Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азизлар билан соғ-саломат учрашиб турганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз биродарлар, содиқ ҳаёт — масиҳий ҳаётнинг энг асосий жиҳатларидан биридир.
Ҳақиқий абадий қувончга эга бўлиш учун биз Масиҳга ҳар доим содиқ бўлишни ўрганишимиз керак. Кўпгина одамлар қувончли ҳаёт сирини ҳеч қачон топа олишмайди; ва шу туфайли улар Раббимиз бизни пастга тушуриб қўйган, деб ўйлашади.
Ўзининг масиҳий ҳаёт кечинмасидан завқланмаётган масиҳийга Худо Каломининг ҳақиқати ўргатилиши керак.“Мен буларни Менинг шодлигим сизларга ўтиб, сизларнинг шодлигингиз тугал бўлиши учун айтдим”.
Содиқ ҳаёт туганмас шодликлар олиб келади, ҳамда Масиҳга Содиқлик ҳаётимизни серҳосил қилади; ибодатларимизга жавоб оламиз. Биз Унга итоаткормиз, чунки У бизнинг ичимизда ва биз орқали яшамоқда.
Масиҳга содиқлик бу Унинг иродасига кўра яшаш учун сизга имкон берадиган, сиз орқали бошқариладиган Унинг ҳаёти, Унинг кучи, Унинг донолиги, Унинг бойлиги, Унинг қудрати, Унинг қобилияти эканлигини ёдда тутган ҳолда, онгли равишда Унга тегишли бўлиб яшашдир.
“Мени қўллаб-қувватлаётган Масиҳнинг мадади билан ҳар нарса қила оламан”, лекин Усиз ҳеч нарса қила олмайман, деб ёзилган Филиппиликларга мактубининг 4 боби 13 оятида. Масиҳий ишонадики, Масиҳнинг мадади билан у ҳамма нарсани қилишга қурби етади.
Энди юқоридаги тавсифларнинг ҳар бирини қайта кўриб чиқиб, умумлаштириб кўринг, азиз биродар. Демак, Худосиз қўлимиздан ҳеч нарса келмайди. Инсон ўзининг куч-қудратига таяниб нималарнидир амалга ошириши мумкин, лекин бу узоққа бормайди ва парчаланиб кетади.
Нима булганда ҳам азиз биродар, тушкунликка тушманг, Худога ишонинг, Худодан лаззат олинг, ҳаёт йўлингизни Худога топширинг, Раббимиздан ором олинг, Унга кўз тикинг. Фаровон ҳаёт сири қуйидагиларни ўз ичига олади: билиш, амал қилиш, ён бериш, ишониш, лаззат олиш, топшириш, ором олиш ва кутиш.
Азизлар, ушбу калит сўзларни Инжилдан Римликларга мактубининг 6-боби ва Забурнинг 37-саноларидан топиб, ўқиб кўринг. Сиз Исо Масиҳ билан бирга ўлганингизни билинг; ўзингизни гуноҳ қаршисида ўлик, Исо Масиҳ учун тирик деб ҳисобланг; ўзинигизни Худога топширинг; Унга итоат қилинг Худо сизнинг гуноҳларингиз учун тўлов берганига ва абадий ҳаёт берганига ишонасиз.
Нега энди гуноҳ устидан енгиб чиқиш учун куч олишга Унга ишонмаслик керак? Сиз Масиҳни имон билан қабул қилганингизни эсланг, шундай экан энди сиз имон билан яшашингиз керак. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ҳам ўз ниҳоясига етди. Бизнинг электрон почтамиз манзили: dilkash@najot.com Ҳозирча хайр саломат бўлинг, азиз биродарлар.