ва ўсишига ўхшатиш мумкин. Масиҳнинг болалигига эътибор қилинг. У бошқа болалар каби ота-онасига итоатли бўлиб яшади. У ўсишнинг ҳар бир босқичида мукаммал бўлди. У оддий, табиий, мукаммал ва гуноҳсиз ҳаёт кечирди. Илоҳий Калом шундай дейди: “Бола улғайиб, кучга ва доноликка тўлиб борарди. У Худонинг инояти остида эди.”

Narrator 2 “Исо улғайиб, йиллар ўтган сари доно бўлиб борарди. У Худонинг ҳам, одамларнинг ҳам меҳрини қозонарди.” Ота она ва устозлар олиши керак бўлган сабоқ шунда жамланган. Болалар ўсишининг ҳар бир босқичида табиий, Худо режа қилганидай гўзал бўлиши учун, ота-она ва устозлар уларнинг қалбини юмшатиб озуқа бериб туриши керак. “Эй болажонлар, сизларга ёзяпман: сизлар Отамиз Худони билдингизлар. Оталар, сизларга ёзяпман: сизлар бошидан аён бўлган Масиҳни таниб–билдингизлар. Йигитлар, сизларга ёзяпман: сизлар бақувватсизлар, Худонинг каломи қалбингиздан жой олган, сизлар ёвуз шайтонни енгдингизлар. Дунёга ва ундаги нарсаларга кўнгил боғламанглар. Дунёни севган одамда Отамиз Худонинг севгиси бўлмайди. Зеро, дунёдаги бор нарса — инсон табиатининг хоҳишлари, нафс ва бойлик билан мағрурланиш Отадан эмас, балки дунёдандир.”

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top