3:02

Болаларнинг ўсишига ёрдам 351

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли тингловчи мухлислар. Яна сиз азиз биродарларимиз билан мавзуларимиз орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, шахсан мен Масиҳга юрагимни очганимдан бирор марта ҳам афсусланмадим, шуни биламанки, бундан абадий афсусланмайман!

Буларнинг ҳаммаси, албатта, ўз юрагингизда Масиҳ учун уй яратишнинг илк қадамларидир. У деди: “Мана, Мен эшик олдида туриб, тақиллатяпман. Кимда-ким овозимни эшитиб эшикни очса, Мен унинг ёнига кираман; Мен у билан, у Мен билан кечки овқатни баҳам кўрамиз”.

Агар сиз бутун ҳаётингизни тирик Худонинг уйи қилиб яратишга қизиқсангиз, унда сизни руҳлантиришга ва Масиҳни юрагингизга таклиф қилиш истагингизни қўллаб-қувватлашимга, таклифингиз қабул қилинишига ишонтиришга рухсат беринг. Масиҳ юрагимга киргач, ўзимда ҳис қилган хурсандчилик туфайли Унга: “Раббим, менинг юрагим ҳақиқатдан Сенга тегишли бўлишини истайман. Сен у ерга бутунлай ўрнашишингни хоҳлайман.

Сен Ўзингни қулайроқ ҳис қилишинг ва дўстлигимиз иложи борича тўлиқ бўлиши учун, Сенга менинг юрагим ва ҳаётим деб аталмиш бу уйнинг ўзига хос томонларини таништиришимга рухсат бер,” – деб айтдим. Мен биламан, У менинг чақириғимга жавоб беришдан ва Унга юрагимдан жой берганимдан жуда бахтли эдим.

Уйдаги биринчи хона ишхонам бу кутубхонадир. Келинглар, уни онгимиз ишлайдиган хона деб атаймиз. Айни пайтда онгимизнинг бу хонаси унчалик катта эмас ва деворлари қалин. Лекин бу жуда муҳим хона. Қайсидир маънода бу хона бутун уйни назорат қилиб туради. У мен билан бирга кирди ва атрофга қарай бошлади, китоб жавонидаги китобларни, столдаги журналларни, деворда осилган суратларни бирин-бирин кўздан кечирди.

Унинг нигоҳини кўрганим сайин, ўзимни ноқулай ҳис қила бошладим. Қизиқ, мен аввал буларда ҳеч қандай ёмон нарса кўрмаган эдим. Энди У бу нарсаларга қарагандан кейин саросимага тушиб қолдим. Унинг кўзлари шунчалик покки, менинг баъзи китобларимга тўхтаб қарай олмайди; журнал столидаги лаш-лушлар; масиҳийлар вақтини ажратиб ўтириши умуман керак бўлмаган “адабиётлар”; менинг фикр-хаёлимни ўғирлайдиган девордаги суратларнинг ҳаммасидан уялиб кетдим. Мен Унга қараб: “Раббим, биламан, бу хона бутунлай ўзгартириш киритишга муҳтож.

Сен истагандек менинг ҳар бир фикрим Сенга қарашли бўладиган қилиб ўзгаришига ёрдам бер,” — дедим. Албатта, — деди У. Мен бажонидил сенга ёрдам бераман. Бу Менинг бу ерга келишимнинг сабабларидан биридир. Ҳаммасидан аввал кўзинг тушган бефойда, яхшиликка яроқсиз нарсаларни олиб ташла! Энди уларнинг ўрнига Муқаддас Китобни қўй. Ўз кутубхонангни Ёзувлар билан тўлдир ва туну-кун улар ҳақида фикрла. Суратларга келсак, сенга бу образларни бошқариш осон бўлмайди, шунинг учун сенга ёрдамимни таклиф қиламан”.У ўзимнинг шахсий катта суратимни берди. Азизлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top