3:06

Фарзандга қаратилган эътибор

MP3

Ассалому алайкум эътиборли опа-сингиллар. Биз сизлар билан фарзандга муҳаббат кўрсатишнинг икки усули ҳақида, яъни ўзаро нигоҳ алмашиш ва жисмоний мулоқот ҳақида суҳбатлашдик. Бугун эса фарзандга бўлган эътибор орқали муҳаббатни кўрсатиш мавзусига батафсил тўхталиб ўтаман. Ўзаро нигоҳ алмашиш ва жисмоний мулоқот ота-оналардан ўз ҳаловатларидан воз кечишни унчалик талаб этмайди. Фарзандга қаратилга эътибор эса унга қараганда анча маъсулиятлироқдир. Бунинг учун ота-она кўп ҳолларда ўзларининг севган машғулотларидан воз кечишга мажбур бўлади. Фарзандини севган ота-оналар бундай вазиятларга тез-тез дуч келиб туришади. Фарзанди уларнинг меҳрига ташна бўлганда, бошқа ишлар ҳам уларни кутиб туради. Фарзандга қаратилган эътибор нима дегани ўзи?

Фарзандга берилган эътибор тўлиқ ва бўлинмаган бўлса, бундай эътиборга нисбатан фарзандга қаратилган эътибор атамаси қўлланилади. Фарзанднинг севимли эканлигини ҳамда ота-она назарида қадрлилигини билдириб қўйиш фарзандга қаратилган эътиборнинг бош мақсадидир. Умуман олиб қараганимизда, фарзандга қаратилган эътибор орқали ота-она ўзларининг унга энг яқин, азиз одам эканлигини сингдирадилар. Ўз навбатида фарзанд ҳам ота-онаси учун ягоналигини ҳис қилиши лозим. Афсуски, бу ҳолат жуда кам болаларда кузатилади, аммо бунга амин бўлган фарзандда қандай ўзгаришлар содир бўлишини тасаввур қила оласизми? Ўзининг ягоналигини ҳис қилган фарзанд унинг бетакрор ва ғаройиб кучини ҳис эта олади. Фарзандга қаратилган эътибор боланинг ривожланишига ижобий тағсир ўтказади, унда ўзига-ўзи баҳо бериш ҳиссини шакллантиради.

Унинг ёрдамида бола бошқалар билан муомала-муносабатга киришиб, уларни сева олади. Фикримча, фарзандга қаратилган эътибор болаларда мавжуд бўлган энг катта эҳтиёжлардан биридир. Фақат биз – ота-оналар фарзандимиздаги бу эҳтиёжни кўра билмаймиз. Бунинг сабаблари кўп. Аввало, биз шундоқ ҳам боламиз учун кўп нарса қиляпмиз деб ўйлаймиз. Масалан, рағбатлантириш, совғалар олиб бериш, беҳосдан туғилиб қолган илтимосларини қондириш фарзандга қаратилган эътибор ўрнини босади деб таҳмин қиламиз. Бу яхши, лекин уларни фарзандга қаратилган эътибор ўрнида қабул қилиш хатонинг ўзгинасидир. Совғалар, рағбатлантиришлар болани суюнтиришнинг энг осон йўли, чунки бу вақтингизни кўп талаб қилмайди. Лекин уларни фарзандга қаратилган эътибор билан чалкаштириб юбориш охир оқибатда бола билан ота-она ўртасидаги муносабатларга тўғаноқ бўлиши шубҳасиз.

Фарзандга қаратилган эътиборни ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайди. У фарзанд учун ягона ва бетакрор туҳфа саналади. Нега фарзандга эътибор бериш шу қадар мушкул? Сабаби у биздан кўп вақт талаб қилади. Биз эса вақтимизни кундалик юмушлар билан банд қилишни маъқул кўрамиз. Кошкийди, бу юмушлар ҳаётда шу даражада аҳамиятли бўлса? Ҳар куни такрорланадиган бир хил юмушни қўйиб, фарзандингизга эътибор қаратинг. У билан бирга ўйнанг, у чизган расмларни биргаликда таҳлил қилинг. Хуллас уни севишингизни амалда исботланг. Мен фарзандларимни ўстириш давомида кўпгина муаммоларга дуч келганман. Агар сизда ҳам шундай муаммолар бўлса бизнинг: www.najot.com сайтимиздан жавоб оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top