3:30

Баракали бўлиб, кўпайинглар

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум қадрдон тингловчилар. Азалда еру-осмонни ва ундаги бор мавжудотни яратган Худованд илк инсонлар – Одам Ато ва Момо Ҳавони яратганида уларга: “Худо инсонларга марҳамат қилиб, айтди: “Ували–жували бўлинглар, ер юзини тўлдириб, итоат эттиринглар, денгиздаги балиқлар устидан, осмондаги қушлару ер юзида яшовчи ҳар турли жониворлар устидан ҳукмронлик қилинглар.” Худо шундай амр берганида айнан нимани назарда тутган? Ибтидо китобини ўқиган бўлсангиз, Худованд дунёни ва ундаги борлиқ нарсаларни ва инсониятни ҳам яратиб бўлди. У буларнинг ҳаммасини кўриб яхши эканлигини билди ва яратганларидан мамнун бўлди ва инсонларга кўпайинглар, деди. У ўзи яратган инсонлари ер юзини тўлдиришини ният қилган. Дунё ва ундаги бор нарсалар одамнинг мероси эди. Худованд одамлардан шунчаки фарзанд кўриб кўпайишларини эмас, ер юзига эгалик қилишларини истаган.

Narrator 2 Ибтидодаги Худонинг амрини яна бир эслаб олайлик. “Худо инсонларга марҳамат қилиб, айтди: “Ували–жували бўлинглар, ер юзини тўлдириб, итоат эттиринглар, денгиздаги балиқлар устидан, осмондаги қушлару ер юзида яшовчи ҳар турли жониворлар устидан ҳукмронлик қилинглар.” У “ер юзини тўлдириб, итоат эттиринглар”, “ҳар турли жониворлар устидан ҳукмронлик қилинглар” деб буюрди. Ўшанда одам Ато билан Момо Ҳавога берилган амр бугун бизга ҳам тааълуқлими? Баъзи имонлилар бу амрга амал қилиб, оилани режалаштиришга қарши чиқади. Агар буни тўғри қабул қиладиган бўлсак, бир қанча муаммоли вазиятларга дуч келиб қоламиз. Масалан, Янги Аҳд даврида Исо Масиҳ ер юзида 33 йил яшаган бўлсада, уйланмади ва фарзандли бўлмади. Калом У ҳақида шундай дейди: “Муддат битгандан кейин, Худо Ўз Ўғлини юборди. Бу ўғил қонун остидаги ҳаёт учун аёлдан туғилди.”

Narrator 1 У Худонинг ҳамма амрларини тўлиқ бажарди. Шундай ёзилган: “Мени, Таврот ёки пайғамбарларнинг битикларини бекор қилгани келган, деб ўйламанглар. Мен бекор қилгани эмас, балки бажо келтиргани келдим.” Бироқ Масиҳ бола-чақали бўлиб кўпаймади. Демак бундан кўриниб турибдики, Ибтидо 1 боб 28 оят ҳамма ҳам бажариши шарт бўлмаган буйруқ экан-да! Яна Масиҳ уйланиш ҳақида шундай дейди: “Баъзи эркакларнинг уйлана олмаслигига айрим сабаблар бор: баъзиларнинг эркаклиги туғма заифдир. Бошқалари эса одамлар томонидан бичилган. Яна бошқалари Осмон Шоҳлиги йўлида уйланишдан воз кечадилар. Бу таълимотни қабул қила оладиган қабул қилсин.” Иккинчидан, ҳаворий Павлус имонлиларга шундай дейди: “Аммо у уйланишни эҳтиёж деб билмай, ўз қайлиғига уйланмасликка қаттиқ қарор қилиб, бу борада иродасини кўрсата олса, бу ҳам яхши.

Narrator 2 Муқаддас Каломда Худованд фарзандларни баракат деб берган бўлсада, ҳеч қаерида фарзандсизлик лаънат деб айтилмаган. Гарчи Худо Иброҳим пайғамбар, Нух ва бошқа танланганларни баракали қилган ва уларга мўл-кўл фарзандлар берган бўлса-да, Янги Аҳдда фақат жисмонан пайдо бўлганларини эмас, “руҳий” фарзандларни ҳам кўпайиш сирасига киритишади. Масалан, Масиҳ шундай дейди: “Тавбага яраша самара беринглар! Ўзингизча: “Биз Иброҳим наслиданмиз”, деб айтишни хаёлингизга ҳам келтирманглар! Сизларга шуни айтай: Худо мана бу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир.” “Исо яна шундай дейди: “Умидим Худодадир”, сўнг яна айтади: “Худо берган фарзандларим билан бирга Мен шу ердаман!” Биз фарзандли бўлиш бўлмаслигимиздан қатъий назар Худога манзур бўладиган ҳаёт кечиришимиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top